Ўзбек филологияси факультети декани:

Бобожонов Фархад Қурбанбаевич

61 223 72 85
farxod.7272@mail.ru
http://uzphil.karsu.uz

Факультетдаги кафедралар:

  1. Ўзбек тилшунослиги кафедраси
  2. Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси
  3. Туркман тили ва адабиёти кафедраси
  4. Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси

Факультет ҳақида

Қорақалпоқ давлат университетида 1992 йилда туркман филологияси, 1994 йилда ўзбек филологияси ва қозоқ филологияси йўналишлари ташкил этилган. Мазкур йўналишлар дастлаб  қорақалпоқ филологияси билан биргаликда Филология факультети, кейинчалик Хорижий тиллар факультети таркибида бўлган. 2008 йилда ўзбек, қозоқ ва туркман филологиялари йўналишлари негизида Ўзбек филологияси факультети ташкил этилди.  Факультетда Ф.Бобожонов (2008-2011), Х.Абдуллаев (2011-2018), О.Дуйсенбаевлар (2018-2019) декан лавозимида фаолият олиб борган. Ҳозирги кунда факультетга ф.ф.н., доцент Ф.Бобожонов раҳбарлик қилмоқда.

Ўзбек филологияси факультети таркибида учта бакалаврят таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Булар:

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили)

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (туркман тили)

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (қозоқ тили)

Таълим йўналишларига масъул тўртта кафедра фаолият олиб боради:

Ўзбек тилшунослиги (мудир ф.ф.н. И.Казаков)

Ўзбек тили ва адабиёти (мудир ф.ф.н. И.Қурбонбаев)

Туркман тили ва адабиёти (мудир ф.ф.д. О.Гайлиева)

Қозоқ тили ва адабиёти (мудир Ж.Шарипова)

Ўзбек филологияси факультетида ўқув ишлари бўйича декан муовини лавозимида Ч.Чариев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини лавозимида Ғ.Ўразбаевлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбек филологияси факультети таркибида бугунги кунда асосий штатда жами 39 нафар профессор-ўқитувчи ва 7 нафар техник ходимлар меҳнат қилади. Профессор-ўқитувчиларнинг 2 нафари фан докори, 14 нафари фан номзоди (PhD) ва доцентлардир. Ўзбек тилшунослиги кафедрасида асосий штатда 10 нафар  профессор-ўқитувчи фаолият олиб бориб илмий даражалилар сони 4 нафар,  илмий даражалилик  40,0 фоиздир. Ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида асосий штатда 18 нафар профессор-ўқитувчи бўлиб илмий даражали ўқитувчилар 8 нафар, илмий даражалилик 44,4 фоиздан иборат. Туркман тили ва адабиёти кафедрасида асосий штатда 6 нафар пофессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб, илмий даражалилар сони 2 нафар, илмий даражалилик кўрсаткичи 33,3 фоиздан иборат. Қозоқ тили ва адабиёти кафедрасида асосий штатда 5 нафар пофессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб, илмий даражалилар сони 2 нафар, илмий даражалилик кўрсаткичи 40,0 фоизни ташкил қилади.

Ҳозирги кунда факультет бакалаврият йўналишларда жами 661 талаба таълим олади. Ўзбек филологияси факультети бакалавр таьлим йўналишлари бўйича контингенти қуйидагича:

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек филология жами 410 нафар талаба таҳсил олади

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: туркман филология жами 171 нафар талаба таҳсил олади

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш: қозоқ филология жами 80 нафар талаба таҳсил олади.

Шунингдек, факультет таркибидаги кафедралар қуйидаги магистратура мутахассисликларини тайёрлашда ҳам масъул ҳисобланади:

5А 120101 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти) мутахассислиги бўйича 11 нафар магистрант таҳсил олади.

5А 120102 – Лингвистика (ўзбек тили) мутахассислиги бўйича 12 нафар магистрант таҳсил олади.

5А 120102 – Лингвистика (қозоқ тили) мутахассислиги бўйича 3 нафар магистрант таҳсил олади.

5А 120102 – Лингвистика (туркман тили) мутахассислиги бўйича 4 нафар магистрант таҳсил олади.

         

Ўзбек филологияси факультети университет 2 биносининг 4 қаватида жойлашган.