Иқтисодиёт назарияси кафедраси талаба ёшларни иқтисодий фикрлашга ўргатишда ҳозирги замон бозор иқтисодиётидаги ўзгаришларни англаб етиш ва уни тушинишда, ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, уларнинг илмий дунёқарашларин кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш, Ватан ва эл-юрт истиқболи йўлида фидойи меҳнат қилиш тўйғусини ўйғотиш каби аҳамиятли вазифаларни бажаришда ўрни алоҳида кафедралардан хисобланади.

Кафедра Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларини, Фармон ва қарорларини, янги иқтисодий қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини нафақат талаба ёшлар орасида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча олий таълим муассасаларида, шаҳар ва туманларининг етакчи корхоналарида, Фавқулотда вазиятлар вазирлигида, ҳарбий округларда, маҳаллаларда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги эришган ютуқларни ва иқтисодиётни либераллаштириш йўналишидаги асосий вазифаларни билан, шунунгдек, ҳар йилги чорак ва йил якунлари билан таништириб бормоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчиларнинг ўзига хослиги «Ўзбек модели» ва Ҳаракатлар стратегиясининг  жамият ривожининг мустаҳқам асоси эканлигини Ўзбекистон ва Қоракалпоғистон Республикаси оммавий ахборот воситалари оркали кенг жамоатчиликка етказиб берилмоқда.

Кафедрани 1976-1992 йилларда проф. А.Тажимуратов,  проф. Ҳ.Бабажанов, доц.  А.Абутовлар бошқарган. Шу йилларда кафедрада профессор-ўқитувчиларидан доц. Ж.Сапаров, доц. М.Нураддинов, доц. М.Мамбетназаров, ўқитувчилар Қ.Байжанов, Б.Хожамуратов, Ш.Уббиниязов, Г.Утемуратова, Б.Ережеповалар ўзларининг билимларин ҳақийқий билимли кадрлар тайёрлашга қаратган. Кафедрани 1992-1997 йилларда доцент Ҳ.Шамуратов, 2002-2005 йилларда и.ф.н. Б.Гулимовлар бошқарган.

Бугунги кунда кафедрага ҚДУ профессори Г.Утемуратова мудирлик қилмоқда ва кафедрада профессор-ўқитувчилардан доц. Р.Тлеубергенов, доцент Л.Сейтова, катта ўқитувчи А.Даулетмуратов, ўқитувчилар Б.Ережепова, Г.Пирниязова, Ж.Досекеев, Б.Исмаилов, А.Таспанова, З.Қаипназаровалар талаба ёшларга ўқитишнинг илғор педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб таълим бермоқда. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида «Иқтисодиёт» йўналиши бўйича 288 соатга мўлжалланган 2 ойлик қайта тайёрлаш курсларидан ўтган.

Кафедра Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент банк-молия академияси ва бошқа ўқув муассасалари билан мунтазом алоқаларга эга.

Сўнги 5 йил мобайнида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 1 та дарслик, 1 монография, 10 ўқув ва методик қўлланмалар, 170 дан ортиқ илмий мақола тезислар, шундан  50 дан ортиғи халқаро илмий журнал ва конференция материаллари тўпламларида нашр этилган. Шуни алоҳида тақидлаш керак, кафедра доценти Л.Сейтова ва катта ўқитувчи А.Даулетмуратовлар ТДИУ профессори Ш.Шодмонов ва У.Ғафуровлар билан ҳаммуалифликда «Иқтисодиёт назарияси» фани бўйича илк бор қорақалпоқ тилида дарслик тайёрланди ва бу дарслик Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 9 июндаги №220-сонли бўйруғи билан тасдиқланган гувоҳнома асосида «Қарақалпақстан» нашриётида чоп этилди.

Ҳозирги вақтда кафедра доценти Л.Сейтова ва катта ўқитувчи А.Даулетмуратовлар Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш шароитида харажатлар миғдорини камайтириш, таркибини такомиллаштиришнинг фундаментал (назарий) асосларини ишлаб чиқариш» мавзусида илмий-лойиҳа ишларини олиб бармоқда (лойиҳа иши 2017-2020 йилларга мўлжалланган).

Кафедра катта илмий-тадқиқотчиси А.Таспанова «Корхоналар айланма маблағларини бошқариш самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш» мавзусида докторлик диссертациясини (PhD) ҳимоя қилиш орафасида ( ҳимоя қилиш вақти 2018 йил декабр).

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 1-18-3.png

Утемуратова Гульнарахан Хожаниязовна, иқтисод фанлари номзоди, доцент, ҚҚДУ профессори. 1960 йил 30 сентябрда Тахтакўпир туманида тўғилган. 1981 йил Нукус давлат университетин имтиёзли диплом билан тугатган. Мутахасислиги –  иқтисодчи.   2002 йили «Совершенствование управление занятостью женских трудовых ресурсов» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва 08.00.05 Менежмент йуналиши бўйича иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига сазовор бўлди. Қорақалпоқ давлат университети илмий Кенгашининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг 2005 йил 24 февралдаги 112/1 сонли баённомаси билан «Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисоди» ихтисослиги бўйича  доцент илмий унвонига эга бўлди. 2003 йил «Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим муассасаларида интерактив ўқитиш усулларини жалб этиш» мавзусидаги қиймати 13 минг долларлик Европа гранти совриндори бўлди. 2004-2010 йиллари молия кафедраси мудири, 2010-2011 йиллари иқтисодиёт факультети декани лавозимларида ишлади. Ҳозирги вақтда иқтисодиёт назарияси кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатмоқда. 1 та монография, 10 та ортиқ  ўқув ва методик қўлламлар, 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муалифи. 2004-2009 йилларда 2004-2009 йилларда 7 сонли «Темир йўл» сайлов округидан Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати бўлиб сайланди. 2014 йил ЎзЛИДЕП партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига номзод этиб кўрсатилди. 2014 йилда Қоракалпоғистон Республикаси «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан мукофатланди. Ҳозирги вақтда проф. А Кадировнинг илмий раҳбарлигида «Теоретические вопросы эффективности использование человеческого капитала в условиях многоукладной экономики» мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий иш олиб бормоқда.

Тлеубергенов Рахат Шарибаевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1967-йили Нукус шаҳрида туғилган. 1991-йили Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахасислиги – иқтисодчи.   2001 йили «Кўп укладли агроиқтисодиёт ва қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2012 йили доцент илмий унвонини олган.    1 ўқув қўлланма, 3 ўқув – услубий қўлланма, 3 услубий кўрсатма, 40 дан ортиқ халқаро ва республика миқёсидаги журналларда ва конференция тўпламларида тезис ва илимий мақолаларининг муаллифи. 2018 йилдан буён Қорақалпоқ давлат университетининг “Иқтисодиёт назарияси” кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Сейтова Лейли Полатовна, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1970 йил 23 июннда Нукус шаҳрида тўғилган. 1992 йил М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетини тамомлаган. Мутахасислиги – иқтисодчи.
1999 йили «Социальные издержки эколого-экономического потенциала региона»  мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
2000-2003 йилларда БМТнинг кичик молиялаштириш йўналиши бўйича лойиҳасида тренер, 2006-2007 йилларда экологик муаммолар бўйича глобал жамғармаси лойиҳасида эксперт вазифасини бажарган.
3 дарслик, 5 ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.  2005 йилдан буён иқтисодиёт назарияси кафедрасида доцент  лавозимида фаолият кўрсатмоқда.