slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ОТ 20 ИЮНЯ 2017 ГОДА №393 "ОБ УТВЕРЖДЕНИИ ПОЛОЖЕНИЯ О ПОРЯДКЕ ПРИЕМА, ПЕРЕВОДА, ВОССТАНОВЛЕНИЯ И ОТСТРАНЕНИЯ ОТ УЧЕБЫ СТУДЕНТОВ В ВЫСШИХ УЧЕБНО-ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЯХ. (Текст на узбекском языке). Подробнее | Karakalpak state university

ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ОТ 20 ИЮНЯ 2017 ГОДА №393 «ОБ УТВЕРЖДЕНИИ ПОЛОЖЕНИЯ О ПОРЯДКЕ ПРИЕМА, ПЕРЕВОДА, ВОССТАНОВЛЕНИЯ И ОТСТРАНЕНИЯ ОТ УЧЕБЫ СТУДЕНТОВ В ВЫСШИХ УЧЕБНО-ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЯХ. (Текст на узбекском языке). Подробнее

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 2-иловагамувофиқ;
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси тўғрисида Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори («Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ», 2010 йил, 24-25-сон, 195-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 июнь,
393-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
2. Олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
3. Олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган тўлов-контракт асосида қабул квоталари доирасида ҳамда қабул квоталаридан ташқари абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади. Айрим йўналишлар бўйича ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказилади. Мақсадли қабул танловида қатнашиб давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида тўплаган тест баллари билан умумий тўлов-контракт доирасидаги танловда иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.
4. Тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Абитуриент тест синовларини ва касбий (ижодий) имтиҳонни олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади. Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин.
Агар умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари ўтилмасдан бошқа чет тиллари ўқитилган ҳолда, шу чет тилидан тест синови ўрнига кўп балли тизим бўйича имтиҳон топширилади.
Олий таълимнинг айрим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифлари асосида Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
5. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига қабул кўп балли тизим бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ушбу таълим йўналишларига аризалар кўрсатилган тилларда ўрта таълим муассасасини тугатган абитуриентлар ёки кўрсатилган тилларда умумий ўрта таълим муассасасини тугатиб, академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган абитуриентлардан қабул қилинади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар, кўп балли имтиҳон баҳолари ва Давлат комиссияси тасдиқлаган тест синовлари натижаларининг умумий йиғиндиси шахсан олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.
6. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилини (инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмаган ҳолда) чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар, қолган фанлар бўйича эса тест синовларидан ўтадилар.
Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили билан биргаликда инглиз, немис ва француз тиллари ҳам ўқитилган ҳолда (ушбу фанлар абитуриент дипломи иловасида (аттестатида) мавжуд бўлганда) абитуриент аризасига асосан у чет тилини тест шаклида ёки испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилидан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширади.
Мазкур қоида роман-герман филологияси (инглиз, немис ва француз филологияси) йўналиши бўйича ўқишга кирадиган абитуриентларга нисбатан қўлланилмайди.
Касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили бўйича фан дастури ва баҳолаш мезонлари ушбу тиллар ўқитиладиган таянч олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва жорий этилади.
7. Олий таълим муассасаларида касбий (ижодий) ва кўп балли имтиҳонларни ўтказиш 1 ва 2-иловаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш 3-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
9. Республика тиббиёт олий таълим муассасаларида ташкил этилган 3 йиллик «Олий ҳамширалик иши» таълим йўналишига қабул фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумот (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) негизида амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
10. Олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимнинг таълим йўналишларига қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, ишлаб турган соҳадан тавсиянома берилган кадрлар ҳисобидан амалга оширилади.
Олий таълим муассасалари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул фақат тегишли ҳудудда яшаётган ва ҳудуднинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан берилган дипломга эга бўлган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.
2-боб. Хорижий фуқароларни қабул қилиш
11. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Республика фуқароларини хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга жўнатиш давлатлараро шартномалар ва Давлат комиссиясининг тегишли қарорига, олий таълим муассасалараро шартномаларга ҳамда фуқароларнинг ташаббусига асосан амалга оширилади.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
12. Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ташкил этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тассаруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва қабул комиссияси котиблари тайинланади. Бунда олий таълим муассасаси ректори (директори) лавозим бўйича қабул комиссиясига раислик қилади.
Қабул комиссиялари аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.
Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилинади.
Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини ва танланган иккинчи олий таълим муассасаси, таълим йўналишини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома.
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва I гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасига «Меҳрибонлик уйлари»да яшаб таълим олган, 18 ёшга тўлмаган, отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар киради.
Ариза шакли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Абитуриент аризасида «ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан» графасига ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, етим, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари ва боқувчиси йўқ) қайд этилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этадилар.
Ҳарбий қисм тавсияномасининг шакли ва уни бериш тартиби Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.
Абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.
Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб, уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади (олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий буйруқ бўлса, имтиёздан такроран фойдаланиш мумкин эмас).
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 20 июлгача бўлган муддатда Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиб тақдим этадилар.
4-боб. Касбий (ижодий) имтиҳонлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 20 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 21 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест марказига олий таълим муассасалари томонидан 22 июлгача тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
5-боб. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар тегишли равишда бир, икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
«Журналистика», «Халқаро журналистика» ва «Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати» таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда (0 билан 63 баллгача бўлган оралиқда баҳоланувчи) касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
Фанлар мажмуаси Она тили ва адабиёти (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), Математика (информатика билан), Физика, Кимё, Биология, Тарих, География, Чет тили (инглиз тили, немис тили, француз тили) фанлари бўйича шаклланади.
Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
6-боб. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш, ўқиш учун тўлов тартиби ва миқдори
17. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
18. Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, уларнинг имкониятлари, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, Давлат комиссияси қарори асосида абитуриентлар тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилиниши (кейинги ўринларда қўшимча қабул деб аталади) мумкин.
Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.
Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни қўшимча қабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.
Бунда:
баллар кетма кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки тест синови натижалари эълон қилинган кунидан бошлаб бир ой муддатда ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади;
қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш олий таълим муассасасининг бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолдаги таклифларига (қабул кўрсаткичлари бўйича) биноан Давлат комиссияси қарори асосида олий таълим муассасаларининг имконияти инобатга олиниб амалга оширилади.
19. Олий таълим муассасалари қўшимча қабулни Давлат комиссияси қарори билан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 % (68,0 балл)дан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар орасидан баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширадилар.
Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ушбу миқдорлар бўйича тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
20. Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўлов тўлаш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади ва ушбу абитуриент Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларини бажаргандан сўнг, олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
Бунда, биринчи ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
21. Олий таълим муассасалари қўшимча оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган абитуриентлар ҳақида маълумотни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказига 1 ноябрга қадар тақдим этадилар.
Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
22. Республика олий таълим муассасаларига қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттирадилар.
7-боб. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларини қабул қилиш
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низомлар асосида халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази таъсис этадиган махсус гувоҳномани олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 18-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг «Тарбиячи» республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиби, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари мазкур вазирликлар, идоралар ва жамғармалар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/914/0255-сон)
Олимпиада фани, танловлар билан олий таълим йўналишлари ўртасидаги касбий мувофиқлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига 22 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар. Давлат комиссияси 31 июлгача ғолиб бўлганлар бўйича тегишли вазирликлар, идораларнинг тақдимномаси асосида алоҳида қарор қабул қилади.
8-боб. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш
24. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тасдиқланган низом асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.
9-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
25. Давлат комиссиясининг абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори асосида олий таълим муассасалари 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқлари расмийлаштирилади.
Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар (ҳужжат топширган таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари доирасида белгиланган ўтиш баллини тўплаган бўлса) ва I гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар қабули алоҳида давлат гранти ажратилиб Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.
Тўлов-контракт асосида абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишга рухсат этиш тўғрисида олий таълим муассасасининг буйруғи расмийлаштирилади.
Қўшимча тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ушбу миқдорлар бўйича тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
26. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар (кейинги ўринларда касбий (ижодий) имтиҳонлар деб аталади) тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 20 июлгача ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон)
2. Тест синовларига қўшимча тарзда назарда тутилган касбий (ижодий) имтиҳонлар Давлат комиссияси тасдиқлаган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилади.
3. Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг бош мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларнинг танланган фанлар бўйича билимлари ва малакалари даражаларини, касбий кўникмаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашдир.
4. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича дастур, имтиҳонлар саволлари ва топшириқларининг мазмуни умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари дастурларига қатъий мувофиқлаштирилган бўлиши лозим. Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.
5. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул қилиш учун олий таълим муассасасида фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.
Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ректорнинг буйруғи билан олий таълим муассасасида тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш масалалари бўйича тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилар таркибидан фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади;
айрим ҳолларда олий таълим муассасаси фан бўйича имтиҳон комиссияси таркибига бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилишига йўл қўйилади;
олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишган ҳолда фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;
«Олий ҳамширалик иши» йўналиши бўйича имтиҳон комиссияларининг раислари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;
имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади;
имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади;
абитуриентларнинг ёзма шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш кириш ёзма имтиҳонларини текшириш ва баҳолаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, абитуриентларга қўйилган талабларнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, олий таълим муассасасининг фан имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича дастур ва баҳолаш мезонлари тасдиқланади.
Агар имтиҳон таълим йўналиши доирасидаги қатор мустақил фанлар бўйича ўтказиладиган бўлса, унда уни баҳолаш учун белгиланган балларнинг умумий миқдори, ҳар бир фаннинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, дифференциал тартибда, унинг таркибидаги фанларга бўлинади.
Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастурини, уларни баҳолаш мезонларини, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади. «Олий ҳамширалик иши» йўналиши бўйича ушбу тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
7. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Имтиҳон қайдномалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўз вақтида Давлат тест марказига тақдим этилади.
8. Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилмайди ва улар тест синовларига қўйилмайди.
9. Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун аппеляция комиссияси иши ташкил этилади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларини қабул қилиш
ТАРТИБИ
1. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) билан келишган ҳолда, қабул кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади.
Бу таълим йўналишига аризалар фақат умумий ўрта таълим муассасасини ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини кўрсатилган тилларда битирган абитуриентлардан қабул қилинади.
2. Кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида қабулни амалга оширувчи олий таълим муассасалари кўрсатилган ҳолда ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларининг рўйхатини, касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари фанларини Давлат комиссияси белгилайди.
3. Имтиҳон дастури, саволлар мазмуни ва имтиҳонлар топшириқлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига қатъий мувофиқ бўлиши лозим.
4. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонларни қабул қилиш учун олий таълим муассасасида белгиланган тартибда фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.
Олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда фанлар бўйича имтиҳон комиссияларининг раислигига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.
5. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб (тегишли равишда 111,6 балл, 75,6 балл ёки 39,6 балл) белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари, ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, олий таълим муассасасининг имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин, абитуриентлар эътиборига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастури, уларни баҳолаш мезонлари, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.
6. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Имтиҳонлар натижаларига кўра, олий таълим муассасаси қабул комиссияси белгиланган таълим йўналишлари бўйича тасдиқланган ўринлар квотасига танлов ўтказади.
Тест синовлари топширилмайдиган таълим йўналишларининг кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссияси мажлисининг баённомаси ва олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан белгиланган квота доирасида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.
7. Жадвал бўйича имтиҳонга келмаган абитуриентлар навбатдаги имтиҳонни топширишга киритилмайди.
8. Олий таълим муассасасида касбий имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) комиссиясининг иши ташкил этилади.
9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар адолатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият олий таълим муассасаси ректори ва қабул комиссияси масъул котиби зиммасига юкланади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш
ТАРТИБИ
1. Кўзи ожизлар тоифасига қуйидаги абитуриентлар киради:
махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга шахслар;
имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга шахслар;
9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида ўқиган ва 3 йиллик ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасаси дипломига эга бўлган шахслар;
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномасига эга бўлган шахслар.
2. Кўзи ожиз абитуриентлар олий таълим муассасаларига кириш чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуасига мос келувчи кўп балли ёки уларга келтирилган беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширадилар.
3. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
4. Кўзи ожиз абитуриентлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан махсус масъул ходим ажратилади.
5. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси кириш имтиҳонларини ўтказиш учун фанлар бўйича комиссияларни ташкил этади.
6. Фан бўйича кириш имтиҳонларининг дастурлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланади.
7. Кириш имтиҳонларини ўтказувчи комиссия таркибига кўзи ожизлар ёки ногиронлар жамиятининг вакили киради.
8. Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари фанлари бўйича махсус тузилган жадвалга биноан маслаҳатлар ташкил этадилар.
9. Кўрсатилган абитуриентлар тоифаси учун кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 26 июлга қадар ўтказилади.
