Хорижда малака ошириш ва таълим

Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳар хил халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган лойиҳаларда иштирок этиш, хорижий ОТМларда тажриба ошириш, халқаро анжуманлар ва ўқув курсларида қатнашиш каби бир қанча имкониятларга эга. 2018-2019 ўқув йилида университетимиздан жами 40дан зиёт профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларда ўтказилган ўқув курслари, семинар-тренинглар, халқаро илмий-амалий конференциялар, тажриба алмашиш курсларида иштирок этди. Шунингдек, 2 нафар илмий ходимимиз Европа Иттифоқининг лойиҳалари доирасида Германия, Португалия, Италия, Эстония давлатларида илмий-амалий стажировка ўтаб қайтди. Ҳозирги вақтда 3 нафар талабамиз Россия, Ҳиндистон, Хитой давлатларида магистратура ва докторантурада таълим олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2909 ва ПҚ-3775-сонли Қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда университетимизда таълим тизимини янада ривожлантириш, чет эл тажрибаларини жорий этиш мақсадида етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар, ҳамкор халқаро ташкилотлардан профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар университетимиз талабаларига дарс ўтиш, профессор-ўқитувчиларимиз билан биргаликда илмий-тадқиқод ишларини олиб бориш учун  доимий равишда таклиф этилади. Мисол учун, 2018-2019 ўқув йилида Япония, Қозоғистон, Туркманстон, Германия, Австрия, Азарбайжон, Испания, Россия давлатларидан 49 нафар хорижий меҳмонлар келган бўлса, уларнинг 26 нафари турли хил фанлар бўйича талабаларга дарс бериш учун жалб этилди.