Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги 487-сон буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг Илмий кенгаши ҳақидаги намунавий Низом” асосида Қорақалпоқ давлат университетида асосий масалаларни кўриб чиқиш учун ректор раислигида университет кенгаши ташкил қилинган.

 

Университет кенгашининг мақсад ва вазифалари

Университет кенгашининг мақсади– университет жамоаси сай-ҳарақатларини, интеллектуал салоҳияти ва бошқа барча имкониятларни Ӯзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарта талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга булган профессионал мутахассислар тайёрлашга йуналтиришдан иборат.

 

Университет кеңеси:

  • Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқлар белгилайди;
  • факультетларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлари тўғрисидаги, академик лицейлар, олий таълим муассасаси қошидаги илмий жамиятларнинг фаолияти тўғрисидаги, қабул комиссиясининг қабул натижалари тўғрисидаги, шунингдек маркетинг хизматининг халқ хўжалигининг битирувчи мутахассисларга булган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;
  • илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режалари ижроси, профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;
  • университет ривожланишининг йиллик ва истиқболий режаларини тасдиқлайди, моддий-техник таъминот ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади; .
  • факультет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш, шунингдек маркетинг хизмати таклифларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тухтатиш билан боғлик масалалар бўйича қарор қабул қилади;
  • “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;
  • профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлашга тақдим этади;
  • таълим муассасаси битирувчилари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг инглиз тилини билишларини таъминлаш ва компьютер технологиялари, Интернетдан фойдалана олишлари бўйича таянч кўникмаларни шакллантириш масалаларини муҳокама қилади ва чора-тадбирлар белгилайди;
  • таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги, янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари, шунингдек инновацион таълим технологияларини қўллашга асосланган ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашр этиш масалаларини муҳокама қилади;
  • докторантурага номзодларни тавсия этади, уларнинг шахсий режалари ва диссертациялари мавзуларини тасдиқлайди;
  • иқтидорли талабалар сафидан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан номзодларни “Истеъдод” жамғармалари орқали ҳорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўтишга тавсия этади;
  • университет иқтидорли талабалари ва докторантлари сафидан Ӯзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли давлат степендиялар танловида иштирок этадиган номзодларни тавсия этади;
  • “Соғлом авлод учун” жамғармаси билан ҳамкорликда талабаларнинг жисмоний тарбияси ва уларнинг соғликларини янада яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
  • асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
  • хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қарорлар қабул қилади;
  • таълим хизматлари билан шуғулланувчи кичик корхоналар, фирма ва курслар фаолияти ҳақида рахбарларнинг ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;
  • олий таълим муассасаси талабалари ва ходимларининг техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни белгилайди.

 

Университетда кенгаш фаолиятининг ташкил қилиниши.

 

Университет кенгаши ўз фаолиятини ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқилган режага мувофиқ амалга ошириб келмоқда. Университетнинг ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларга доир барча масалалар бўйича кенгаш қарорлари очик овоз бериш тартибида кўпчиликнинг овози билан, профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларини эгаллаш ҳамда профессор ёки доцент илмий унвонларини бериш бўйича ўтказиладиган танловлар ва тақдимномалар юзасидан қарорлар ёпиқ овоз бериш йўли билан кенгаш таркибидаги аъзоларнинг 2/3 кисми иштирокида қабул қилинмоқда.

Кенгаш мажлислари баённома билан расмиилаштирилиб, кенгаш раиси ва кенгаш котиби томонидан имзоланиб борилмоқда.   Кенгаш қарорларининг ижроси кенгаш раиси ва ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинмоқда.

Бугинги кунда университет кенгашида 42 аъзо фаолият юритмоқда.

 

 

 

 

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети

Кенгаши аъзолари

 

 

1.

Кенгаш раиси:

Реймов Ахмед

Мамбеткаримович

 

Ректор. Техника фанлари доктори.

       

           Кенгаш аъзолари:

2.

Ибрагимов

Мухтар

Ӯқув ишлари бўйича биринчи проректор,

физика-математика фанлари номзоди, доцент.

3.

Турдымамбетов Изимбет

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор,

география фанлари доктори, доцент.

4.

Турсунбоев

Ҳамдам

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор,

биология фанлари номзоди, доцент.

5.

Қудайбергенов Азамат

Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор,

иқтисод фанлари номзоди, доцент.

6.