10. Мазкур тоифага кирадиган абитуриентлар ва кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига топширилади.
11. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган (кўп балли тизимда баҳоланганда—максимал баллнинг 55 фоизидан юқори балл олган, беш балли баҳолаш тизимида баҳоланганда — «3», «4» ёки «5» баҳо олган) абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олий таълим муассасаларининг магистратурасига (кейинги ўринларда магистратура деб аталади) талабаларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига ҳамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига татбиқ этилмайди.
2. Магистратурага қабул олий таълим муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
3. Магистратурага қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан кириш синовлари натижаларига кўра, тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Магистратурага қабул тегишли таълим йўналиши ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.
Бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар турдош таълим йўналишлари рўйхатидаги ихтисосликларнинг бирида танловда қатнашиш ҳуқуқига эгалар.
Магистратурага қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича магистрлик мутахассислиги, ўқитиш тили ва шаклига кўра алоҳида ўтказилади. Айрим магистратура мутахассисликлари бўйича ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд (олий таълим муассасаси) бўйича алоҳида ўтказилади.
4. Кириш синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Магистратурада ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
5. Абитуриентлар магистратурага кириш синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.
6. Магистратурага қабул қилиш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ жорий ўқув йили учун тайинланган олий таълим муассасаси қабул комиссияси зиммасига юкланади ва магистратурага қабул қилиш ишлари бўйича қабул комиссияси масъул котибининг ўринбосари тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий ўқув юртлари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари давлат гранти асосида қабул қилинадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон)
2-боб. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш
8. Магистратурага хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби
9. Магистратурага кириш имтиҳонлари бошланишидан бир ой аввал, олий таълим муассасаси қабул комиссияси магистратурага қабул қилиш муддатлари, мутахассисликлар номлари ва ажратилган ўринлар ҳақидаги ахборотни белгиланган тартибда эълон қилади.
10. Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
чоп этилган илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда);
3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
11. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
12. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.
13. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
4-боб. Кириш синовлари
14. Магистратурага кириш синови умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади:
магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);
магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
«Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади).
Олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.
Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.
Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 400 ни ташкил этади.
15. Абитуриентлар қуйидаги фанлардан ёзма (ёки ижодий) кириш синовлари (махсус тест синовлари) топширадилар:
магистратура мутахассислигига мувофиқ келувчи таълим йўналишининг махсус фанлари (2 тагача);
Информатика ва ахборот технологиялари;
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили).
16. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказиш шакли ва фанлар бўйича синов дастурлари ҳамда абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезонлари олий таълим муассасасининг ректори томонидан тегишли вазирликлар, идоралар ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва кириш синовлари бошланишидан бир ой аввал абитуриентлар эътиборига етказилади.
Танланган мутахассислик бўйича махсус фанлардан синов учун белгиланган баллнинг 30 — 50 фоизи абитуриентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилиятини, шунингдек илмий ва илмий-техник ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимини аниқлашга ажратилади.
Суҳбатдан ўтказиш учун танланган мутахассисликка мос абитуриентнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлашга қаратилган саволлар етакчи мутахассислар томонидан тузилади ва бир ой олдин абитуриентлар эътибори учун қабул комиссияси ахборот доскасида эълон қилинади. Мазкур саволлар асосида имтиҳон билетлари тузилади ва суҳбат вақтида абитуриент имтиҳон билетига жавобларини комиссияга ёзма равишда тақдим этиб, саволларга оғзаки жавоб беради. Суҳбат давомида абитуриентнинг илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) кўриб чиқилиб, суҳбат натижаларини баҳолашда инобатга олинади.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича ягона дастур ва баҳолаш мезонлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ва тегишли олий таълим муассасаларига етказилади.
17. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) 3 — 15 август кунлари ўтказилади.
18. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказилишига қадар, олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан синов фанлари бўйича маслаҳатлар ташкил этилади. Маслаҳатлар жадвали олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ректор томонидан тасдиқланади.
19. Кириш синовларини ўтказиш учун ректорнинг буйруғи билан ҳар бир синов фанлари бўйича комиссиялар ташкил этилади. Фанлар бўйича комиссия раислари, олий таълим муассасасининг идоравий бўйсунишига қараб, вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
20. Синов фанлари бўйича комиссия таркиби олий таълим муассасасининг етук ва тажрибали профессор-ўқитувчилари таркибидан ташкил этилади. Зарур ҳолларда унинг таркибига бошқа олий таълим муассасасининг ўқитувчилари ҳам жалб этилиши мумкин.
