Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 422-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)

Қобилиятли ёшларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, уларни фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш, иқтидорли ўқувчиларни, талабалар ва аспирантларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб тақдирлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар йили» давлат дастури тўғрисида» 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарорида қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

Аспирантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Номли давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]

Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда тасдиқланган низомларга мувофиқ иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)

  1. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида иқтидорли ёшларнинг ўз маънавий, касбий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги ютуқлари кенг ёритилишини таъминласинлар.
  2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2008 йил 13 октябрь,

226-сон

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 
1-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.25.00 Стипендиялар]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Аспирантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг сўнгги ўқув йили аспирантларига — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида танлаб олиш натижаларига кўра тайинланади.
  2. Аспирантларга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари квотаси (бешта) давлат илмий-техника сиёсатининг энг муҳим йўналишларига мувофиқ, қуйидаги йўналишлар бўйича, ҳар бир йўналишга битта стипендия ҳисобидан тақсимланади:

ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ;

қишлоқ ва сув хўжалиги;

энергетика, ресурслар, саноат;

соғлиқни сақлаш, спорт ва экология;

табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув.

Ҳар йилнинг бошида Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдимномасига биноан, йўналишлар бўйича стипендиялар тақсимотига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

  1. Аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун қуйидаги мезонлар белгиланади:

етакчи илмий нашрларда (камида иккита) илмий мақолалар эълон қилинган бўлиши;

Ўзбекистон тарихини билиш;

халқаро конференциялар босма нашрларида мақолалар эълон қилинган бўлиши;

барча номзодлик минимумларини «аъло» баҳога топшириш;

диссертациянинг тайёрлик даражаси (диссертациянинг тайёрлик даражаси камида 70 фоиз бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун номзод кўрсатган муассисларнинг тегишли хулосаси билан тасдиқланиши керак);

тилларни — давлат тилини ва битта хорижий (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш, бакалавриатдаги таълим йўналиши ёки магистратурадаги ихтисослик (аспирантурадаги тадқиқот объекти) хорижий тил ҳисобланган алоҳида ҳолларда эса қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади.

Тилларни, ахборот технологияларини, Ўзбекистон тарихини билишга талаблар даражасини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига талабгорлар ушбу фанлар бўйича билим даражасини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида махсус тест синовидан ўтадилар. Марказ якуний ведомостларни тест синовлари натижалари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига топширади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун аспирантлар номзодларини кўрсатадиган давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда, талабгорлар ишларининг долзарблигини, уларнинг шахсий ҳиссасини, ўтказилган тадқиқотларнинг муҳимлигини олдиндан экспертизадан ўтказадилар, диссертация тадқиқотлари мавзуси бўйича аспирантлар илмий ахборотларининг оммавий муҳокамасини ташкил қиладилар, уларнинг умумий илмий тайёргарлигини, диссертациянинг тайёрлик даражасини, талабгорларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини баҳолайдилар ва ҳар бир номзод бўйича асосланган хулоса қабул қиладилар.
  2. Илмий-тадқиқот ишларининг муфассал аннотациялари икки нусхада, матнга тегишли кўргазмалар билан бирга дастлабки кўриб чиқиш учун давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси илмий кенгашига тақдим этилади.

Ишга қуйидагилар илова қилинади:

мазкур соҳа етакчи мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари;

илмий ишлар рўйхати;

илмий мақолаларнинг босма нусхаси, муаллифлик гувоҳномаларининг нусхалари, илмий иш натижаларидан фойдаланиш ҳақидаги далолатномалар.

Ишнинг (аннотациянинг) ҳар бир нусхаси юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар билан бирга муқоваланган ёки жилдга жойланган бўлиши керак. Муқовада ёки жилдда ишни тақдим қилган муассасанинг номи, талабгорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.

Бошқа ҳужжатлар, қўшимча чизмалар, схемалар, хариталар, альбомлар, суратлар ва шу кабилар бир нусхада тақдим этилади.

  1. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қиладилар.

Илмий кенгашларнинг қарорлари вазирликлар ва идоралар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ҳақида тавсияномалар жўнатиш учун асос ҳисобланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисидаги тавсияларини ҳар йили бир марта — декабрь ойида кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади. Ҳужжатлар 1—31 октябрда қабул қилинади, ахборот технологиялари, хорижий тиллар, Ўзбекистон тарихи бўйича махсус тест синовлари 1—30 ноябрда ўтказилади.
  2. Аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати қарори асосида амалга оширилади.

