Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарорига илова сифатида тасдиқланган “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ҳар йилнинг февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида қуйидаги фанлардан номзодлик (малакавий, махсус, ихтисослик) имтихонлари ўтказилади:

 

  1. Илмий унвонга талабгорлар учун “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фанидан махсус имтихон;
  2. чет тили (инглиз тили) фанидан малакавий имтихон;
  3. 00.03 – Қорақалпоқ тили,

10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти,

13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.

13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси бўйича ихтисослик имтихонлари