Кафедра тарихи

Физика кафедрасининг тарихи 1935-йили Нукус педагогика институти қошида ташкил этилган физикаматематика кафедрасидан бошланади. Бу кафедра 1948-1949 ўқув йилида математика ва физика кафедраларига бўлинди. 1954-1972 йиллар оралиғида кафедрани А.Нурымбетов бошқарди. Ушбу даврда кафедрада А.Нурманов, А.Маджитов, Қ.Бердимуратов, В.С.Баев ва Қ.Қыятовлар ишлашарди. 1979-1989 йиллар оралиғида кафедра Ш.Қаниязов, Ж.Қайыпназаров, Р.Турғанбаева, Б.Алламбергенов, Б.Бекбаўлиев, Қ.Бектурғанов, М.Дүйсенбаев, И.Турманов, Б.Абдикамалов, А.Абдинасыров, М.А.Канлар ва яна бошқа профессор-ўқитувчилар билан тўлиқтирилди.

1972-1981 йиллар оралиғида кафедра мудири лавозимида физика-математика фанлари номзоди, доцент А.Маджитов, 1981-1988 йиллар оралиғида физика-математика фанлари номзоди, профессор Б.Абдикамалов, 1988-1993 йиллар оралиғида доцент Б.Бекбаўлиев, 1996-2001 йиллар оралиғида доцент Б.Жоллыбеков, 2002-2008 йиллар оралиғида техника фанлари доктори М.Тагаев кафедра мудири лавозимида ишладилар. Ушбу давр оралиғида кафедранинг номи бир нечта марта ўзгарди ва кафедрадан бир нечта кафедралар бўлиниб чиқти ва бир нечта кафедра келиб қўшилди.

2008-йилдан 2011-йилгача кафедрани проф. Б.Абдикамалов, 2011-2016 йиллари доцент Ж.Акимова бошқарди. 2017-йилнинг февраль ойидан бошлаб кафедрани профессор Б.Абдикамалов бошқариб келмоқда.

Компьютерлар билан таъминланиши ва уларни таълим-тарбия ишларида фойдаланиш бўйича ҳам кафедра университетдаги энг олдинги ўринларда турибди. Шунингдек кафедранинг профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг тезлиги катта Интернет тармоғида самарали ишлаши учун тўлиқ имкониятлар яратилган.

Кафедранинг фундаментал илмий тадқиқотлари асосан маҳсус физик хусусиятларга эга кристалларнинг структураси билан субструктурасининг ҳар хил ташқи таъсирларнинг натижасида ўзгариш қонуниятларини ўрганишга мўлжалланган. Илмий-тадқиқотлар натижалари илмий журналларда, халқаро илмий конференцияларда баён қилиниб, илмий тўплпмларда чиқарилмоқда. Шунингдек кафедра аъзолари умумий физика курсининг барча бўлимлари бўйича физик практикумларни бажариш бўйича методик кўрсатмаларни нашрдан чиқарди.

Кафедрада билим бериш ва илмий-тадқиқот ишларида юксак педагогик ва информацион технологияларни хар тарафлама қўлланиш ишлари бўйича бир қатор ишлар бажарилмоқда.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари тарафидан тайёрланган «Оптика ва атом физикаси бўйича лаборатория ишлари» номидаги университет талабалари учун мўлжалланган ўқув қўлланмаси 2017-йили Тошкент шаҳридаги «Сано-Стандарт» нашрида босиб чиқарилди.

Ҳозирги вақтлари кафедрадаги профессор-ўқитувчиларнинг сани 9. Шунингдек кафедранинг лабораторияларида ўқишга ёрдамчи хизматчилар бўлган 8 лаборант ишлашади.

Кафедрада магистратуранинг 5А140204-конденсацияланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик мутахассислиги бўйича ўқув жараёни олиб борилади.

Кафедранинг лабораториялари

5140200 – физика мутахассислигининг талабаларига ўтиладиган умумий ва назарий физикадан маъруза ва физик практикум курсларининг барчаси физика кафедрасида ўтилади. Умумий физика курсининг барча бўлимлари бўйича лабораториялар ташкиллаштирилган. Бу лабораторияларда талабалар учун физик ҳодисалар билан қонуниятларни тажрибада ўрганишга имкониятлар яратилган. 2016-2017 йиллари кафедранинг лабораториялари тўлиғи билан янгиланди. Ҳозирги вақтлари бу лабораторияларда Германияда чиқарилган асбоб-ускуналар жойлаштирилган. Лаборатория ишларнинг деярли барчаси персонал компьютерларнинг ёрдамида бажарилади. Шунинг учун кафедра ўзининг моддий базаси бўйича университетнинг энг олдинги қатордаги кафедраларининг бири бўлиб ҳисобланади.