Стипендияларни тайинлашдан аввал талабгорларнинг махсус ва умумилмий тайёргарлик даражаси ҳамда маълумотларининг белгиланган мезонларга мувофиқлиги пухта экспертизадан ўтказилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат таркибда махсус танлов комиссияси тузади, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияларига талабгорлар ўртасида саралаш танлови ўтказиш юкланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг танлов комиссияси талабгорларнинг якуний танловини яширин овоз бериш йўли билан ўтказади ва агар ҳар бир ишга овоз беришда қатнашган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми маъқуллаб овоз берса номзод аспирантларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун тавсия қилади.

Овоз беришдан сўнг талабгорлар сони белгиланган ўринлар квотасидан кўп бўлган тақдирда устунлик энг кўп овоз олган талабгорларга берилади.

Танлов комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари учун аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштиришда асос бўлади.

Стипендиялар ҳар йили аспирантнинг аспирантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун, белгиланган миқдорга қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиби бўлган аспирантларга «Президент стипендиясининг соҳиби» гувоҳномалари берилади. Гувоҳномалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати мажлисида тантанали вазиятда топширилади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиби бўлган аспирантлар аспирантурани тамомлаганларидан сўнг уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти «Истеъдод» жамғармаси орқали тажриба орттириш учун хорижга жўнатилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
  3. Шахсий режаларни бажармаган ва илмий одоб-ахлоққа риоя қилмаган аспирантлар тасарруфида аспирант ўқиётган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларидан маҳрум қилиниши мумкин.
  4. Баҳсли масалалар, ариза ва шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 
2-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.25.00 Стипендиялар]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари (бакалавриат ва магистратура бўйича алоҳида) талабаларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига биноан тайинланади.
  2. Талабаларга тайинлаш учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси квотаси (ўн битта) қуйидаги таълим йўналишларидан ҳар бири бўйича биттадан стипендия ҳисобидан бакалавриат ва магистратура учун алоҳида-алоҳида тақсимланади:

қишлоқ ва сув хўжалиги;

техника ва информатика;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот;

ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар;

табиий фанлар;

бизнес ва бошқарув;

педагогика;

маданият, санъат ва спорт;

хорижий тиллар;

ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар;

журналистика.

Ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар ўқув йили бошида, таълим йўналишларидаги устуворликларни ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиясига биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

  1. Талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:

умумтаълим тайёргарлигини илмий-тадқиқот (ижодий ишлар) ишлари билан уйғунлаштириш;

йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш;

камида иккита эълон қилинган ишлар (асарлар)нинг мавжудлиги;

тилларни — давлат тилини ва битта хорижий чет тилни билиш (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари), бакалавриатдаги таълим йўналиши ёки магистратурадаги мутахассислик хорижий тил бўлган тақдирда эса қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш талаб қилинади;

Ўзбекистон тарихини билиш.

Тилларни, ахборот технологияларини, Ўзбекистон тарихини билиш бўйича талаб даражаларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар ушбу фанлар бўйича ўз билим даражасини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида (минтақалар бўйича) махсус тест синовлари топширадилар. Марказ якуний ведомостларни тест синовлари натижалари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига номзодлар кўрсатиш, талабгорлар номзодларининг ўқишдаги ва илмий (ижодий) фаолиятдаги муваффақиятлари оммавий равишда муҳокама қилингандан сўнг, давлат олий таълим муассасаларининг илмий кенгашлари томонидан амалга оширилади.

Талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни топширадилар:

синов дафтарчасидан кўчирма;

деканат, кафедра тавсияномаси;

илмий (ижодий) иш аннотацияси;

раҳбарнинг фикр-мулоҳазалари;

илмий (ижодий) ишга тақриз;

илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари.

Барча ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинади. Ҳужжатларнинг ҳар бир тўплами жилдга жойланади, ҳар бир жилд муқовасида ишни тақдим қилган муассасанинг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.

  1. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш орқали, оддий кўпчилик овоз билан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияларини тайинлаш учун стипендиатлар номзодларини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қиладилар.

Илмий кенгашлар қарорлари вазирликлар ва муассасаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тавсиянома юбориши учун асос ҳисобланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта кўриб чиқади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати — 1—15 август, кўриб чиқиш муддати — 10—25 сентябрь.
  2. Давлат олий таълим муассасалари талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати қарори билан амалга оширилади.

Стипендиялар тайинланишидан аввал талабгорларнинг белгиланган мезонларга мувофиқ билим ва илмий (ижодий) тайёргарлик даражаси пухта экспертизадан ўтказилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига талабгорлар орасидан танлаб олиш юкланадиган махсус танлов комиссияси тузади;

талабгорларнинг таълим ва илмий (ижодий) тайёргарлиги даражасини баҳолаш мақсадида ишларни кўриб чиқиш учун йўналишлар бўйича экспертлар гуруҳлари тузади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи, хорижий тиллар бўйича имтиҳон комиссияларини ташкил этади, тест топшириқларини ишлаб чиқади;

танлов комиссияси ва эксперт гуруҳларининг иш тартибини белгилайди;

танлов комиссияси мажлисларини ўтказиш муддатларини белгилайди.

  1. Танлов комиссияси талабгорларнинг якуний танловини яширин овоз бериш йўли билан ўтказади ҳамда талабгор ва унинг иши учун овоз беришда иштирок этган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми овоз берганда талабалар номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун тавсия қилади.

Агар овоз беришдан сўнг талабгорлар сони белгиланган квотадан кўп бўлса, устунлик энг кўп овоз олган талабгорларга берилади.

Танлов комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати тасдиқлагандан сўнг кучга киради.

Танлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиби бўлолмаган, лекин энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган танлов қатнашчиларини номли давлат стипендияларига тавсия қилиш ҳуқуқига эга.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатининг қарори давлат олий таълим муассасаларининг талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақида буйруқ тайёрлаши учун асос бўлади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари талабаларга ҳар йили, бир ўқув йили учун, 1 сентябрдан бошлаб, белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилинган ҳолда тайинланади.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига сазовор бўлган талабаларга «Президент стипендиясининг соҳиби» гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати мажлисида тантанали равишда топширилади.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган талабалар давлат олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида грант асосида магистратурага (бакалавр-стипендиатлар) ва аспирантурага (магистр-стипендиатлар) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади. Агар аспирантура ва магистратура мутахассислиги тўғри келмаса, у ҳолда кириш имтиҳонлари фақат аспирантура мутахассислиги бўйича топширилади.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиби бўлган талабалар ўқишни битиргандан сўнг, икки йил мобайнида магистратурада (бакалавар-стипендиатлар) ва аспирантурада (магистр-стипендиатлар) ўқишни давом эттириш мақсадида хорижга жўнатилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
  6. Кундалик дарсларни ўзлаштирмайдиган, ўқув интизомини ва илмий одоб-ахлоқни бузган талабаларни ўқув йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларидан маҳрум қилиш тасарруфида талаба ўқиётган олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати қарори билан амалга оширилиши мумкин.
  7. Талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш бўйича ариза ва шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 
3-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.25.00 Стипендиялар]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Номли давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

  1. Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курс талабаларига тайинланади.
  2. Келгуси ўқув йили учун давлат стипендиялари сони жорий ўқув йили охирида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари бўйича номли стипендияларни тақсимлашни таълим ихтисосига ва талабалар сонига мувофиқ амалга оширади.

  1. Стипендияларни тайинлаш учун қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:

аъло ўқиш ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этиш;

тилларни — давлат тилини ва битта хорижий (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш, бакалавриатдаги таълим йўналиши хорижий тил ҳисобланган алоҳида ҳолларда қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш; Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар учун эса ўқиш олиб бориладиган тилни қўшимча равишда билиш талаб қилинади;

Тилларни билиш бўйича умумий талаблар даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан, олий таълим муассасаларининг тиллар бўйича ихтисослашмаган мутахассисликлар учун хорижий тилларга бўлган талаблари ҳажмида белгиланади.

Номли давлат стипендияларига талабгорлар ушбу тиллар бўйича ўз билимлари даражасини аниқлаш учун ўқиш жойидаги тил кафедраларида махсус суҳбатдан ўтадилар.

