Қурилиш факультети декани:

Узаков Торебек Джумабаевич

+99861-226-12-26
t_uzaqov@karsu.uz
http://qurilis.karsu.uz/

 

Факультетдаги кафедралар:

  1. Бино ва иншоатлар қурилиши кафедраси
  2. Мухандислик коммуникациялар қурилиши кафедраси

Қурилиш факультети тарихи

Қурилиш факультети Қорақалпоқ давлат университетида энг катта факультетлардан ҳисобланади. ХХ аср 90 йилларига келиб дунёдаги йирик мамлакатларда Фан ва техника ривожланиши, Қорақалпоғистонда ҳам олий тоифали инженер-қурилишчиларга талабнинг ортишига олиб келди. Шу сабабли 1990 йили Нукус қурилиш техникуми биносида Тошкент политехника институтининг Нукус «Умумтехника факультети» очилди ва талабалар 1 ва 2 курсларни шу факультетда 3 ва 4 курсларни Тошкентда тахсил оладиган булди. Бу ерда «Саноат ва фуқара қурилиши», «Сув таъминоти, канализация, сув ресурсларидан рациональ фойдаланиш ва тежаш», «Электр энергетикаси» мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишга қабул қилинди. Бу факультетни ташкил этишда ва таёргарлик ишларини олиб боришда Нукус қурилиш коллежи жамоасининг айниқса коллеж директори п.и.к.Т.Атамуратовнинг ишлари таҳсилго лойиқ, ва у кейинчалли ўриндошлик асосида факультетнинг биринчи декани бўлди. Бу пайитда факультетда 7 та профессор ўқитувчидан ташкил топган битта «Умумтехник фанлар» кафедраси фаолият юритиб уни ф-м.ф.н.Д.Утебаев бошқарди. 1991 йили Тошкент политехника институти таркибидаги архитектура-қурилиш йўналишидаги ўчта факультет бўлиниб Тошкент архитектура-қурилиш институти сифатида ташкил қилиниб Нукус умумтехника факультети унга бириктирилди ва факультет декани бўлиб Ж.Атаниязов тасдиқланди. 1992-йили факультетда иккинчи кафедра «Умуммухандислик фанлар» кафедраси ташкил этилиб унга т.ф.н.. К.И.Байманов мудирликка тайинланди. 1993 йили Нукус умумтехник факультети базасида ТАҚИ Нукус филиали ташкил қилинди ва талабалар барча курсларни шу ерниниг узида тугаллайдиган булди. Филиални ташкил қилишда факультет декани и.ф.н.Ж.Атаниязов, кафедра мудирлари т.ф.н.К.И.Байманов, ф-м.ф.н.Д.Утебаев, ўқув ишлари буйича декан муовини Р.Эшниязовларнинг мехнатлари таҳсилга лойиқдир. 1995 йили Тошкент архитектура-қурилиш институти Нукус умумтехника факультети Қорақалпоқ давлат университети таркибида Инженерлик қурилиш факультети атамасга ўзгартирилди ва бу пайитда факультетда иккита «Қурилиш» ҳамда «Сувтаъминоти ва канализация» кафедралари фаолият юритди. 2005 йили Физика факультети билан бириктирилиб, Физика-техника факультети атамасида ташкил қилинди ва проф.Қ.Исмайлов декан лавозимида ишлади. 2009 йилдан бошлаб Физика-техника факультетидан архитектура-қурилиш йўналишлари бўлиниб, Техника факультети ташкил қилинди. 2010 йили «Химия» ва «Техника» факультетлари бириктириб «Химия-техника» факультети ташкил этилди ва факультет декани лавозимида М.Айымбетов тайинланди. 2012 йили бу факультет яна иккига ажратилиб 2019 йил 2-июнь санасигача «Техника» факультети атамасида фаолият юритди, шу санадан этиборан «Қурилиш» факультети номи билан юритиб келинмоқда.

Бу даврлар ичида факультетни Х.Абдуллаев, Б.Абдикамалов, Д.Жумамуратов, М.Тагаев, Қ.Даўлетов, Б.Даулетмуратовлар бошқаришди. Ҳозирги вақтда факультет декани т.ф.н.Торебек Узақов.

Факультетда бакалавр йўналишлари бўйича жами 894 нафар талаба таълим олмоқда. Факультетда «Бино ва иншоатлар қурилиши»  ва «Мухандислик коммуникациялар қурилиши» кафедралари фаолият юритмоқда.

Таълим:

Бакалавр йўналиши:

  1. 5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши
  2. 5340400 – Мухандислик коммуникациялар қурилиши ва монтаж
  3. 5340500 – Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш

Профессор-ўқитувчилар таркиби: 31

Фан номзодлари:   6