Иқтисодиёт факультети декани:

Жиемуратов Темирбай Полатбаевич

+99861-226-17-66
t_jiemuratov@karsu.uz
http://sef.karsu.uz

 

Факультетдаги кафедралар

  1. Финанслар
  2. Иқтисодиёт
  3. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
  4. Иктисодиёт назарияси

Иқтисодиёт факультети тарихи

1977 йили Қорақалпоқ давлат университети таркибида Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти факультети тузилиб, Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, Агрономия, Қишлоқ хўжалигини режалаштириш, Бухгалтерия ҳисоби мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишга қабул қилинди. 1977 йили факультет таркибида биргина Агрономия кафедраси ташкил қилиниб, унда 6 нафар ўқитувчи ишлаган, 1978 йили сентябрда Агрономия кафераса асосида Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва Агрономия кафедралари тузилди.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедраси мудири қилиб доцент Ш.Тлеўбергенов тайинланди. Бу даврда кафедрада А.Қ.Матекеев, Т.Ситмуратов, О.Назарбаев, Г.Джумагалиева, М.Сейтназаров, Е.Избасқанов, О.Бердиев ва бошқалар иш олиб боришди. 1980 йили Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедрасидан Бухгалтерия ҳисоби ва Қишлоқ хўжалиги хизматини таҳлиллаш каферасы бўлиниб чиқди. Бу кафедра мудирлигига А.Қ.Матекеев сайланди. 1992-1994 йилларда факультет декани лавозимида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор А.Матекеев ишлади ва факультетда 4 кафедра фаолият юритди. 1994 йили профессор А.Отаров факультет декани лавозимида ишлади. 1995 йили Иқтисодиёт факультети декани лавозимига доцент О.Назарбаев сайланди ва факультетда Иқтисодиёт, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Иқтисодий кибернетика ва информатика кафедралари фаолият кўрсатишди. 2005-2010 йилларда Иқтисодиёт факультети декани лавозимида иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Р.Ешниязов, а-и.ф.н., доцент Б.Гаипов, и.ф.н., доцент А.Төребеков, и.ф.н., доцент А.Инятов, и.ф.н., доцент С.Байжанов, и.ф.н., доцент Г.Утемуратовалар иш олиб боришди. 2011 йили Молия ва Иқтисодиёт факультетлари бирлаштирилиб, Ижтимоий иқтисодиёт факультети бўлиб ташкил қилинди ва доцент Б.Сеилбеков раҳбарлик қилди. Бугунги кунда факультетни доц. Т.Жиемуратов бошқармоқда.

Ҳозирги кунда факультетда 5 кафедра иш олиб бормоқда. Улар Молия, Иқтисодиёт, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Бизнесни бошқариш, Умумий иқтисодиёт фанлари.

Факультет Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикасининг дунёга белгили бир қанча университетлерининг Иқтисодиёт, Молия факультетлери Билан, шунингдек, йирик Фан марказлари Билан илмий алоқаларга эга.

Таълим:

Бакалавр йўналиши

  1. 5230100 – Иқтисодиёт
  2. 5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
  3. 5230600 – Молия
  4. 5610300 – Туризм

Магистратура мутахассислиги

  1. 5А340102 – Тармоқлар иқтисодиёти
  2. 5А230901 – Бухгалтерия ҳисоби

Профессор-ўқитувчилар таркиби:85

Фан докторлари: 2

Фан номзодлари: 27

Илмий проект

Ф-1-77. Жанубий Оролбўйи экологик шароитини ҳисобга олган ҳолда Шимолий-Ғарбий Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришнинг минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш. (Қуйи Амударё иқтисодий тумани мисолида).