  1. Номли давлат стипендияларини тайинлаш учун номзодлар кўрсатиш давлат олий таълим муассасалари илмий кенгашлари томонидан, талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятларини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.

Номли давлат стипендиясига талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни тақдим қиладилар:

синов дафтарчасидан кўчирма;

деканат, кафедранинг тавсияномаси;

илмий (ижодий) иш раҳбарининг фикр-мулоҳазаси;

тиллар кафедрасининг суҳбат натижалари ҳақидаги маълумотномаси.

Барча ҳужжатлар жилдга тикилган ёки папкага жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада номли давлат стипендиясининг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси, гуруҳи кўрсатилади.

  1. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қиладилар.

Илмий кенгашларнинг қарорлари олий таълим муассасалари қарашли бўлган вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига номли давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисида тавсияномалар жўнатиши учун асос бўлади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта кўриб чиқади. Кўриб чиқиш муддати — 10—25 сентябрь.
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори давлат олий таълим муассасаларининг талабаларга номли давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириши учун асос бўлади.

Стипендиялар 1 сентябрдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади. Стипендияларни янги муддатга қайтадан тайинлаш ҳам айнан шу тартибда амалга оширилади.

  1. Номли давлат стипендияларига сазовор бўлган талабаларга қуйидаги гувоҳномалар берилади:

«Беруний давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Ибн Сино давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Навоий давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Улуғбек давлат стипендиясининг соҳиби»;

«Имом ал-Бухорий стипендиясининг соҳиби».

Гувоҳномалар талабаларнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади.

  1. Номли давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар бакалавриатни тугатганидан сўнг бир йил мобайнида, тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, грант асосида қабул қилинадилар.
  2. Номли давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар ўқишни тугатганларидан сўнг бир йил мобайнида магистратурада ўқишни давом эттириш учун хорижга юборилаётган ёшлар гуруҳлари таркибига киритилишда устунликка эга бўлиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
  3. Талабаларни кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизомини ва илмий одоб-ахлоқни бузганлик учун ўқув йили мобайнида номли давлат стипендияларидан маҳрум қилиш давлат олий таълим муассасалари тақдимномаларига биноан тегишли вазирликлар ва идоралар буйруқлари билан амалга оширилиши мумкин.
  4. Талабаларнинг номли давлат стипендияларини тайинлаш бўйича ариза ва шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 
4-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.33.00 Олимпиада. Танловлар;

2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарорларига кўра ўтказиладиган республика мусобақаларини: академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларини, ўқувчиларнинг бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича танловларини, спортнинг шахсий ва команда турлари бўйича спорт мусобақаларини ташкил этишнинг умумий принципларини белгилайди.
  2. Қуйидагилар ўқувчи ёшлар ўртасида олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақалари ўтказишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш;

ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;

ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш;

ўқув-тарбия жараёнини, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини такомиллаштириш, улар томонидан қобилиятли ўқувчилар билан аниқ мақсадга йўналтирилган якка тартибдаги ишларни ўтказиш.

  1. Республика олимпиадалари ҳар йили академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг IХ, Х, ХI синфлари (мажбурий 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтилгунгача) ҳамда IX синфлар ўқувчилари (мажбурий 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтилгандан кейин) ўртасида ўтказилади. Олимпиадаларнинг умумтаълим фанлари рўйхати, уларни умумтаълим мактабларининг IX синф ўқувчилари ўртасида ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказиш бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.

Олимпиадалар тўрт босқичда ўтказилади:

1-босқич — ўқиш жойи бўйича;

2-босқич — туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;

3-босқич — вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида;

4-босқич — республика бўйича.

Олимпиаданинг биринчи босқичида умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг барча ўқувчилари иштирок этишлари мумкин, навбатдаги босқичларда эса фақат олдинги босқичларда I, II, III ўринни эгаллаб, ғолиб бўлганлар қатнашадилар. Академик лицейлар ва умумтаълим мактабларининг I босқичда чуқурлаштирилган фанлар бўйича 1-ўринни эгаллаган ўқувчилари олимпиаданинг II босқичида қатнашмасдан тўғридан-тўғри III босқичида қатнашадилар.

