ЯКУБОВ ИСЛАМЖАН АХМЕДЖАНОВИЧ

Филология фанлари доктори Якубов Исламжон Ахмеджанович 1961 йил 3 мартда Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани туғилган. 1968-1978 йилларда Ҳазорасп туманидаги 17- ўрта мактабда таҳсил олган.

Якубов Исломжон Ахмеджанович1978-1983 йилларда Қорақалпоқ давлат университети Филология факультетининг ўзбек филологияси бўлимида таҳсилолган. Қорақалпоқ давлат университетини тугатганидан сўнг, 1983-1990 йилларда Хоразм вилояти Хазорасп туманидаги 17- ва 39- ўрта мактабларда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси сифатида меҳнат қилган.

Якубов Исломжон Ахмеджанович 1991-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти кундузги аспирантурасида ўқиган. 1993 йилда «Отажон Ҳошимнинг адабий-танқидий қарашлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, филология фанлари номзоди илмий даражасини олган.

У 1994-2002 йилларда Урганч давлат университети Ўзбек адабиёти кафедрасида ўқитувчи, ката ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаган.1998 йилда доцент илмий унвонига эга бўлган.

И.А.Якубов2002-2005 йилларда Ўзбекистон Миллий университети кундузги докторантурасида таҳсил олган.

2006-2018 йилларда Ўзбекистон Миллий университети, Солиқ академияси, Тошкент давлат педагогика университети каби даргоҳларда доцент, кафедра мудири лавозимларида ишлаган.

2018 йилда «Мустақиллик йиллари ўзбек романлари поэтикаси» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя килдива филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлди.

Ҳозирги пайтда у Низомий номидаги Тошкет давлат педагогика университети “Ўзбек ва қозоқ тили” кафедраси мудири лавозимида самарали меҳнат қилмоқда. Адабиётшунос олимнинг 150 дан ортиқ илмий маколалари республикамизнинг ва хорижнинг нуфузли илмий нашрларида эълон қилинган. 20 яқин дарслик, қўлланма ва монографияларнинг муаллифидир.

 

Foydali havolalar

Skip to content