Илмий кенгашларнинг фаолияти

Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги DSc27.06.2017.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгаш ОАКнинг 2017 йилдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган.

Илмий кенгашга филология фанлари бўйича 10.00.03-Қорақалпоқ тили ва 10.00.12-Қорақалпоқ адабиёти ихтисослигидан диссертацияларни ҳимояга қабул қилиб олишга рухсат этилган. Шунингдек ОАК раисининг 2018 йил 28 июндаги №180 сон қарори асосида бир маротобалик 10.00.05-Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (қозоқ тили) ихтисолигидан илмий кенгаш тузишга ва ҳимоя ўтказиш учун рухсат берилди.

Илмий кенгаш 13 одам таркибида (Ш.Абдиназимов – Илмий кенгаш бошлиғи, К.Алламбергенов – бошлиқ ўринбосари, Т.Керўенов – илмий котиб, аъзолари – М.Айимбетов, Қ.Жаримбетов, М.Қудайбергенов, Г.Қарлибаева, Ю.Ибрагимов, Қ. Оразимбетов, К.Қурамбаев, С.Рузимбоев, З.Дусимов, З.Бекбергенова) тузилди.

Янгидан тасдиқланган Илмий кенгаш 2018 йил 12-январ куни ҚДУнинг Қорақалпоқ адабиёти кафедраси мустақил тадқиқотчиси Ж.О. Каниязованинг «Ш.Сейтов романларида характер яратиш маҳорати (“Халқобод” роман-тетралогияси мисолида)” мавзусида, 2018 йил 30 апрелида Нукус давлат педагогика институти Қорақалпоқ адабиёти кафедраси таянч докторанти П.А.Дабыловнинг “Қорақалпоқ шеъриятида лирик қаҳрамон образининг яратилиш хусусиятлари (Т.Матмуратов ва К.Рахманов шъерияти мисолида)” мавзусида, 2018 йил 14 сентябрида Нукус давлат педагогика институти Қорақалпоқ тили кафедраси таянч докторанти Г.Ж. Мамбетованинг “Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари гидронимлари мавзусидаги диссертациялари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун докторлик диссертациялари Илмий Кенгашда ҳимояси ўтказилди.

ОАК раисининг 2018 йил 28 июндаги №180 сон қарори асосида бир марталик 10.00.05-Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (қозоқ тили) ихтисослигидан илмий кенгаш тузишга ва ҳимоя ўтказиш учун рухсат берилиши натижасида 2018 йили 22 октябрда Қорақалпоқ давлат университети филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедраси катта ўқитувчиси Г.Адилова “Қорақолпоғистон қозоқлари этнографизмларининг лингвамаданий таҳлили” мавзусида, 2018 йили 22 октябрда Нукус давлат педагогика институти Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси И.Қуттымуратованинг “Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги қозоқ шеваси” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун диссертация ишлари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун докторлик диссертациялари бир марталик Илмий Кенгашда ҳимояси ўтказилди.

Жами 2018 йил давомида 5 нафар (PhD) ва 2019 йили 1 нафар докторант муддатидан аввал диссертацияларини (PhD)  ҳимоя қилинди.

2018 йилдаги илмий кенгашнинг фаолияти давомида фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертациялар топширилмади ва кўриб чиқилмади.

2019 йили Илмий кенгашда жами 1 нафар фан доктори (DSc) ва 7 нафар (PhD) диссертациялари ҳимояси бўлиши режалаштирилган.

 

ЎзР ОАКи 2018 йилнинг 28-сентябридан бошлаб Педагогика фанлари бўйича DSc.28.12.2017.Ped.58.01 рақамли Илмий кенгаш Нукус давлат педагогик институтидан университетимиз ҳузурига ўтказилди.

Илмий кенгаш 13 одам таркибида (Ш.Абдиназимов – Илмий кенгаш бошлиғи, К.Алламбергенов – бошлиқ ўринбосари, Т.Керўенов – илмий котиб, аъзолари – М.Айимбетов, Қ.Жаримбетов, М.Қудайбергенов, Г.Қарлибаева, Ю.Ибрагимов, Қ. Оразимбетов, К.Қурамбаев, С.Рузимбоев, З.Дусимов, З.Бекбергенова) тузилди.

Мазкур кенгашда 2018 декабр ойида 3 нафар изланувчи, 2019 йилда 1 нафар изланувчи  докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишди.