Жисмоний маданият факультети декани:

Кайпов Нийетбай Айтбаевич

+99861-223-30-90
n_kaipov@umail.uz
http://dm.karsu.uz

Факультетдаги кафедралар

  1. Жисмоний маданият назарияси ва услубияти
  2. Факултетлар аро жисмоний тарбия ва спорт

Жисмоний маданият факультети тарихи

 

1997 йили Қорақалпоқ давлат университетида Жисмоний тарбия факультети очилди ва Нукус давлат педагогика институтидан мутахассислар чақиртирилди.

2001 йили университетда янгидан Мусиқа ва жисмоний тарбия факультети очилди. 2001-2005 йиллар оралиғида п.ф.н., доцент П.У.Серимбетов декан лавозимига белгиланди.

2002 йили факультет қошида магистратура мутахассислиги очилди.

2005 йили Касбий таълим, Миллий мустақиллик ғояси, Жисмоний маданият, Мусиқавий таълим бакалавр йўналишларини бириктириб, факультетнинг номи Педагогика деб ўзгарди. Факультетда 6 кафедра фаолият юритади: Спорт фанлари, Факультетлераро жисмоний тарбия, Мусиқий таълим, Миллий мустақиллик ғояси, Касбий таълим, Педагогика ва психология.

2006-2010 йиллари ф.ф.н., доцент Р.М.Реймов факультет деканы бўлди.

2010 йили ноябрдан факультетнинг номи Жисмоний тарбия ва мусиқа бўлиб ўзгарди, п.ф.н., доцент П.У.Серимбетов бошқарди. Факультетда 2 кафедра бўлиб, Спорт фанлари кафедрасига т.ф.н. Б.Ж.Мамбетов раҳбарлик қилади, кафедрада 18 нафар профессор-ўқитувчи иш олиб боришади, Мусиқий таълим кафедраси мудири Қ.Заретдинов, кафедрада 8 нафар профессор-ўқитувчи иш олиб боришди.

2011 йили факультет номи Педагогика бўлиб ўзгарди. Факультет декани лавозимига п.ф.н., доцент П.У.Серимбетов тайинланди. 2013 йили сентябридан факультетга т.ф.н., доцент М.К.Сейтимбетов раҳбарлик қилди.

2015 йили сентябридан факультетга п.ф.н.,  Н.А.Каипов раҳбарлик қилмокда.

Таълим:

Бакалавр йўналиши

  1. 5112000 – Жисмоний маданият
  2. 5111100 – Хотин кизлар спортини ривожлантириш

Магистратура мутахассислиги

  1. 5А112001 – Жисмоний маданият

Профессор-ўқитувчилар таркиби: 33

Фан доктори: –

Фан номзодлари: 3

Хорижий олий ўқув ўринлари билан алоқаси

Ломоносов номидаги Москва давлат университети