Умумий маълумотлар

Университетнинг илмий салоҳияти ҳақида 

Ҳозирги кунда Қорақалпоқ давлат университетида профессор-ўқитувчилар сони – 673 нафар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари сони 1 нафар, фан доктор ва профессорлар – 28 нафар, фан номзод ва доцентлар – 175 нафар, фалсафа докторлари 19 нафар, катта ўқитувчи ва ассистентлар – 451 нафар.    Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти – 32,8 %, ўртача ёши эса – 42 ёшни ташкил этади.   

Университет қошида

Илмий-тадқиқотчилар тўғрисида маълумот

Бугунги кунда университетда 2 та ихтисослашган кенгашлар, 15 та ихтисослик бўйича 29 нафар таянч докторантлар шунигдек 100 га яқин тадқиқотчилар мустақил изланувчилар сифатида диссертация ишларини олиб бормоқда.    

2018 йилда университет ҳузуридаги Илмий кенгашларда жами 8 та ҳимоя, шундан 7 нафари фалсафа доктори ва 1 нафари фан доктори диссертацияларини ҳимяол қилди.    

Сўнгги уч йил давомида университетнинг профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларидан 22 нафари фалсафа доктори (PhD) ва 6 нафари фан доктори (DSc) диссертациялари ҳимоя қилган.    

 

Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари тўғрисида маълумот

Деярли барча талабаларнинг катта орзу ва мақсади бўлмиш имтиёзли давлат стипендиялари ҳар йили ўзининг янгидан янги эгаларини топиб бормоқда. Давлат стипендияси соҳибига айланиш талаба учун нафақат моддий рағбат,    юксак ном ва эътироф ҳамдир.  Хўш,  минглаб,  борингки миллионлаб талабгорларни ўзига оҳанрабодек чорлайдиган президент стипендияси ва номли давлат стипендияларини 2018-2019 ўқув йили учун университетнинг 7 нафар талабалари шу жумладан 1 нафар магистрант ва 1 нафар бакалавр Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси, 1 нафари Навоий давлат стипендияси, 1 нафари И.Каримов давлат стипендияси 1 нафар талаба Улуғбек давлат стипендияси ҳамда 2 нафари Беруний давлат стипендияси ғолиби, 7 нафари университетнинг Бердақ номидаги стипениядия соҳиблари бўлди.    

 

Давлат илмий-техник дастури доирасидаги лойиҳалар ва хўжалик шартномалари

Ўзбекистон Республикаси Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланган давлат буюртмаси асосида белгиланган илмий тадқиқотлар учун давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий-техник лойиҳалар амалга оширилади.     

Университетда давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар, хўжалик шартномалари, инновацион ҳамкорлик корхоналари томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар,  Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.   

Жорий йилда университет профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари томонидан давлат илмий-техник дастури доирасида жами 8 та лойиҳа бўйича 548,416 млн сўмлик тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.  Хусусан,  2 та фундаментал, 6 та амалий, 13 та 91,1 млн. сўмлик хўжалик шарномалари ҳамда муаллифлик гувоҳномалари сони 6 тани ташкил этади. Ушбу илмий-тадқиқот лойиҳаларига 10 дан ортиқ бакалавр ва магистрантлар жалб этилган.