Биология факультети декани
Аметов Якуб Идрисович

+99861-223-58-62, +998934877860
raf_78@inbox.ru
http://bio.karsu.uz

 

Биология факультети тарихи

Факультет 1943 йили Ӯқитувчилар институти таркибида Табиатшунослик-география бўлими бўлиб тузилган, 1948 йили эса факультет бўлиб ташкил этилган. 1976 йили Нукус давлат университети очилиши билан Кимё-биология факультети бўлиб ташкил этилган. 1989 йили Биология ва Кимё факультетлари алоҳида иккита факультетга ажралди. 1993-1997 йиллари Биогеография, 1997-2011 йиллари Табиатшунослик, 2011-2015 йиллари Табиатшунослик ва география, 2015-2019 йиллари Табиатшунослик факультети деб номланиб келди. 2019 йили бу факультет «Биология»  ва «География ва табиий ресурслар» факультетлари бўлиб иккига ажралди.

Факультетнинг биринчи декани А.Булешев бўлди. 1960-1965 йиллар давомида факультетга проф. С.Ережепов, 1967-1968 йиллари А.Тлеўбергенов, 1968-1986 йиллари доц. Қ.Айтбаев, 1986-1987 йиллари проф. Қ.Утениязов, 1988-1994 йилларда проф. Б.Алламуратов, 1994-2001 йиллари П.Халмуратов, 2001-2005 йилларда доц. Г.Ходжаева, 2005-2006 йилларда доц. Р. Тлегенов, 2006-2007 йилларда доц. М.Айимбетов, 2007-2008 йилларда доц. А.Қ.Утениязов, 2008-2011 йилларда доц. Б.С.Гаипов, 2011-2013 йилларда доц. М.Жуманов, 2013 йилдан 2018 йилгача доц. А.Т.Есимбетов раҳбарлик қилди. 2019 йилдан бошлаб факультетга биология фанлари доктори Якуб Аметов раҳбарлик қилиб келмоқда.

 

Бугунги куни

Бугунги кунда факультет таркибида  «Умумий биология  ва  физиология», «Экология ва тупроқшунослик», «Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси» кафедралари фаолият кўрсатмоқда.

Факультетда 5140100 – Биология, 5630100 – Экология ва атроф мухит муҳофазаси, 5141000 – Тупроқшунослик, 5111000 – Касб таълими (5140100 – агрокимё ва агротупроқшунослик), 5111000 – Касб таълими (5630100 – Экология ва атроф муҳит муҳофазаси), 5411100 – Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси бакалавр таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бундан бошқа Магистратура бўлимида 5А140101 – Биология (фан тармоқлари бўйича), 5А140103 – Ихтиология ва гидробиология, 5А630102 – Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассисликлари бўйича магистрлар етишиб чиқмоқда.

Ҳозирги кунда факультетда ёш мутахассисларни тайёрлашда академик Б.Мамбетназаров, фан докторлари ва профессорлар Г.Асенов, А.Матчанов, С.Мамбетуллаева, М.Ибрагимов, М.Жуманов, шунингдек фан номзодлари ва доцентлар П.Халмуратов, Н.Мамутов, Қ.Қосназаров, А.Саитова, Р.Қощанова, Г.Туремуратова, А.Курбанова ва бошқаларнинг хизматлари  бениҳоя каттадир.

Ҳозирги вақтда Биология факультетида 57 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан 1 нафар академик, 6 та фан доктори, 17 та  фан номзодлари, 34 та ассистент ва стажёр – ўқитувчилар фаолият юритмоқдалар. Факультетнинг илмий салоҳияти 40,3 % га тенг. 2019-2020 ўқув йилида  факультетда 916 талабалар билим олмоқда.

 

Факультет кафедралари:

Умумий биология ва физиология

Экология ва тупроқшунослик

Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси

 

Бакалавр таълим йўналишлари:

5140100 – Биология

5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси

5141000 – Тупроқшунослик

5411100 – Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

5111000 – Касб таълими (5140100 – агрокимё ва агротупроқшунослик)

5111000 – Касб таълими (5630100 – Экология ва атроф муҳит муҳофазаси)

 

Магистратура мутахассисликлари:

5А140101 – Биология (фан тармоқлари бўйича)

5А140103 – Ихтиология ва гидробиология

5А630102 – Экология (тармоқлар ва соҳалар  бўйича)

 

Профессор-ўқитувчилар таркиби57

Академик:  1

Фан докторлари: 6

Фан номзодлари:  17

Илмий даражалик: 40,3%