Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоғистон Республикаси худуди учун, электр энергетикаси соҳаси бўйича зарур бўлган мутахассислар тайёрлаш мақсадида 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб «электр энергетикаси» мутахассислигига талабалар қабул қилишни бошлади. Бу мутахассислик шу даврда физика-математика факультетининг яримўтказгичлар физикаси кафедрасининг таркибида бўлди.

Мутахассислик умумий муҳандислик йўналишидаги фанларни ўқитишни таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат университети Кенгаши Қарори асосида 2000 йил 28 июнда Муҳандислик-қурилиш факультети таркибида Муҳандислик физика кафедраси ташкил этилди. Кафедра мудири лавозимига ф-м.ф.д. доц. Арзуов М.И. тайинланди.

2002 йил М.И.Арзуовнинг янги ишга тайинланиши муносабати билан кафедра мудири лавозимига  ф-м.ф.к, доц. Р.Н.Бекимбетов тайинланди. 2004-йилнинг январ ойидан кафедрани ф-м.ф.к., доц. У.Насыров бошқарди. 2005 йилдан университеттаги факультетларнинг кенгайтирилишига боғлиқ Муҳандислик-қурилиш факультети, физика факультетига қўшилди ва кафедра яримўтказгичлар кафедрасига бириктирилди. Кафедра мудири ф-м.ф.д., профессор Қ.А.Исмайлов бўлди.

2011-йилнинг 13-сентябрида Қорақалпоқ давлат университети Илмий Кенгаши Қарори асосида электр энергетика кафедраси очилди. Бу кафедрага мудир этиб ф-м.ф.д. доц. А.Камалов тайинланди. 2013-15 йилларда  ф-м.ф.к., доц. М.Б.Танирбергенов, 2015-18 йилларда кафедрага  ф-м.ф.к., доц. М.Шарибаев раҳбарлик қилди. 2018 йилдан доц. М.Шарибаевнинг бошқа ишга ўтиш муносабати билан кафедрани М.Ережепов бошқарди.  2018-йил  27-августдан кафедрага техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент К.М.Реймов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 5310100-энергетика, 5310200-электр энергетика, 5310700-электртехника, электрмеханика ва электртехнологиялари ва 5310900-метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти  бакалавр таълим йўналишлари бўйича талабалар билим олмоқда.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан «Ёш энергетиклар» тўгараги ташкиллаштирилган. Тўгаракга ассистент А.Есенбеков раҳбарлик қилади. Электр энергетикаси кафедрасига университет томонидан ҳомийлик қилиш ва ҳамкорликда ишлаш бўйича Тахиятош «Электр энергетика» коллежи бириктирилган бўлиб, кафедранинг ассистентлари Қ.Нажиматдинов ва Т.Шаўлеметов иш олиб боради. Кафедра Тошкент давлат техника университети билан катта ҳажмдаги илмий ва ўқув-услубий ишлар олиб бормоқда.

 Талабаларга Республиканинг етакчи корхоналаридан бири бўлган «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» ва «Тахиятош иссиқлик электр станцияси» корхоналарида мутахассислик фанларидан тажриба дарслари ўтилади. Бундан ташқари, танишиш, ишлаб чиқариш ва битирув олди амалиётлари бўлиб, назарий томондан олган билимларини ишлаб чиқариш билан боғлаб боради. Жумладан, кафедра йўналишлари бўйича асосий ишлаб чиқариш корхоналари билан шартномалар тузилди ва кафедра филиаллари очилди. Ўқув жараёнида Ташкент давлат техника университети билан яқиндан алоқалар олиб бориляпди.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари Республика миқёсида ўтказилган анжуманларда ўзларининг илмий мавзулари бўйича баёнатлар қилиб келмоқда. Кейинги йилларда ахборот технологияларининг тараққиётига боғлиқ кафедрамиз профессор ўқитувчилари талабаларга маърузаларни  компьютерда электрон вариантлари билан дарс ўтишда яхшигина меҳнатлар қилиб келмоқда. Профессор-ўқитувчилар томонидан Республика ва чет давлатлар журналларида мақолалар, ўқув ва ўқув – услубий қўлланмалар чоп эттирилмоқда.

Кафедрада фаолият олиб бораятган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

 

Реймов Камал Мамбеткаримович,  техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 1985-йил 20-сентярда Қораўзак туманида туғилган. 2010-йил Ташкент давлат техника университетини тугатган. Мутахассислиги – электр станциялари. 2018-йил «Энергия тизимлари электр истеъмолчиларининг юкламаларини оптимал бошқариш» мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. 40 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. Жумладан, 1 та ўқув қўлланма ва 7 Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ЭҲМ учун дастурга гувоҳнома, 35 дан ортиқ илмий мақолалар, тезислар ва ўқув – услубий қўлланмаларнинг муаллифи. 2018-йилдан кафедра мудири.

 

Насыров Махсуд Уалиевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1979-йил 23-июлда Тахтакўпир туманида туғилган. 2000-йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси. 2009-йил «Влияние термических и атермических воздействий на межфазные взаимодействия контакта металл-GaP» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. Жумладан, 1 та монография, 3 та ўқув-услубий қўлланма, 1 та патент, 15 та илмий мақола ва 20 дан ортиқ халқаро ва республика анжуманлари тезислерининг муаллифи. 2013-йилдан кафедра доценти.

 

Кафедрада катта ўқитувчилардан М.Ережепов, З.Сайымбетов, Қ.Нажиматдинов, Т.Альбековалар, ассистентлар У.Утегенов, М.Бекимбетов, А.Есенбеков, А.Абубакиров, Г.Турманова, Т.Шаулеметов, А.Юлдашев, А.Нажимова, Р.Сейтимбетов, Б.Сейтмуратов, Б.Узаков, А.Бижанов, З.Курбанбаева, Р.Танатаров, Б.Аметова, Э.Науризалиевалар фаолият олиб бормоқда.