Кафедранинг лабораторияларидан механика, молекуляр физика, электр ва магнетизм, радиоэлектроника асослари, оптика, атом физикаси, ядровий физика лабораторияларини кўрсатиш мумкин.

Механика лабораториясида гравитация доимийсининг қийматини аниқлаш бўйича мўлжалланган ишни келтириб ўтиш мумкин. Бу ишда XVIII асрнинг оҳирида ўтказилган ва физика фанининг тарихида салмоқли ўринни эгалловчи Кавендиш тажрибаси аниқ ўлчовчи янги ускуналарнинг ёрдамида бажарилади. Олинган натижаларнинг сон қиймати халқаро қабул қилинган қийматдан фақат 0,6 фоизгагина фарқ беради.

Бу лабораторияда эркин тушиш тезланишининг қиймати ҳам катта аниқликда аниқланди. Шундай асбоб-ускуналарнинг ёрдамида Нукус шаҳри учун эркин тушиш тезланишининг қиймати ўлчанди.

Лабораторияда қаттиқ жисмларнинг механик хусусиятлари билан айланма ҳаракатларининг қонунларини ўрганишга катта имкониятлар яратилган.

Молекуляр физика лабораториясида дастурга айланган лаборатория ишлар билан бир қаторда Қуёш нурининг энергиясини эффективли фойдаланиш, моддаларнинг критик ҳоллардаги хусусиятларини кузатиш бўйича қўйилган лаборатория ишлари маҳсус ўринларни эгаллайди.

 Электр ва магнетизм лабораториясида ҳар хил муҳитлардаги электр токининг ўтиши, шулар қаторида электролиз қонунларини ўрганиш, электромагнит майдонларни ўрганиш, нисбий кучли магнит майдонидаги электронларнинг ҳаракатини ўрганиш сингари ишлар салмоқли ўрин эгаллаган. Электроннинг солиштирма зарядини, Ернинг магнит майдонининг кучланганлигини аниқлаш бўйича қўйилган ишлар кўп сонли талабаларни ўзига қизиқтиради.

Оптика лабораториясида мураккаб физик экспериментларни ўтказиш имконияти яратилган. Бу лабораторияда жуда аниқ ўлчовчи асбобларни фойдаланишга қаратилган ишларда геометрик ва тўлқин оптикасининг кўпчилик қонунларини ўрганиш мумкин. Бу ишлар қаторида Майкельсон интерферометрининг ёрдамида лазердан чиққан ёруғликнинг тўлқин узунлигини ўлчаш, Мах-Цандер интерферометрининг ёрдамида оловдаги температуранинг тарқалишини ўрганиш, рентген ва оптик гониометрларнинг ёрдамида бажарилувчи ишлар диққатга сазовор. Шунингдек тўлқин оптикасидаги Френель формулаларини экспериментал ўрганиш, ҳар хил моддалардан чиққан ёруғликнинг спектрларини ўрганиш, когерент тўлқинлардаги Френель ва Фраунгофер дифракцияларини кузатиш талабаларда физика фанига катта қизиқишларни уйғотди.

Атом физикаси лабораторияси ҳам талаба ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Бу лабораторияда Зееманнинг нормал эффектини кузатиш, электрон зарядининг қийматини ўлчаш, водород ва бошқа элементлардан чиққан ёруғликнинг спектрини ўрганиш салмоқли ўринларни эгаллайди.

Ядровий физика лабораториясида физиканинг ушбу соҳасига тегишли бўлган кўп сонли лаборатория ишларни бажариш мумкин. Бу лабораторияда элементар заррачаларнинг босиб ўтган йўлларини кўз билан кўриш, радиоактив емирилиш ҳодисаларини чуқур ўрганиш мумкин.

Радиоэлектроника лабораториясида талабалар ҳозирги замон техникаси билан танишади. Бу лабораторияда электромагнит тўлқинларини, ҳозирги вақтлари фойдаланилиб келаётган асбоб-ускуналарни ўрганиш ишлари билан шуғулланиш мумкин.

2017-2018 ўқув йилида кафедранинг 24 талабаси кафедранинг ўқув лабораторияларида ўзларининг битирув малакавий ишларини бажаришди.

Магистрлар билан олиб борилаётган ишлар

Кафедранинг магистрлари билан ишларни асосан проф. Б.Абдикамалов ва доцент Б.Жоллыбеков олиб барады. Улар ўқув режаларида кўзда тутилган конденсирланган муҳитлар физикаси сингари базавий ўқув курслари билан бирга илмий-тадқиқот ишларини бажаришади.

