slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ КАФЕДРАСИ | Karakalpak state university

БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ КАФЕДРАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 24-февральдаги 77-сон «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва улар фаолиятини бошқариш ҳақида»ги қарорига асосланиб Республикамиз худудидаги касб-ҳунар коллежларини олий маълумотга эга муҳандис-педагоглар билан таъминлаш мақсадида 2000-2001 ўқув йилидан бошлаб инженерлик қурилиш факультети таркибида янги «Касбий таълим» кафедраси ташкил этилди.

2009-йили университетда Техника факультети очилиш мунасобати билан «Касбий таълим» кафедраси шу факультет таркибига ўтказилиб, «Қурилиш» кафедраси номида қайта ташкил этилди.

2014-йил 2-сентябрьдан бошлаб «Қурилиш» кафедраси «Бино ва иншоотлар қурилиши» кафедраси бўлиб қайта ташкил этилди. Ҳозирги кунда кафедрада 5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши, 5340500 – Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш бакалавр йўналишлари бўйича талабалар билим олмоқдалар.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари Материаллар қаршилиги, Қурилиш механикаси, Метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати, Қурилиш материаллари ва буюмлари, Архитектура, Қурилиш конструкциялари, Бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси, Грунтлар механикаси, Замин ва пойдеворлар, Саноат бинолари, Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш, Темир бетон конструкциялари, Йўналишга кириш фанларидан олдинги педагогик технологиялар асосида информацион технологияларни фойдаланиб таълим беради. Кафедрада тайёрланаётган бакалавр йўналишлари талабаларининг танишув, ўқув-технологик, ишлаб чиқариш ва битирув  олди амалиётлари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тассаруфидаги қурилиш ташкилотлари, лойиҳалаш институтлари ва ишлаб чиқариш корханаларида ўтказиб келинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кейинги уч йил давомида республика журналлари ва республика миқёсидаги анжуманларда  100 дан ортиқ мақола ва тезислар нашрдан чиқиб, 20 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланишига эришилди.

Кафедрада ишлаб келаётган илимий даражали профессор ўқитувчилар

 

Утегенова Гульзар Ауесбаевна, техника фанлари номзоди. 1964-йили Нукус шахрида тўғилган. 1988-йили Н.Э.Бауман номидаги Москва юқори техника училищесини тугатган. Мутахассислиги инженер-механик. 2008-йили «Обоснование параметров ротационного семязаделывающего рабочего органа рисовой сеялки (для условий Республики Каракалпакстан)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50 дан ортиқ илмий-услубий меҳнатлари нашр этилган. Буларнинг ичида 1та Ўзбекистон Республикаси патенти, 1 та ўқув қўлланма, 3таўқув-услубий қўлланма, 25та илмий мақола ва 25та тезис муаллифи. 2016-йилдан бошлаб кафедра мудири.

 

Узаков Торебек Джумабаевич, техника фанлари номзоди. 1970-йили Чимбай туманида тўғилган. 1993-йили Наманган саноат-технология институтини тугатган. Мутахассислиги саноат ва фуқаро қурилиши бўйича инженер-педагог. 2010-йили «Транспорт наносов в дельте р.Амударьи в условиях зарегулированного стока воды» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий-услубий меҳнатлари босмадан чиқарилган. Буларнинг ичида10та ўқув-услубий қўлланмаси, 17 та илмий мақола ва тезислар муаллифи. 2016-йилдан бошлаб Техника факультети декани лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Сапарниязов     Нукусбай      Нурниязович,          техника фанлари номзоди, доцент. 1956-йили Нукус шаҳрида тўғилган. 1978-йили Воронеж ўрмончилик техника институтини тугатган. Мутахассислиги ўрмон ва ёғочга ишлов бериш саноат машиналари ва механизмлари муҳандиси. 1997-йили «Повышение долговечности гильз цилиндров отремонтированных двигателей путем применения электроискрового легирования и поверхностного пластического деформирования» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 20 дан ортиқ илмий-услубий меҳнатлари босмадан чиқарилган. Буларнинг ичида 3та ўқув-услубий қўлланмаси, 12та илмий мақолава 5та тезис муаллифи. 2014-йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

Даўлетов Қалнияз Абатбаевич техника фанлари номзоди, доцент. 1967-йили Нукус шаҳрида тўғилган. 1992-йили Киев политехника институтини тугатган. Мутахассислиги инженер-металлург. 1999-йили «Электрические свойства плёнок Ge на GaAS и сенсоры температуры на их основе» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий-услубий меҳнатлари босмадан чиқарилган. Буларнинг ичида 5та ўқув-услубий қўлланма, 7та илмий мақолава 17та тезис муаллифи. 2014-йилдан бошлаб кафедра доценти.

Шу билан бирга, кафедрада катта ўқитувчилар Ж.Нажимов ва Р.Пахратдинова, ассистентлар М.Ешмуратов, М.Камалов, У.Мамутов, Н.Сайымбетова, А.Алламбергенов, Ш.Тажибаев, Р.Бекимбетов, А.Пурханатдинов, стажер-ўқитувчилар З.Пасиева, Б.Искендеров, А.Даулетбаева, А.Наўрызбаев, З.Осербаев, А.Айтбаевалар ўз фаолиятларини олиб бармоқдалар.

Пайдалы дереклер