Олимпиадаларнинг барча босқичларида ғолиблар ҳам фанлар бўйича, ҳам курслар (синфлар) бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади.

Олимпиадалар босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъулият тегишли равишда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига, якунловчи — тўртинчи босқич бўйича эса — мажбурий 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтилгунгача Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига ва Халқ таълими вазирлигига, мажбурий 12 йиллик таълимга ўтилгандан кейин эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига юкланади.

  1. Ижодкор ёшларнинг республика танловлари:

болалар мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ихтисослаштирилган мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчиларининг иккита гуруҳи ўртасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази танлов ихтисосликлари ва шартлар рўйхатини ва танловлар шартларини тасдиқлайди.

Болалар мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқа фанлари бўйича танловлари ҳар уч йилда бир марта қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:

1-босқич — туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;

2-босқич — вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида;

3-босқич — республика бўйича.

Танловларнинг биринчи босқичида ўз таълим муассасаларидаги ҳисобот концертларида энг катта эътибор қозонган ўқувчилар иштирок этадилар.

Иккинчи босқичда I, II, III ўринларни эгаллаган, учинчи — якунловчи босқичда эса танловга тавсия этилган ҳар қайси ихтисослик бўйича фақат I ўринни эгаллаган ўқувчилар иштирок этадилар.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ихтисослаштирилган мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчиларининг ижодий танловлари мусиқа ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади.

Ушбу танловларга саралаб олиш ва юбориш ҳисобот концертлари якунлари бўйича амалга оширилади. Танлов турлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги белгилаган тартибда ўтказилади. I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар фақат сўнгги тур якунлари бўйича аниқланади.

Ўқувчиларнинг ижодий танловлари босқичлари ва турларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда таълим муассасаларининг раҳбарлари зиммасига, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади.

  1. Республика спорт мусобақалари ҳар йили спортнинг ҳар хил турлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумтаълим мактаблари командалари ўртасида, ўқув йили давомида, қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:

1-босқич — минтақалар бўйича, болалар спорт мактаблари, спорт клуби ёки жамиятлари таркибида;

2-босқич — республика бўйича, ўша командаларда ёки минтақа терма жамоаси таркибида.

Спорт мусобақаларининг ҳар бир босқичи энг кучли спортчиларни саралаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

Халқаро мусобақаларнинг спорт турлари, ўтказиш календари ва мусобақа дастури Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қарори билан белгиланади.

Республика мусобақаларининг спорт турлари, ўтказиш календари ва ўтказиш дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг биргаликдаги қарори билан белгиланади.

I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар спортнинг ҳар бир тури бўйича аниқланади.

Спорт мусобақалари босқичларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига тўртинчи — финал босқичи бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, Халқ таълими вазирлигига, Маданият ва спорт ишлари вазирлигига юкланади.

  1. Ғолибларни тақдирлаш Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
  2. Республика мусобақаларини ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этадилар.

Ташкилий қўмиталар олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайдилар, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмалар таркибини шакллантирадилар ва тасдиқлайдилар, тестлар ва синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этадилар, баҳолаш мезонларини ва якунлар чиқариш тартибини тасдиқлайдилар, қатнашчиларнинг мусобақага келиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қиладилар.

Жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари ғолибларни аниқлайдилар ва олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар якунларини протокол қарор билан расмийлаштирадилар.

Апелляция комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар қатнашчиларининг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқадилар. Комиссияларга, зарурат бўлганда, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари қарорларини бекор қилиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

  1. Олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларнинг ўтказиш муддатлари ва жойлари тегишли ҳокимликлар билан келишилади, улар қатнашчиларни турар жой, озиқ-овқат билан таъминлашда ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатадилар.
  2. Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари мусобақаларини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тузилган сметалар бўйича амалга оширилади.
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.
  4. Олимпиада, танлов ва мусобақанинг ҳар бир фани учун халқаро ва республика мусобақалари ғолиблари тест синовисиз ҳамда қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган соҳа ихтисосликлари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш вақтида Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 
5-ИЛОВА

[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.18.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш;

2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.33.00 Олимпиада. Танловлар]

