Асрлар мобайнида шаклланган миллат заковати, бебаҳо тарихий-маданий обидалар, бетакрор бадиий ижод, фан ва таълимни яхлитлаштирган масжид-мадрасаларни кўз қорачиғидай асраган халқимиз учун буюк ҳамда муқаддас даргоҳлардан бири  Қорақалпоқ давлат университети ҳисобланади. Жорий маскан ҳозирги кунда минтақа сиёсий, иқтисодий, маънавий, ижтимоий ҳамда маданий ҳаёти ажралмас қисмига айланаёзган.

 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Республикамиз таълим-тарбия жабҳаси, маънавият, спорт ва маданият марказларидан бири сифатида мамлакатимиз юксалишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Айниқса, у жамият асосий бўгини – ёшлар  ақлий салоҳияти, эътикоди ва дунёкарашини тарбиялайдиган, жаҳон ҳамжамиятида юз бераётган сиёсий-иқтисодий янгиланишларга фаол муносабат билдирадиган ҳамда маънавий дунёси бой, етук кадрлар тайёрлашда асосий ўринлардан бирини эгаллайди.

43 йиллик тарихий санаси ҳалқасида университетимиз Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари орасида нуфузли таълим даргоҳига айланди. Олий муассасада сифатли ўқитиш тизими ёш авлод маънавий дунёсини бойитиш, уларда ватанпарварлик ҳамда инсонийлик ҳиссини тарбиялаш, миллий қадриятлар ва маданиятга садоқат руҳини мустаҳкамлаш ҳамда илм-фанни янада такомиллаштириш жараёнига қоришиб кетади.

Университет жорий замонавий қиёфаси, эришган ютуқларига фахр ва шукроналик туйғуси билан бирга ушбу ютуқларнинг натижаси билим даргоҳининг ўтган тарихий йўлига назар ташлаб, уни ташкил этиш ва оёққа туришидаги машаққатли меҳнатлари, тинимсиз изланишлари, шунингдек, ушбу даргоҳга меҳнати сингган фидойи инсонларнинг  улуғ ишларини ёдга олиш лозим.

Республиканинг иқтисодиёти ва маданиятининг жадал ривожланиши, турли хил тоифадаги мутахассисларнинг ортиб бориши Қорақалпоқ давлат университетининг ташкил этилишига бўлган талабни оширди. Қорақалпоқ давлат педагогика институтининг университетга айлантириш масаласи 1950-йилларнинг охирида кўтарилган. Қорақалпоғистонда педагогика институт асосида  университет очиш масаласи энг дастлаб Қорқалпоғистон вилояти партия комитетининг XVI конференциясида (11-12-январь, 1958-йил) шу даврдаги педагогик институт ректори академик С.Камалов томонидан қўйилган.

1960-йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Қорақалпоғистон ҳукумат рахбарлари педагогик институт базасида университет ташкил қилиш ишига киришди. Шу вақтдаги республика раҳбарлари ва педагогик институт ректоратининг  тинимсиз ҳаракатлари натижасида 1974-йили 26-февральда Марказий Комитетнинг «Нукус давлат университетини очиш ҳақида»ги қарорининг имзоланишига еришилди. Бу қарорга асосланиб 1974-йили собиқ иттифоқ Вазирлар Кенгашининг қарори, шу йили 7-майда Олий ва ўрта махсус таълим муассассалари вазирлигининг буйруғи, 21-майда Ўзбекистон ҳукуматининг қарори эълон қилинди. 1974-йилнинг 14-июнида Қорақалпоғистон ҳукумати томонидан «Нукус давлат университетини ташкил қилиш хақида»ги қарор қабул қилинди.

1976-йилнинг 1-сентябридан бошлаб Нукус давлат университети таълим маскани сифатида ўз ишини бошлади. У собиқ ўқитувчилар институтининг тайёрлов бўлими (1934-йили), ўқитувчилар институти (1935-йили), педагогик институт (1944-йили) каби босқичларни босиб ўтиб, республикамиздаги етакчи олий ўқув юрти сифатида бўй кўрсатди. 1992-йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Жоқари Кенгесининг қарори билан Т.Г.Шевченко номидаги Нукус давлат университети Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети бўлиб қайта номланди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ўзбекистонда Тошкент, Самарқанд университетларидан кейинги учинчи университет бўлиб очилган эди. Университетнинг очилиши бутун республика тарихида катта воқеа бўлди, у ҳудудимиздаги фан ва таълим, маданият, иқтисодиёт ва саноат ривожланишига кучли таъсир кўрсатди.

Университетнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уни илмий даражали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш, дарслик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, янги лабораториялар билан таъминлаш шу даврнинг кун тартибидаги муаммолари эди. Бу ишларни ташкил қилишда университетнинг биринчи ректори тиббиёт фанлари доктори, академик Чарджов Абдировнинг (1976-1985) хизматлари алоҳида бўлди.

Қорақалпоғистонда фаннинг ривожланишида, илмий кадрларни тайёрлашда, университет ҳудудий ва чет эл олий таълим муассасалари билан алоқаларни кенгайтиришда универитет ректори филология фанлари доктори, академик М.К.Нурмухамедовнинг (1985-1986) ўрни бошқача.

Университет ривожланишнинг кейинги босқичларида 1986-1998 йилларда ректор лавозимида ишлаган филология фанлари доктори, профессор К.Мамбетовнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Университет иккинчи ўқув биносининг ва талабалар турар жойларининг қурилиши Бердақ миллий музейининг очилиши университет ёнида филология фанлари дастлаб номзодлик, кейинчалик докторлик диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослаштирилган кенгашнинг тузилиши, аспирантура мутахассислигининг кенгайтирилиши, университет профессор-ўқитувчиларининг чет элларда тажрибасини ошириш учун имкониятлар яратиб бериш сингари ташкилий ишлар университет ректори, профессор Қ.Ўтениязовнинг (1989-2005) фаолияти натижасида амалга оширилди.

