Маркетинг хизмати 

    бўлими бошлиғи:

     Габбаров Сабит Ниетулаевич

861-2235987
s_gabbarov@karsu.uz

Маркетинг хизмат бўлимининг фаолияти

Бўлимнинг асосий вазифаларидан бири  талабаларни қабул қилиш кўрсатгичларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар)нинг барча таълим йўналишлари ёки мутахассисликларига бўлган талаблари, ( буюртмалари ) инобатга олинган ҳолда давлат грантлари ва таълим контрактлар асосида “буюртмалар портфели“ни шакллантириш. Университет битирувчиларини иш ўринларига жойлаштириш бўйича комиссия тузиш, жойлаштириш комиссияси томонидан иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган реал талабига мувофиқ битирувчиларни ишга жойлаштириш режасини (дастлабки аниқланган) ишлаб чиқиш ва якунловчи жойлаштиришни ўтказиш, уларнинг натижаси бўйича битирувчиларни якка жойлаштириш тизимини тузиш ва умумийлаштириш. Янги ўқув йилига қабуллаш бўйича режанинг бажарилиши давлат грант ва контракт асосида қабуллаш режаси, келиб тушган аризалар, танлов, қабул қилинган талабалар сони, уларнинг курслари таълим йўналишлари ( мутахассисликлар ) бўйича жойлаштириш ўқитиш тиллари в.ҳ.к. ҳақида маълумотлар банкини яратиш. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларнинг касб моҳирлигини орттириш ва битирувчиларни ишга жойлаштиришда университетнинг тегишли бўлимлари (илмий, методик кенгашлар, илмий-методик бўлимлар, факультетлар, кафедралар, в.ҳ.к.)  билан ишлаш улар томонидан амалга оширилган ишларнинг сифатини таҳлил қилиш ва баҳолашда қатнашиш, маркетинг сиёсатини амалга оширишда тегишли бўлимлар хизматини мувофиқлаштириш.

Тўловшартнома асосида ўқиётган талабалар билан шартномаларни расмийлаштириш ва чеклаш инспекторларинингвазифаси:

  • Корхона, муассаса, ташкилот, физик жиҳатдан мутахассислар тайёрлаш бўйича шартномаларни расмийлаштириш;
  • Тўлов – шартнома асосида ўқиётган талабалар билан ўқиш бўйича харажатлар фарқини, ҳисоб-китобини ( тегишли норматив ҳужжатлар асосида);
  • Тўлов – шартнома асосида ўқиётган талабаларга ўқиш бўйича харажатларни ўз вақтида тўлатиш ишларини олиб бориш (деканлар билан биргаликда );
  • Тўлов – шартнома асосида ўқиётган талабаларнинг сони ҳақида маълумот тайёрлаш (режа асосида кадрлар бўлими билан биргаликда)

Ёш кадрлар билан ишлаш инспекторларининг вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2005-2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича 2005 йили 2 июлдаги ПҚ-92 сонли қарорига мувофиқ барча бакалавр таълим йўналиши магистратура мутахассисликлари бўйича давлат грант асосида билим олган ОЎЮ битирувчиларининг энг камида 3 йил иш ишлаб бериш шарти билан ўқув юртига корхона ва ташкилойларга ишга жойлаштириш бўйича вазифаларини ўз вақтида бажариш ва назорат қилиш;

Университетда  тайёрланаётган олий маълумотли кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг талабини факултетлар, кафедралар ва ректорат билан ўрганиб чиққан ҳолда маълумотлар базасини шакллантириш;

Меҳнат бозори  конюктурасини ўрганиш, қабул қилиш кўрсаткичларини таклиф қилиш, фойдаланувчиларнинг битирувчиларига бўлган реал буюртмаси асосида шакллантириш, талабалар контингенти, битирувчиларнинг иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва ўз вақтида Олий ва ўрта махсус билим вазирлигига таклиф қилиш, давлат гранти асосида қабул қилинган бакалаврлар ва магистрлар билан ўқишни битиргандан кейин таълим муассасаларида ёки корхоналарда камида 3 йил ишлаб бериш ҳақида шартнома тузиш (1 ой муддат ичида) битирувчиларнинг хоҳишини инобатга олган ҳолда давлат гранти асосида битирган ёш мутахассисларни республикамизнинг иқтисодий тармоқларида  самарали фойдаланиш учун уларни ўз вақтида иш билан таъминланишига кўмаклашиш;

Битирувчиларга иш ўрни ҳақида маълумот бериш, меҳнат ярмаркаларини ўтказишни ташкиллаштириш (администрация ёрдамида);

Ўтган ўқув йили битирувчиларининг ишга жойлашганлиги ҳақидаги маълумотларини тайёрлаш.

Бўлимнинг ишчи таркиби:

  • Бўлим бошлиғи: С.Габбаров
  • Катта инспектор: Г.Шамуратова
  • Катта инспектор: К.Нажимов
  • Инспектор: Г.Қыдырниязова