Низаматдинов Кайрат Кеунимжаевич

 

 

 

0361-223-60-62

knizamatdinov@karsu.uz

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3698-сонли қарори билан белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 5 июлдаги 594-сонли буйруғига илова сифатида тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг илмий-инновацион ишланмаларини тижоратлаштириш бўлими тўғрисида”ги Намунавий низомига асосан университет ректорининг 2018 йил 9 июлдаги 448 Д/1-сонли буйруғи ҳамда Илмий Кенгашининг 2018 йил 14 июлдаги 10а-сон баённомаси билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими тузилди ҳамда университет ҳузурида инновацион жамғарма ташкил этилди.
Университет ректорининг 2018 йил 15 сентябрдаги 442 Н/2-сонли буйруғи билан бўлим бошлиғи лавозимига б.ф.н., доц. Қ.А.Атаназаров, университет ректорининг 2018 йил 13 ноябрдаги 834 Н/2-сонли буйруғи билан бўлимнинг инновация менеджери лавозимига бинолар ва иншоотлар қурилиши таълим йўналишиybyu 3-босқич талабаси С.А.Бекимбетова ишга қабул қилинган.
Университет ректорининг 2019 йил 18 январдаги 43 Н/2-сонли буйруғига кўра бўлим бошлиғи ю.ф.н., доц. К.К.Низаматдинов ҳисобланади.

Бўлим асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

 бозорни тизимли равишда таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулот (иш, хизмат)ларга бўлган талабни ўрганиш, ўзини қоплаш муддатини, рентабеллик ва инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш билан боғлиқ хатарларни баҳолаш;
 юқори тижорат салоҳиятига эга ва амалга оширишга тайёр бўлган, ўзлаштириш учун истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш;
 инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, шериклар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб қилиш;
 янги технологияларни жорий қилиш ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

 

Менинг инновацион ғоям