2005-2012 йилларда биология фанлари доктори, профессор Азат Матчанов ректор лавозимида ишлаган даврида янгидан магистратура мутахассиликлари ташкил қилинди. «Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ахборотномаси»  илмий журнали ташкил қилинди. Университетнинг моддий техник базасини бойитиш, замонавий асбоб ускуналар ва технологиялар билан таъминлаш замон талабига мос янги мутахассиликларни ташкил қилишда университет ректори М. Жумановнинг хизматлари катта бўлди.

Мустақиллик йиллари давлатимизда қишлоқ хўжалигининг, саноатнинг жадал ривожланиши кадрларга бўлган талабни оширди. Шу университетда янги бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари очилиб, нефт ва газни қайта ишлаш, кимё, енгил саноат маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари, қурилиш, ихтиология, электроенергетика йўналишларида мутахассислар етиштириш кўлами ва сифати ўсди. Бу мутахассисликларнинг очилиши давлатимизнинг йирик қурилишлари ҳисобланган Қўнғирот сода заводи, “Сургил” газни қайта ишлаш комплексига мутахассисларни тайёрлаш йўналишининг бир бўғини ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 20-майдаги ПҚ 1533-сонли қарори асосида давлатимиздаги саноқли олий ўқув юртлари қайта тиклаш ва таъмирлаш дастурига киритилган бўлиб, шуларнинг бири Қорақалпоқ давлат университети бўлди. Ушбу қарор асосида университетнинг таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари учун кейинги уч йилда давлат томонидан катта маблағ ажратилди. Бугунги кунда университетнинг бош биноси ва 2,3,4-сонли ўқув биноси, 3-сонли талабалар турар жойи ва Бердақ миллий музейи йирик cапитал таъмирлашдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Айниқса, 24х42 м ҳажмдаги “Спорт комлекс”ининг янгидан қурилиши давлатимизда ўқув юртларига бўлган алоҳида эътиборнинг, ёшларга яратилаётган кенг имкониятларнинг кўриниши ҳисобланади. Университет бош биноси олдининг замонавий кўринишда ободонлаштирилиши ва безатилиши унинг янгиланган кўринишига ўзгача кўрк бағишлайди.

Ҳозирги кунда университетда ёшларнинг билим олиши учун барча имкониятлар яратилган. Замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган аудиториялар, лингафон хоналари, лабораториялар, бепул интернет тармоиғига кирувчи wифи зоналари, электрон кутубхона, компютер синфлари, электрон доскалар ва бошқалар талабалар хизматида.

Ўқув жараёнига моодле тизими жорий этилиб, талабаларнинг мустақил таълим олишига кенг имкониятлар яратилган. Университетнинг www.karsu.uz  сайти Ўзбекистон Республикаси оилй ўқув юртлари сайтлари орасида етакчи ўринни эгаллаб турганлигининг ўзи ушбу ўқув даргоҳида ўқув жараёнида ахборот технологияларидан самарали фойдаланилаётганлигининг далолати ҳисобланади.

Талаба ёшларга билим бериш билан бирга уларни руҳий комилликка тарбиялашда университетнинг “Ҳурлиман” халқ ансамбли қирқ йилдан ортиқ вақтдан бери хизмат қилиб келмоқда. Ансамбл республика бўйича ўтказиладиган байрам кечалари ва халқаро фестивалларга қатнашиб, миллий маданиятимизни кенг тарғиб қилишга ҳисса қўшиб келмоқда.  

Санъатга қизиқувчи, талантли ёшлардан ташкил қилинган «Жайҳун» талабалар театр студияси Ўзбекистон миқёсида ўтазилган танловларда ғолиб бўлиб, университет номини кўкларга кўтармоқда.

Миллий маданиятимиз ва қадриятларимизнинг тимсоли бўлган Бердақ миллий музейи фақат университетнинггина эмас, балки, бутун республикамизнинг фахри ҳисобланади.

Талабаларни юртимизда юз бераётган ўзгаришлар, университет ҳаётидаги янгиликлардан хабардор қилишда «Қорақалпоқ университети» газетаси ва университет радиоузели хизмат қилмоқда. Давлат томонидан университетга, унда таълим олаётган ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ўз натижасини бермоқда. Университет ёшлари орасида Президент, Навоий, Улуғбек стипендиянтлари, Зулфия номидаги мукофоти, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари, Республика ва халқаро танловларининг ғолиблари, Жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиқмоқда.

Университет профессор-ўқитувчилари педагогик фаолият билан биргаликда илмий тадқиқот соҳасида ҳам катта натижаларни қўлга киритмоқда. 48 нафар фан доктори ва профессор, 200 нафардан кўпроқ фан номзодлари ва доцентлар ёшларга таълим тарбия бериб келмоқда. Улар орасида ўзларининг педагогик маҳорати ва илмий тадқиқот салоҳияти билан халқаро ва республика танловларида ғолиб бўлган профессор-ўқитувчилар ҳам бор.

Бугунги кунда кадрлар тайёрлашнинг кўп босқичли системасини амалга оширишда бакалавр таълим йўналиши бўйича 49 та, магистратура босқичида 20 та мутахассислик бўйича ёшлар таълим олмоқда.

Университет жамоати бундан кейин ҳам катта мувафаққиятларни қўлга киритиб, мустақил юртимизнинг ёрқин келажаги йўлида хизмат қилади. Таълим муассасасининг янгича чиройига, унда яратилган барча имкониятларга, таълим олаётган ёшларга хавас киласа арзийди.