Бердак номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалар турар жой тўғрисида маълумот

 

Қорақалпоқ давлат университетида 5та жами 1240 ўринга мўлжалланган ТТЖ бинолари мавжуд бўлиб, шу жумладан:

1-сонли талабалар турар жойи 290 ўринга мўлжалланган,

2-сонли талабалар турар жойи 300 ўринга мўлжалланган,

3-сонли талабалар турар жойи 250 ўринга мўлжалланган.

4-сонли талабалар турар жойи 200 ўринга мўлжалланган,

5-сонли талабалар турар жойи 200 ўринга мўлжалланган,

2014-2016 йилларда реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилган. Барча талабалар турар жойларидаги яшаш хоналарига зарур жихозлар билан тўлиқ таъминланган.

Барча Талабалар турар жойи биноларидаги коммуникация тармоқлари (совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализация, электр, иссиқлик энергияси, табиий газ) марказий тармоқга уланган. Талабалар учун барча шароитлар яратилган.   

Бугунги кунда ТТЖда штат асосида 5 нафар педагог-тарбиячи, 5 нафар комендат, 27 нафар хожалик ишлари бўйича техник ходимлар фаолият юритмоқда.

Университетнинг талабалар турар жойи ОЎМТВнинг 2006 йил 17-январдаги 11-сонли буйруғи билан тасдиқланган намунавий Низом хамда талабалар Кенгаши Низоми асосида фаолият кўрсатмоқда.

Университетда 2018-2019 ўқув йилида бакалавр жами бўлиб 9227 талаба шундан 1240 нафар талабалар турар жойларида истиқомат қилмоқда. Уларнинг барчаси (100 %) белгиланган қоидалар асосида ТТЖга вақтинчалик рўйхатга олинган.

Талабалар турар жойи маънавий-маърифи режасида белгиланган тарбиявий тадбирлар, ташкилий-амалий ишлар университетнинг кафедралари, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, Ёшлар иттифоқи, Мураббийлар кенгаши, Бирлашган касаба уюшмаси, Нуроний жамғармаси, педагог тарбиячилар, психолог, спорт клублари, маънавий ва бадиий-ижодий тўгараклар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Талабалар турар жойлари биноларининг кириш-чиқиш устидан қатъий назорат ўрнатилган. Кирувчи-чиқувчиларни руйхатга олиш журналлари, профессор-ўқитувчиларнинг навбатчилигини қайд этиш журналлари, навбатчиликнинг қандай ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар журналлари ҳамда ТТЖ ичкариси ва ҳудудини 8 та доимий равишда назоратга олувчи видео кузатув камералари ўрнатилган.

Профессор-ўқитувчилар ва техник ходимлардан иборат ҳар куни соат 1830дан 2300 гача, байрам кунлари куни-тун навбатчилик ташкил этилган.

Талабаларнинг талабалар турар жойига кириш-чиқишлари учун алоҳида рухсатномалар билан киритилади.

Университетнинг 5та Талабалар турар жойларида жами 22 та маънавият ва маърифат хонаси, 10та ўқув хонаси, 4татарбиячилар хонаси,  5та дам олиш (ота-оналар) хонаси, 35та ошхона, 22та гигиена хонаси, 22та кир ювиш хонаси, 33та ҳожатхона, 33та ювиниш хонаси, 33та душ ташкил этилган ва санитария ҳолатига жавоб беради.

ТТЖда талабаларнинг буш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида 7 та маънавий-маърифий тугараклар, клублар ва ўқув курслари ташкил этилган.

ТТЖда ахборот-ресурс маркази бўлими ташкил этилган уларнинг иш вақти соат 8:30-21:00гача бўлиб, унга икки нафар малакали мутахасиси жалб қилинган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 17 январдаги 11-сонли буйруғи 5-иловаси асосида университет талабалар кенгаши Низоми ишлаб чиқилган ва шу асосида ТТЖда талабалар кенгаши фаолият юритмоқда, 5та ТТЖга 5 нафар талабалар кенгаши раиси ва 10та факультетнинг 10 нафар талабалар кенгаши бириктирилган. Талабалар кенгаши ТТЖнинг чора-тадбирлар режаси асосида педагог-тарбиячи ва ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият юритади.