21. Синов фанлари бўйича комиссия раислари зиммасига қуйидаги масъулият юкланади:
кириш синовлари сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия таркибига малакали, талабчан ва адолатли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;
комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилаш (маслаҳатлар беришни ташкил этиш, имтиҳон саволларини тузиш, жавобларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар);
синов жараёнига раҳбарлик қилиш ва назорат этиш.
22. Фанлар бўйича синовларни ўтказиш тартиби (ўқитувчиларни аудиторияларга тақсимлаш, жавобларни шифрлаш ҳамда текшириш ва ҳоказолар) олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
23. Кириш синовларининг натижалари, баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан белгиланади ва қайдномаларга киритилади. Қайдномалар фан бўйича имтиҳон комиссиясининг аъзолари, қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ва қабул комиссиясининг раисига тақдим этилади.
24. Олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг синов ишлари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.
Ўқишга қабул қилинмаганларнинг синов ишлари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
25. Кириш синовлари (махсус тест синовлари)ни қайта топшириш ман этилади.
Магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар, шунингдек, белгиланган муддатларда кириш синовларига келмаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди.
26. Олий таълим муассасасида белгиланган тартибда апелляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади.
Абитуриент синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция қилиш ҳақидаги ариза билан олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси ёки апелляция (норозилик) комиссияси раисига мурожаат этиши мумкин. Апелляция ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.
27. Магистратурага кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Абитуриентни тўлов-контракт асосида қабул қилиш ва ўқиш учун тўлов тартиби
28. Магистратурага тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида кириш синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Абитуриентларни тўлов-контракт асосида магистратурага тавсия этиш тўғрисида Давлат комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контракт расмийлаштирилади.
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
6-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
29. Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августдан кечикмай қабул қилинади ва у олий таълим муассасаларида 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги олий таълим муассасалари ректорларининг буйруқларини расмийлаштириш учун асос бўлади.
Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
7-боб. Магистратурада ўқиш муддати
30. Магистратурада ўқиш муддати камида 2 йил.
8-боб. Якунловчи қоида
31. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва олий таълим соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига ва ҳарбий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
3. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ҳамда бу борадаги комиссиялар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларнинг сайтларида алоҳида маълумотлар базаси ташкил этилади.
Ушбу Низомнинг 36-бандидаги ҳолатлар бўйича талабалар сафидан четлаштирилган талабаларнинг академик маълумотномаси асосида (маълумотномада ўқиган фанлари ва баҳолари кўрсатилади) олий таълим муассасалари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида маълумотлар базаси шакллантирилади.
2-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашнинг умумий қоидалари
4. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш деб аталади)да олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишларини (мутахассисликларини) белгилаш қуйидаги мезонларга асосланади:
таълим йўналишларининг (мутахассисликларининг) номланиши бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) мос деб ҳисобланади;
олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун ўқишга киришда синов ўтказиладиган фанлари таркиби ва таълим соҳаси ҳамда ўқиш муддати бир хил бўлганда бундай таълим йўналишлари (мутахассисликлари) турдош деб ҳисобланади.
5. Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш қуйидагиларнинг:
олий таълим муассасалари;
тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар;
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) қарорлари асосида амалга оширилади.
Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан ташкил этилади. Унинг таркибига тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари киритилади.
Идоралараро комиссиянинг раиси ва масъул котиби Давлат комиссияси қарори билан тайинланади.
Идоралараро комиссия «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси тўғрисида низом» асосида фаолият юритади.
6. Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш (қайта тиклаш — талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилгача бўлган муддатда) шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
7. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига;
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига;
талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат ўтганда.
8. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади:
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;
талабалар сафидан четлаштирилганлигига 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса;
бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ва турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган йўналишларига (мутахассисликларига).
9. Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавобини берилишига асос бўлади:
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;
республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;
олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;
биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан истисно);
олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;
намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;
тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;
талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;
олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.
Фуқаронинг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризасига рад жавоби берилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда, аризада кўрсатилган манзилга, аризани кўриб чиққан комиссия ёки комиссия ваколат берган ташкилот томонидан жавоб хати йўлланади.
10. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (жорий семестр давомида), ўқитиш курси ҳамда ўқишга қабул қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шартларини белгилайди.
11. Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабалар иккинчи курсдан бошлаб ўқишнинг бир ўқув йилигача бўлган муддатни хорижий олий таълим муассасасининг юриспруденция йўналишида ўқиш ҳуқуқига эга. Талабанинг хорижий олий таълим муассасасида ўқиган даври ва ўзлаштирган фанлари хорижий олий таълим муассасаси маълумотномаси асосида университет Кенгаши томонидан университет ўқув режаси ва дастурларининг тегишли қисмларини ўзлаштирганлиги сифатида қабул қилиниши ва талабага ўқишини тегишли ўқув семестридан давом эттириш ҳуқуқи берилиши мумкин.
12. Тўлов-контракт асосида талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклашда тўлов-контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан, тўлов маблағлари ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Давлат олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.
14. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклашни амалга ошириш тартиби мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
3-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш
15. Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини кўчириш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини кўчириш деб аталади) бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш қуйидагича амалга оширилади:
ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади;
аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.
Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда:
ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;
ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.
16. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ҳақидаги аризалари мос равишда:
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига топширилади;
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.
Ҳудудий ишчи гуруҳлар қабул қилинган ҳужжатларни умумлаштириб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ўқишини кўчириш ҳақидаги аризаларни мазкур Низомда белгиланган ваколатлар доирасида шакллантириб Идоралараро комиссияга ва вазирликлар (идоралар)га қарор қабул қилиш учун йўллайди.
17. Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
паспортнинг нусхаси.
18. Талабалар ўқишини кўчириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ариза кўриб чиқилиб, олий таълим муассасаси ректорининг тегишли қарори қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга шахсан маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда, тегишли вазирлик (идора) олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.
Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда, Идоралараро комиссия олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.
19. Тегишли вазирлик (идора) ёки Идоралараро комиссиянинг хати асосида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқиши кўчирилаётган талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу олий таълим муассасаси томонидан талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасига унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
20. Сўровнома олингандан сўнг, талаба илгари таълим олган олий таълим муассасаси ректорининг талабалар сафидан четлаштириш ҳақида буйруғи асосида уч кун муддатда талабанинг шахсий йиғма жилди (рўйхати билан) уни ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади ёки ариза билан ўқиши кўчирилган талабага берилади.
Шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш) олий таълим муассасаси ректори томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган академик маълумотнома талабани ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади.
21. Талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасида унинг академик маълумотномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув карточкаси, шунингдек жўнатилаётган ҳужжатлар рўйхатининг нусхаси қолдирилади.
22. Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассислиги) бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
Бошқа ҳолларда ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
23. Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўзлари таълим олган хорижий олий таълим муассасасидаги ўқитиш тили бўйича муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) (турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги (ваколатли идоралар) томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда олий таълим муассасаларига эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганлар бундан мустасно) топширади.
Фуқаронинг махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижаси Идоралараро комиссияга тақдим этилади. Махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижасидан келиб чиқиб, фуқаро Идоралараро комиссия қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга кўчирилади.
Кўчирилаётган олий таълим муассасасида тегишли ўқитиш тили мавжуд бўлмаса, ўқитиш тилини танлаш фуқаронинг аризасига мувофиқ амалга оширилади.
24. Олий таълим муассасаси ректорининг талабани талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда — академик маълумотномаси) олиниб, тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширгандан сўнг 10 кун муддат ичида чиқарилади.
25. Ўқув режалардаги фанлари бўйича фарқлар аниқланганда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади.
Жорий семестр давомида академик қарздорлик (фарқлар) бартараф этилган муддатдан бошлаб, олий таълим муассасаси ректорининг талабага ўрнатилган тартибда стипендия бериш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Стипендия миқдорини белгилашда фанлар бўйича фарқларни топшириш кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинади.
26. Олий таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар ўқишини кўчириш ушбу юридик шахснинг розилиги билан амалга оширилади.
4-боб. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини қайта тиклаш
27. Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш (кейинги ўринларда Талабалар ўқишини қайта тиклаш деб аталади) бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:
ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар;
ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар давом этади.
