Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими:

 

–         университетда тайёрланаётган олий малакали кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотлар эҳтиёжларини ўрганиш;

 

–         таълим соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, ёш мутахассисларга бўлган талаб кўрсаткичлари асосида битирувчи бакалавр ва магистрлари учун реал буюртмалар портфелини шакллантириш;

 

–         меҳнат бозори коньюктурасини ўрганиш, қабул кўрсаткичларига таклифни истеъмолчиларнинг битирувчиларга бўлган реал буюртмалари асосида шакллантириш, қабул, талабалар контенгенти, талабалар тўлов-контрактини расмийлаштириш ва мониторингини олиб бориш;

 

–         янги йўналишлар ёки мутахассисликалар бўйича таклифлар ва аксинча вақт талабига, бозор иқтисодиётига жавоб бермайдиганларини тугатиш ва бошқа университет билан боғлиқ соҳани ривожлантиришда иштирок этиш.

 

–         2018-2019 ўқув йилида 2 104 нафар битирувчилар, шундан 2 017 нафари
(651 нафар грант ва 1 366 нафар тўлов-контракт асосида) бакалавриат йўналишлари бўйича ҳамда 87 нафари (30 нафар грант ва 57 нафар тўлов-контракт асосида) магистратура мутахассисликлари бўйича тамомлайди.

 

–         2017-2018 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини битириб чиқган ёш мутахассисларни иш билан бандлиги кўрсаткичлари тармоқлар ва соҳалар кесимидага статистик маълумот.

 

–         2018-2019 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича йиллик тўлов-контракт суммалари.

 

–         2018-2019 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини битираётган ёш мутахассислар тўғрисида маълумот.

 

–         Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими таркиби:

  1. Бўлим бошлиғи: С.Габбаров
  2. Иқтисодчи: А.Каримов
  3. Ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича 1-тоифали муҳандис: Қ.Нажимов
  4. Тўлов-контракт билан ишлаш бўйича инспекторлар: П.Шыхова, А.Сапарниязова