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

  1. Ушбу Низом умумтаълим фанлари бўйича академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг расмий халқаро ва республика олимпиадалари, бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича мактаблар, санъат ва маданият касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг танловлари, спорт мусобақалари ғолибларига татбиқ этилади ҳамда таълим муассасаларига имтиёзли кириш ва пул мукофотлари олиш тартибини белгилайди.
  2. Республика (1-ўрин) ва халқаро (1—5-ўринлар) танловлар ва мусобақаларнинг индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.
  3. Республика (1-ўрин) ва халқаро (1—5-ўринлар) танловлар ва мусобақаларнинг жамоа турлари ғолиблари ўз командалари таркибидан — академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни белгилайдилар.
  4. Республика (1-ўрин) ва халқаро (1—5-ўринлар) шахмат ва шашка турнирларида ғолиб чиққан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчилари педагогик кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 7 январдаги 4-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)

  1. Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларида 1—3-ўринларни ва халқаро олимпиадаларда 1—5-ўринларни эгаллаган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг XI синфлари битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларида 1—5-ўринларни эгаллаган умумтаълим мактабларининг IX синфлари битирувчилари академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига республика ташкилий қўмитасининг йўлланмаси бўйича қабул қилинадилар.

Олимпиадалар ғолибларига: халқаро олимпиадаларда 1, 2, 3, 4, 5-ўринларни эгаллаганларга — талаба стипендиясининг тегишли равишда 10, 9, 8, 7, 6 баравари миқдорида; республика олимпиадаларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаганларга — талаба стипендиясининг тегишли равишда 3, 2, 1 баравари миқдорида пул мукофотлари белгиланади.

  1. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларини олий таълим муассасасига имтиёзли қабул қилиш таълим муассасаси ихтисосликлари билан олимпиада фанлари, танловлар ихтисосликлари, спорт турларининг соҳа бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
  2. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларини тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз олий таълим муассасасига қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази таъсис этадиган махсус гувоҳнома асосида амалга оширилади.

Махсус гувоҳномалар ана шундай имтиёзларга эга бўлган ғолибларга берилади ва бу гувоҳномалар олий таълим муассасасига кириш учун зарур ҳужжатлар билан бирга қабул комиссиясига топширилади.

  1. Халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларнинг ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўзлари эришган натижаларни тасдиқловчи дипломларни (1—3-ўринлар) ёки жюри қарорини, сертификатларни (4-5-ўринлар) махсус гувоҳномалар берилиши учун асос сифатида тақдим этадилар.
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, назорат тартибида, ғолибларга берилган махсус гувоҳномаларнинг реестри билан битирувчилар рўйхатини тест синовлари ўтказиладиган кундан олдин Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этадилар.
  3. Халқаро бадиий-ижодий танловлар, Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларининг ғолиблари ўзларининг таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзли ҳуқуқларидан уч йил мобайнида, республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари эса — улар ўтказилган кундан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин.
  4. Халқаро (1—5-ўринлар) ва республика (1—3-ўринлар) олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларига спортнинг ҳам индивидуал, ҳам жамоа турлари бўйича дипломлар билан бирга ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ белгиланган миқдорда пул мукофотлари топширилади.

Ғолибларга пул мукофотлари, ташкилотчилар таъсис этган совринлардан қатъи назар, топширилади.

  1. Олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларини моддий рағбатлантириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги сметаларида назарда тутилади.
  2. Ғолибларга дипломлар, махсус гувоҳномалар ва пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тантанали вазиятда топширилади.
  3. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари олий таълим муассасасига қабул қилингандан кейин тузиладиган гуруҳлар таркибида хорижий мамлакатлар таълим муассасаларига юбориш учун устунликка эга бўлиш ҳуқуқини оладилар.
  4. Махсус гувоҳномалар рўйхатдан ўтказилган тартиб рақамига эга бўлиб, қатъий ҳисобот ҳужжатлари тоифасига киради, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказида сақланади ҳамда зарур бўлганда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига берилади.

Ғолибнинг сурати бўлмаган гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Махсус гувоҳнома йўқолганда ёки яроқсизланиб қолганда дубликат берилмайди.

  1. Ғолибларнинг олий таълим муассасасига ўқишга имтиёзли кириш масалалари бўйича ариза ва шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 
6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати

  1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 35-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори) 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Респуб