Проф. Б.Абдикамаловнинг бошчилигида ўнга яқин магистрант диссертация ишларини бажарди. Бу ишлар асосан қаттиқ жисмлардаги фазавий ўтишларни ва структуравий доменларнинг ташқи йўналган физик таъсирлардаги трансформацияларини назарий ва экспериментал йўллар билан ўрганишгага, шундай ҳодисаларни ўрганишда компьютернинг сонли усулларидан фойдаланишга қаратилган.

Бажарилган илмий-тадқиқот ишлари структурадаги фазавий ўтишларда ҳам, структуравий доменларнинг трансформацияларида ҳам симметриянинг эсда сақланиш ҳодисасининг бажарилишини кўрсатди.

Структуранинг алмашиниш жараёнларида, барча конденсирланган муҳитлардаги симметриянинг спонтан ўзгаришининг сабабидан юзага келувчи барча жараёнларда кристаллар физикасида анча таниш бўлган Кюри принципининг бажарилиши керак деган концепция ишлаб чиқилди ва бошчиликка олинди. Бу концепция бўйича барча ҳодисаларда таъсирнинг симметрияси билан муҳитдаги ўзгаришлари симметриясининг қўшилиши сабабли шаклланган симметриянинг сақланиши кўзда тутилади. Шунингдек полидоменли кристалларнинг симметрияси ва ташқи таъсирлардаги структуравий доменларнинг трансформациялари, ушбу трансформациялари туфайли ҳосил бўлган конгломератнинг субструктурасининг симметрияси орасидаги боғланишнинг белгилари топилди. Бундай ҳолатда ҳам полидоменли кристалларнинг, ташқи таъсирлар симметриясининг олинган натижа симметриясига аниқловчи турида таъсир этиши маълум бўлди.

Доцент Б.Жоллыбековнинг бошчилигида бешдан ортиқ магистр диссертациялари бажарилди. Бу диссертацияларнинг мавзулари асосан ўта юқори қаттиқликка эга титан асосидаги қатламларнинг физик-механик хоссалари, структуравий ўзига хосликлари, уларни олиш технологияларининг қопламанинг эксплуатацион характеристикалари бўлган емирилишга чидамлилигига, қаттиқлигига таъсири, коррозияга чидамлилигини ўрганишга мўлжалланган. Ушбу тадқиқотлар натижалари бўйича битирувчи магистрларнинг илмий мақолалари даврий равишда нашрларда ва тўпламларда чиқти.

Магистратурани битирувчиларнинг кўпчилиги кафедранинг ўқитувчилари сифатида олиб қолинди ва улар ҳозирги вақтлари кафедрада муваффаққиятли ишлаб келмоқдалар.

Кафедрада ишлаётган профессор-ўқитувчилар

 

Абдикамалов Бахтияр Абдиразакович 1951-йили Чимбой шаҳрида туғилган. 1971-йили Қорақалпоқ давлат педагогика институтини физика мутахассислиги бўйича битирди. 1972-1975 йиллари Россия Фанлар Академиясининг Қаттиқ жисмлар физикаси институтида малака оширди. 1975-1978 йиллари Россия Фанлар Академиясининг Қаттиқ жисмлар физикаси институти аспирантурасида ўқиди. 1979-йили февраль ойида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1981-йилдан бошлаб кафедра мудири лавозимларига сайланди. 1984-йили доцент, 1991-йили профессор илмий унвонини олди. 1988-1989 йиллари физика факультетининг декани,  1989-йилдан бошлаб Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори бўлиб ишлади. Ҳозирги вақтлари физика кафедрасининг мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 75 дан ортиқ илмий ва илмий-методик ишларнинг муаллифи. 2001-йилдан Корақалпоғистон Республикасининг мехнат фаҳрийси илмий унвони, 2002-йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдрланди. 3-даражали «Меҳнат фаҳрийси» кўкрак  нишони соҳиби.

 

Жоллыбеков Бахыт Рысназарович 1957-йил Нукус шаҳрида туғилган. 1981-йил Нукус давлат университетини қаттиқ жисимлар физикаси мутахассислиги бўйича битирди. 1981-1983 йиллари совет армиясида ҳарбий хизматда бўлди.

1983-йилдан бошлаб университетде ва педагогик институтларда лаборант, катта лаборант, кичик илмий хизматчи, катта илмий хизматчи, ўқитувчи, доцент, кафедра мудири, декан, проректор ва ректор лавозимларида ишлади. Ҳозирги вақтлари университетнинг физика кафедрасининг доценти лавозимида ишламокда.

1991-йили «Влияние примесних ионов на радиационную стойкость и лазерную прочность монокристаллов иодата лития» номида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва 2014-2016 йилларда катта илмий хизматчи лавозимида докторлик диссертацияси бўйича илмий ишларини бажарди.

