Жалб этилган сармоялар ва грантлар

Университетда амалга оширалаётган Эрасмус плюс лойиҳалари доирасида умумий баҳоси 53766 еврони ташкил этувчи компьютер ва лаборатория жиҳозлари олинди. Олинган жиҳозлардан ёш олимлар, докторантлар ва талабалар учун илмий лаборатория ташкил этилди.

Университетининг Чет тили факультетида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси томонидан умумий баҳоси 16896 АҚШ долларини ташкил этувчи Ахборот-ресурс маркази ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар учун “Касбий ривожланиш маркази”  ташкил этилди ва Марказга Британия Кенгаши томонидан 1192 Фунт стерлинга тенг ўқув китоблари ва методик қўлланмалар ажиратилди.