Қайта тиклаш бўйича аризаларни олий таълим муассасаси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқиб қарор қабул қилиш:
кузги семестрга қайта тиклаш учун — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар;
баҳорги семестрга қайта тиклаш учун — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.
28. Талабалар сафидан четлаштирилган фуқаролар ўқишини бошқа олий таълим муассасасига мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги)га кўчириб тиклаш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунда аризага ўқишни кўчириш тартибидаги ҳужжатлар тақдим этилади.
29. Талабалар ўқишини қайта тиклаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ариза кўриб чиқилиб, олий таълим муассасаси ректорининг тегишли қарори қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга шахсан маълум қилинади;
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича аризалар тегишли вазирлик (идора) томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ариза берган шахсга маълум қилинади.
30. Барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида мазкур Низом талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар истисно тариқасида, ўқишга давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.
31. Олий таълим муассасаси ректорининг талабани талабалар сафига қайта тиклаш тўғрисидаги буйруғи (кўчириб тиклашда талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди (шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда — академик маълумотномаси) олингандан кейин, тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни амалга оширгандан сўнг) 10 кун муддат ичида чиқарилади.
32. Ўқув режалардаги фанлари бўйича фарқлар аниқланганда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади.
Жорий семестр давомида академик қарздорлик (фарқлар) бартараф этилган муддатдан бошлаб, олий таълим муассасаси ректорининг талабага ўрнатилган тартибда стипендия бериш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Стипендия миқдорини белгилашда фанлар бўйича фарқларни топшириш кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинади.
33. Ўқишдан четлаштирилган (курсдан қолдирилган) ўқув йилида курсига талабани ўқишга қайта тиклашга (кўчириб тиклашга) йўл қўйилмайди.
34. Талабани бошқа олий таълим муассасасига ўқишини кўчириб қайта тиклашда унинг илгари таълим олган олий таълим муассасаси розилиги талаб этилмайди.
35. Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади.
5-боб. Олий таълим муассасалари талабаларини ўқишдан четлаштириш
36. Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
а) ўз хоҳишига биноан;
б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
г) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
з) вафот этганлиги сабабли.
Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.
37. Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талабалар қуйи курсдаги ўқув семестридан бошлаб ўзлаштира олмаган фанларини такроран ўқийди.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Курсдан қолдирилган талаба ушбу Низомнинг 36-бандидаги ҳолатлар бўйича талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Олий таълим муассасаси маъмурияти ташаббуси билан ушбу Низомнинг 36-банди «е)» кичик бандига кўра талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Низомнинг 36-банди «г)» кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, таълим муассасасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
39. Талаба олий таълим муассасасидан четлаштирилганда, унга (ота-онаси ёки ҳуқуқий васийсига уларнинг аризаси билан) шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий йиғма жилдга тикиб қўйилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
40. Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш жараёнида шахсий йиғма жилддаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилганлиги ёхуд ҳужжатлар ўрнатилган тартибда тасдиқланмаганлиги аниқланган ҳолларда олий таълим муассасаси ректори мазкур ҳужжатларни текшириш ва буйруқ чиқармаслик ҳуқуқига эга.
41. Олий таълим муассасасига ўқишини кўчирган ёки қайта тиклаган талабаларнинг шахсий йиғма жилдига тегишли буйруқдан кўчирма, ариза ва академик маълумотнома тикиб қўйилади.
42. Олий таълим муассасалари ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарур миқдордаги академик маълумотнома бланкаларига буюртмалар берадилар.
Академик маълумотнома бланкларининг қатъий ҳисоби юритилади.
Академик маълумотнома бланкаларининг олий таълим муассасаларида сақланиши, рўйхатга олиниши ва берилиши белгиланган тартибда амалга оширилади.
43. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ва уларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик олий таълим муассасаларига юкланади.
Зарурат бўлганда ректор ҳужжатларни юборган олий таълим муассасаларидан расмий хат билан маълумотлар тўғрилигини тасдиқлашни сўраши мумкин.
44. Олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва тиклашига асос бўлган барча ҳужжатлар ваколат доираси бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек олий таълим муассасаларида 3 йил давомида сақланиши лозим.
45. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар белгиланган тартибда, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни амалга ошириш
ТАРТИБИ

Изоҳ: Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклашни амалга ошириш муддатларига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда Идоралараро комиссияси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига, ҳарбий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
3. Идоралараро комиссия коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.