Докторлик диссертацияси бўйича 25 дан ортиқ илмий мақолаларнинг муаллифи, шуларнинг кўпчилиги импакт-факторга эга, халқаро илмий маълўмотлар базасига кирган журналларда чоп этилган. Scholar Google бўйича Хирш индекси 4 ге тенг.

 

Тагаев Марат Баймуратович. 1959-йил Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида туғилган. У 1976-йил ўрта мактабни тугатиб, шу йили Нукус давлат университетининг физика факультетига ўқишга қабул қилинди ва у ерни 1981-йил муваффақиятли равишда тамомлади. Кейин у кафедра лаборанти лавозимида ишлай бошлади. 1981-1983-йиллари ҳарбий ҳизматни ўтаб қайтди. 1983-1985-йиллари университетда илмий ходим лавозимида фаолият юрита бошлади. Сўнгра 1985-1988-йиллари Украина Миллий Академиясининг Яримўтказгичлар физикаси институтида аспирантурада ўқиди ва 1990-йили номзодлик диссертациясини 2001-йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2002-йилнинг май ойидан бошлаб 2008-йилнинг февралигача Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетида умумий физика кафедрасининг мудири лавозимида фаолият юритди. 2011-йилнинг 6-январь санасидан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида илмий ишлар бўйича проректор лавозимида ишлади ва 2018-йилнинг сентябридан бошлаб физика кафедрасининг профессори лавозимида ишлаб келмоқда. Илмий мақолалари сони 140 дан ортиқ. Ўзбекистон Фанлар Академиясига қарашли С.А.Азимов номидаги Физика-техника институти қошидаги ихтисослаштирилган докторлик илмий кенгаш аъзоси.

2012-йили М.Б.Тагаевга «Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган илм фидокори» нишони берилди.

 

Қуннaзaрoв Бисeнбaй Жaңaбaeвич 1960-йили 6-янвaрь куни Шўмaнaй туманидa туғилган. 1967-йили Нукус туманидаги Лoмoнoсoв номидаги ўртa мактабга бориб, 1977-йили ушбу мактабни тамомлади. Бундан кейин 1977-йили Қорақалпоқ давлат унивeрситeтининг физикa фaкультeтига ўқишга кириб 1982-йили ушбу фaкультeтнинг назарий физика мутахасислигини яхши бaҳолaр билан тамомлади. Тақсимот бўйичa Ўзбeкистон Фанлар акaдeмиясининг Қорaқaлпоғистон филиaлининг физика бўлимига ишгa кирган.

1993-йили Мoсквaдaги Кимёвий физиканинг энeргeтик муамуолари Институтидa “Пoлярли эмас суюқликлaрдa манфий иoнлaрнинг гидрoтaциялaниши” номли мавзуда (01.04.17 шифри бўйичa) номзодлик диссeртaция ишини ҳимоя қилди.

1994-йилнинг 1-сeнтябригача Ўзбeкистон Фанлар aкaдeмиясининг Қорaқaлпоғистон филиалида катта илмий ходим лaвозимидa ишлади. Бундан кейин Қорaқaлпоқ давлат унивeрситeтида aссистент, ҳозирги вақтда эса физика кaфeдрaсининг дoцeнти лaвозимидa ишламоқда.

 

 

Муратов Абат Сейпуллаевич 1974-йили Нукус шаҳрида туғилган. 1997-йили Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини физика мутахассислиги бўйича битирган. 1998-2001 йиллари Қорақалпоқ давлат университетида 01.04.10-яримўтказгичлар физикаси мутахассислиги бўйича аспирантурада ўқиган.

30 дан ортиқ илмий ва илмий-методик ишларнинг муаллифи. 2003-2013 йиллари факультетнинг маънавий ва маърифий ишлари бўйича, 2014-йилдан бошлаб эса ўқув ишлари бўйича декан муовини лавозимида қўшимча 0.5 ставкада ишлаб келмоқда.

Кафедрадаги талабалар клубининг фаолияти

Клубнинг фаолияти аввал ташкил қилинган тўгаракларнинг фаолиятига мос келади.

Клубнинг асосий мақсади талабаларга физика фанининг сўнгги муваффақиятлари ҳақида маълумотлар бериш ва физика фанининг инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги тутган ўрни ва аҳамиятини тушинтириш, шунингдек талабаларнинг ўзларини физика фанининг муваффақиятларини бошқаларга ўргатишга тайёрлаш бўлиб ҳисобланади.

Клубнинг ишларини ташкиллаштириш ва илмий тарафдан бошчилик қилиш учун кафедранинг икки профессор-ўқитувчиси тайинланди:

Б.Абдикамалов: релятивистик физика, астрофизика ва космология соҳалари бўйича.

Б.Жоллыбеков: квант физикаси соҳаси бўйича.