Матбуот котиби:

    Арзиев Руслан Арысланбаевич

223-59-45
kknews@mail.ru
 

 

Матбуот котиби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармоийишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармоийшларига, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруқларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади. Матбуот котиби ўз фаолиятини университетнинг таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Матбуот котибининг асосий вазифалари ва функциялари:

университет раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

    ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;

    кенг жамоатчиликни университет фаолияти, унинг соҳага норматив ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида ҳолисона, сифатли ва тезкор хабордар қилиш;

оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда ОАВ деб юритилади) билан ҳамкорлик қилиш, доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини тарқатиш, университетда оммавий тадбирларни ташкил этиш;

университетнинг расмий веб-сайтида  ахборотни тезкорлик билан жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;

университет таркибидаги бўлинмалардаги белгиланган ходимлар билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

университет фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда ОАВ позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида университет ректорига ахборот бериш;

университетнинг фаолияти соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.