Тарих факультети декани::

Сулайманов Саламат Арепбаевич

+99897 357 78 17

s_salamatsu@mail.ru

http://tariyx.karsu.uz

Факультетдаги кафедралар:

  1. Археология
  2. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи
  3. Ижтимоий фанлар
  4. Педагогика ва психология

Тарих факультети тарихи

  • 1977-1978 ўқув йилида тарих-география факультети таркибида ҳуқуқшунослик бўлими очилди. Шу ўқув йилида 50 нафар талаба қабул қилинди.  Илмий-педагогик фаолиятини таниқли амалиётчи ва олимлар: юридика фанлари номзоди А.Даулетов, Н.Абдуллаев, У.Нурмашов, Ш.Халиков, М.Хакимов, ҳамда И.Нуратдинов, К.Умарова, Р.Айтмуратова, Е.Кутыбаева, Ж.Ниязова, Б.Матмуратов, Г.Юлдашевалар олиб борди.
  • 1993 йили юридика факультети ташкил қилинди.
  • 1996 йили юридика ва тарих факультетлари асосида юридика-тарих факультети ташкил этилди.
  • 1999-2000 ўқув йили факультетда «Фуқаролик ҳуқуқ, оила ҳуқуқи, фуқаролик жараён, халқаро хусусий ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича магистратура очилди.
  • 2003 йили юридика факультети алоҳида ташкил этилди ва унинг таркибида давлат ҳуқуқи ва бошқарув, фукаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, процесс ва криминалистика, хужалик ҳуқуқи кафедралар фаолият юритди.
  • 2011 йили юридика ва тарих факультетлари асосида тарих ва ҳуқуқ факультети ташкил қилинди.
  • 2014 йили кафедра мутахасиссликлари бўйича докторантура очилди.
  • 2019 йили юридика факультети янгидан ташкил этилди.

1977-2019 йиллари К.Сарыбаев, Б.Шамамбетов, М.Торебеков, Б.Матмуратов, Ж.Хакимниязов, Е.Кутыбаева, А.Алламуратов, Ф.Кутлымуратовлар факультет декани лавозимида ишлаган. 2019 йилдан бошлаб Сулайманов Саламат Арепбаевич факультет декани лавозимида ишлоб келмоқда.

Таълим:

Бакалавр йўналиши

  1. 5120300 – Тарих (мамлакатлар ва регионлар бўйича)

Магистратура мутахассислиги

  1. 5А120401 – Археология
  2. 5А120301 – Ўзбекистон тарихи
  3. 5А111601 – Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)

Профессор-ўқитувчилар таркиби: 89

Фан докторлари: 6

Фан номзодлари: 33