4. Идоралараро комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
5. Идоралараро комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилганлар бундан мустасно.
6. Идоралараро комиссиянинг таркиби Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Идоралараро комиссиянинг таркибига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар вакиллари киради.
2-боб. Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари
7. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
«Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш масалаларини мувофиқлаштириш;
хорижий давлатлар ва Ўзбекистон Республикаси олий таълимининг таълим соҳалари бўйича мувофиқлилик масаласи юзасидан қарор қабул қилиш;
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролар аризаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабалари сафидан четлаштирилганлигига 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлиб, ўқишга тиклаш истагини билдирган фуқаролар аризаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ва турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган йўналишларига (мутахассисликларига) ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролар аризаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
фуқароларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича қабул қилинган қарорларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идораларга йўллаш;
фуқароларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ваколат доирасида кўриб чиқилган аризаларга рад жавоби берилган тақдирда, ариза муаллифига жавоб хати йўллаш ёки ушбу масалани Ишчи орган (идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар)га юклаш;
ваколат доирасида кўриб чиқиладиган талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва қарор қабул қилиш муддатларига ўзгартиришлар киритиш.
8. Идоралараро комиссия ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун :
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш истагини билдирган фуқаролар аризаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш жараёнида зарур бўладиган идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралардан қўшимча маълумотлар олиш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва талабалар сафидан четлаштириш ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ва қабул қилинган қарорларини изчил амалга оширилиши устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Идоралараро комиссия фаолиятини ташкил этиш
9. Идоралараро комиссиянинг раиси ва масъул котиби Давлат комиссияси қарори билан тайинланади. Идоралараро комиссияга раис бошчилик қилади, унинг ваколатларига:
Идоралараро комиссия самарали ишлашини таъминлаш;
юкланган вазифалар бажарилиши бўйича Идоралараро комиссия аъзолари ишини мувофиқлаштириш;
Идоралараро комиссия иш регламентини тасдиқлаш;
Идоралараро комиссиянинг кун тартибини белгилаш ва унинг мажлисларини чақириш;
Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш киради.
Идоралараро комиссия раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти Идоралараро комиссиянинг Ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
11. Ишчи орган:
Идоралараро комиссия мажлисларига зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Идоралараро комиссиянинг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни ва мониторинг олиб борилишини ташкил этади ва уларнинг натижаларини кўриб чиқиш учун Идоралараро комиссияга тақдим этади;
Идоралараро комиссиянинг баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Идоралараро комиссиянинг аъзоларига тегишли қисми бўйича тегишли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идораларга, олий таълим муассасаларига юборади;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда олади;
Идоралараро комиссиянинг иш юритишини таъминлайди;
Идоралараро комиссиянинг қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
12. Идоралараро комиссия ўз фаолиятини Идоралараро комиссиянинг иш регламентига ва кун тартибига мувофиқ мажлисларни тизимли асосда ўтказиш йўли билан амалга оширади.
Идоралараро комиссия мажлислари манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакиллари таклиф этилган ҳолда, заруриятга кўра, вақти-вақти билан ўтказилади.
Мажлисни Идоралараро комиссия раиси, у бўлмаганда Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари ўтказади.
Идоралараро комиссия аъзолари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасаларини талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятининг қонунийлиги, холисоналиги, очиқ-ошкоралигини таъминлаш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан Идоралараро комиссиянинг ишига кўмаклашадилар, қонун ҳужжатларига ва Идоралараро комиссиянинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
13. Идоралараро комиссиянинг қарорлари Идоралараро комиссиянинг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига боғлиқ равишда Идоралараро комиссиянинг мажлисига таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
14. Истисно ҳолларда қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида Идоралараро комиссиянинг раиси айрим масалалар бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорларини сўров йўли билан тасдиқлашга ҳақлидир.
15. Идоралараро комиссиянинг қарорлари унинг мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади. Идоралараро комиссия мажлисининг баённомасига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, масъул котиб томонидан имзоланади, Идоралараро комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади.
Идоралараро комиссия баённомасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар Ишчи органда сақланади.
16. Идоралараро комиссия ўз фаолиятини унинг янги таркиби тасдиқлангунига ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингунига қадар амалга оширади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 545-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/914/0255-сон, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)

Пайдалы дереклер