Юридика факультети декани:

Қутыбаева Елизавета Дүйсенбаевна

61 223 58 32  
kutibaeva_elizaveta@mail.ru
http://yuridika.karsu.uz

Факультетдаги кафедралар:

  1. Ҳуқуқшунослик
  2. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

Факультет тарихи

  • 1977-1978 ўқув йилида тарих-география факультети таркибида ҳуқуқшунослик бўлими очилди. Шу ўқув йилида 50 нафар талаба қабул қилинди.  Илмий-педагогик фаолиятини таниқли амалиётчи ва олимлар: юридика фанлари номзоди А.Даулетов, Н.Абдуллаев, У.Нурмашов, Ш.Халиков, М.Хакимов, ҳамда И.Нуратдинов, К.Умарова, Р.Айтмуратова, Е.Кутыбаева, Ж.Ниязова, Б.Матмуратов, Г.Юлдашевалар олиб борди.
  • 1993 йили юридика факультети ташкил қилинди.
  • 1996 йили юридика ва тарих факультетлари асосида юридика-тарих факультети ташкил этилди.
  • 1999-2000 ўқув йили факультетда «Фуқаролик ҳуқуқ, оила ҳуқуқи, фуқаролик жараён, халқаро хусусий ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича магистратура очилди.
  • 2003 йили юридика факультети алоҳида ташкил этилди ва унинг таркибида давлат ҳуқуқи ва бошқарув, фукаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, процесс ва криминалистика, хужалик ҳуқуқи кафедралар фаолият юритди.
  • 2011 йили юридика ва тарих факультетлари асосида тарих ва ҳуқуқ факультети ташкил қилинди.
  • 2014 йили кафедра мутахасиссликлари бўйича докторантура очилди.
  • 2019 йили юридика факультети янгидан ташкил этилди.

1977-2019 йиллари К.Сарыбаев, Б.Шамамбетов, М.Торебеков, Б.Матмуратов, Ж.Хакимниязов, Е.Кутыбаева, А.Алламуратов, Ф.Кутлымуратовлар факультет декани лавозимида ишлаган. 2019 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасига хизмат курсатган фан арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси аъзоси, юридика фанлар доктори, профессор  Е.Кутыбаева факультет декани лавозимида ишлоб келмоқда.

                                       Факультет кафедралари:

  1. Ҳуқуқшунослик кафедраси;
  2. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси.

                               

Таълим тизими:

Бакалавриат йўналишлари:

5240100 – Юриспруденция (хизматлар турлари бўйича);

5111600 – Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими.

Магистратура мутахассисликлари:

5А240101 – Давлат ҳуқуқи ва бошқарув (соҳалар бўйича).

Докторантура мутахассисликлари:

  1. 00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи;
  2. 00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молиявий ва божхона ҳуқуқи;
  3. 00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оилавий ҳуқуқ. Халкаро хусусий ҳуқуқ.
  4. 00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқи. Экологик ҳуқуқ.
  5. 00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи.             

Профессор-ўқитувчилар таркиби

Кафедраларда 28 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 3 нафар юридик фанлар доктори, профессор Е.Кутыбаева, К.Умарова, З.Реимова; 7 нафар фан номзоди – доц.К.Сейтназаров, доц.С.Утемуратова, доц.Ш.Шамшетов, доц.И.Матчанов, доц.А. Байрыева, доц.Ж.Сагындыковлар ишлаб келмокда. Шунингдек, ўриндошлик асосида таниқли олимлар ва амалиётчилар жалб этилган: Ўзбекистон Республикакси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси доц.Б.Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси Аппарати юридик бўлимининг раҳбари, юридика фанлар доктори доц.Р.Маткурбанов, юридика фанлари номзодлари, доц.Б.Дауменов, А.Гулимов, Ф.Кутлымуратов, фалсафа доктори (PhD) С.Ерниязовалар ва бошқалар.

                            Илмий-тадқиқот фаолият

Сифатли таълим бериш ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш учун Қарақолпоғистон Республикасининг барча илмий потенциали жалб қилинган.

Юридика фанларининг аҳамиятли соҳалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда, жумладан, давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, конституциявий, маъмурий, экологик, фуқаролик, жиноят, хўжалик, жиноий-процессуал ҳуқуқ ва б.

Илмий-педагогик кадрларни тайёрлашда энг кейинги ютуқлари сифатида – 2019 йили кафедра докторантлари А.Иматов ва А.Жуманов, тадқиқотчи С.Ерниязованинг философия доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертацияларини муваффақиятли химоя қилганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Факультетда юқори малакали кадрларни тайёрлаш докторантура орқали амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ҳуқуқшунослик кафедрасынинг 4 ўқитувчиси докторантурада тахсил олмоқда.      

                   Халқаро дастурлар ва лойиҳалар

Ҳуқуқукшунослик кафедраси профессори К.Умарова ТЕМПУС дастури бўйича грантни кўлга киритди ва факультет асосида «Тюнинг» маркази ташкил этти. Ушбу марказнинг ва лойиханинг асосий мақсади Марказий Осиё олий ўқув юртларида таълим сифатини яхшилаш.

Профессор Е.Д.Қутыбаева раҳбарлигида «Жамоатчилик назорати тизимида ўзини ўзи бошкариш органлари функциясини кенгайтириш муаммолари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)» фундаментал илмий лойихаси асосида жамоатчилик назорати тизимида ўзини ўзи бошкариш органларининг ваколатларини кенгайтириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Факультетда иктидорли талабалар билан ишлаш яхши йўлга қўйилган. Талабалар илмий жамияти фаолият юритиб, унинг доирасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда, барча кафедраларда илмий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Ҳар йили ёш олимлар, магистрлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-назарий конференциялари ўтказилмоқта. Факультетнинг 2 босқич талабаси Хабибуллаева Дильфуза  2019 йил феврал ойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси совриндори, 1 курс талабаси Халменова Мехрибану 2019 йил июн ойида Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари талабаларининг Ӯзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган «Мен не учун севаман Ўзбекистонни» мавзусидаги ишлари танловида 1 ўринни эгаллаганини фахр билан қайд этиш мумкин.