Айимбетова Замира Мақсетбай қизи

Магистратура бўлими 2-босқич Адабиётшунослик (қорақалпоқ адабиёти) мутахассислигида давлат гранти асосида ўқийди. 1994 йил  16-октябрда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида туғилган.

2018-2019-ўқув йилида Президент стипендианти

 

Бегжанова Гулзада Барлықбаевна

Магистратура бўлими 2-босқич Давлат ҳуқуқи ва бошқарув (соҳалар бўйича) мутахассислигида давлат гранти асосида ўқийди. 1995 йил  31-декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган.

2015-2016-ўқув йилида Навоий номидаги давлат стипендианти

 

Боранбаев Бегис Бердахович

Магистратура бўлими 2-босқич Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси(маънавият асослари) мутахассислигида тўлов-контракт асосида ўқийди.  1995 йил 5-сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида туғилган.

2018-2019-ўқув йилида «Талабалар театр студияси» танлови ғолиби

Магистратура мутахассисликлари бўйича иқтидорли  ва илмга чанқоқ ёшларни адолатли танлаб олиш ва уларга алоҳида эътибор ўзининг натижасини бермоқда. Зукко магистрантларимиз ўқишда, фанда, маданият ва спорт соҳасидаги  муваффақиятлари билан алоҳида эътиборга лойиқдир.

   Айтмуратов Ринат 2010-йили, Алдабергенов Исатай 2012-йили, Эгамбердиев Эдуард 2014-йили, Палимбетова Малика ва Сейтназарова Гулжаҳон 2016-йили, Бектурсинова  Айсултан 2017-йили(2-марта),  Айымбетова Замира 2018-йили Президент стипендиясига муносиб деб топилди. Жолдасбаев Парахат 2015-йили “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони эгаси, Якубов Рўзимбой, Кенжабаева Гулнур,  Жумамуратова Муҳаббат,  Зарымбетов Абдукамал,  Алеуова Равшанай, Мамбетназаров Генжемурат, Қутлымуратова Насиба, Қалиллаева Бахитлы, Қутлымуратов Муҳаммеддин, Бегжанова Гулзада, Сейтжанова Луиза, Раджапова Сарвинисолар “Навоий”  номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлишди. Шамишова Айшолпан, Узақбаев Қоблан, Арепбаев Ислам, Оразова Шаҳноза,  Бектурсынова Дилнура, Абдреймова Гулнозалар “Улуғбек” номидаги давлат стипендияси ғолиби бўлган бўлсалар, Мамбетназаров Исламбек “Мард ўғлон” давлат мукофотига муяссар деб топилди.

  Арзиев Руслан Арысланбаевич 2008-йили “Ақчакўл илҳомлари”, ”Замин“ республика ёшлар ижодий танловида 1-ўринни эгаллади, шунингдек, спортнинг “Карате-До” тури бўйича 2009, 2010, 2011-йилларда Ўзбекистон чемпионати ғолиби, Ахымбетова Гулбаҳар,  Мамбетрзаева Несибели, Алиева Замира ва Уразымбетова Айшолпан “Зулфия “ номидаги давлат мукофоти, Махаматдинова Лола “Келажак овози”, “Иқтидорли талабалар” ва “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди. Қутлымуратов Анвар, Маткаримова Сарбиназ, Турешова Сарбиназ, Аҳмедова Зулхумор, Реймбаева Зухра, Қурбанбаева Насибалар “Бердақ” номидаги стипендия соҳиблари ва “Иқтидорли талабалар” танловининг ғолиблари бўлишди.