Абитуриент ҳужжатлари

Абитуриент ўқишга қиришдан олдин таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади: 

  • таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варағини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);
  • ўрта ёки ўрта махсус ма‘лумот ҳақидаги ҳужжатнинг  аслини;
  • 086/У-шаклдаги тиббий маълумотномани;
  • паспорти нусхасини;
  • 3,5х4,5 см (паспортдаги каби) ҳажмдаги 6 та фотосуратни;
  • халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолибларига ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг аслини;

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар тегишли тавсияномани таълим муассасаси қабул комиссиясига 20 июлгача тақдим этадилар, ундан кейин топширилган тавсиянома қабул қилинмайди.

Абитуриент қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатини шахсан кўрсатади.