Турдыбаев

Қонақбай

Қорақалпоқ филологияси факультети декани,

филология фанлари номзоди, доцент.

7.

Аметов

Якуб

Табиятшунослик факультети декани,

биология фанлари номзоди, доцент

8.

Узаков

Торебек

Техника факультети декани,

техника фанлари номзоди.

9.

Жиемуратов Темирбек

Ижтимоий-иқтисодиёт факультети декани,

иқтисод фанлари номзоди, доцент.

10.

Қурбанбаев

Джавод

Чет тиллар факультети декани,

педагогика фанлари номзоди, доцент.

11.

Қайпов

Нийетбай

Жисмоний маданият факультети декани,

педагогика фанлари номзоди.

12.

Қутлымуратов Фархад

Тарих ва ҳуқуқ факультети декани,

юридик фанлар номзоди, доцент.

13.

Нурымбетов Бахтияр

Кимё-технология факультети декани,

кимё фанлари номзоди, доцент.

14.

Насыров

Махсуд

Физика-математика факультети декани,

физика-математика фанлари номзоди, доцент.

15.

Дуйсенбаев

Олимбай

Ӯзбек филология факультети декани,

филология фанлари номзоди.

16.

Матчанов

Азат

Умумий биология ва физиология кафедраси мудири, биология фанлари доктори, профессор.

17.

Убайдуллаев Кайрулла

Университет қошидаги ПКҚТ ва УМО минтақавий маркази директори, иқтисод фанлари доктори, профессор.

18.

Абдиназимов Шамшетдин

Қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси профессори, филология фанлари доктори, профессор.

ҚҚДУ қошидаги ихтисослашган Илмий кенгаш раиси.

19.

Уразбаева

Раўшан

Археология кафедраси профессори,

тарих фанлари доктори, доцент.

20.

Мамбетназаров Бийсенбай

Экология ва тўпроқшунослик кафедраси профессори,

қ/х фанлари доктори, Ӯзбекистон қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази мухбир аъзоси, профессор

21.

Базарбаев Жуманазар

ӮзФА академиги, Ажиниёз номидаги НДПИ профессори.

НДПИ қошидаги ихтисослашган Илмий кенгаш раиси.

22.

Абдикамалов Бахтияр

Физика кафедраси мудири, физика-математика фанлари номзоди, профессор.

23.

Исмайлов

Қанатбай

Яримўтказгичлар физикаси кафедраси мудири,

физика-математика фанлари доктори, профессор.

24.

Бердимуратова Алима

Ижтимоий фанлар кафедраси мудири,

философия фанлари доктори, профессор.

25.

Қудайбергенов Каримбай

Функционал анализ, алгебра ва геометрия кафедраси мудири,  физика-математика фанлари доктори, профессор.

26.

Қудайбергенов Мамбеткерим

Қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасы мудири,

филология фанлари доктори, профессор.

27.

Сейтжанов Жеткербай

Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент.

28.

Сулайманов

 Саламат

Археология кафедраси мудири,

тарих фанлари номзоди.

29.

Шарипова

Жанар

Филология (қозоқ тили, туркман  тили) кафедраси мудири.

30.

Жалменов

Улуғбек

Университет қошидаги жамоат кенгаши раиси.

Ӯзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қорақалпоғистон касаба уюшмалари кенгаши бошлиғи.

31.

Асанов

Улуғбек

Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи.

32.

Гулимов

Аманлық

Магистратура бўлими бошлиғи,

юридик фанлар номзоди, доцент.

33.

Баймуратов

Арыслан

Университет катта ҳуқуқ-маслаҳатчиси.

34.

Нуранов

Махмуд

Университет касаба уюшмаси қўмитаси бошлиғи.

35.

Сейтназарова Инжайым

Университет хотин-қизлар кенгаши раиси,

филология фанлари номзоди, доцент.

36.

Пирназаров

Нуржан

Университет Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.

37.

Дауменов

Бердақ

Ӯқув-услубий бошқарма бошлиғи,

юридик фанлар номзоди, доцент.

38.

Мырзатаев

Саламат

Университет кенгаши котиби.

39.

Шаригатова

Нагима

Ахборот-ресурс маркази директори.

 

40.

Ешмуратов

Шавкат

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи.

техника фанлари номзоди.

41.

Алламбергенова Гулайым

ҚҚДУ қошидаги академик лицей директори.

42.

Боранбаев

Бегис

Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси мутахассислиги 2-босқич магистранти.