slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси | Karakalpak state university

Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси

Спорт фанлари кафедраси 2001 йил ташкил этилди. Ушбу кафедрани 2001-2007 йиллар оралиғида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими доцент Ю.И.Кулаков бошқара бошлади. 2007-2010 йилларда педагогика фанлари номзоди доцент П.У.Серимбетов, 2010-2016 йиллари эркин кураш бўйича спорт устаси, тарих фанлари номзоди, доцент Б.Ж.Мамбетов бошқариб борди. ҚҚДУ ректорининг 02.09.2015 йил №458 сонли н/2 буйруғи билан кафедранинг номи Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси бўлиб ўзгарди.

2016 йил 17 сентябрь ва 30 декабрь оралиғида кафедрани Ж.А.Турдимуратов бошқарди. 2017 йилнинг 2 март ва 2018 йилнинг 27 декабрь кунлари давомида Б.Ж.Мамбетов бошқара бошлади. 2018 йилнинг 28 декабридан бошлаб кафедрани Қорақалпоғистонда хизмат курсатган маданият ходими, муррабий доцент А.Р.Казаков бошқариб келмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 16 нафар профессор ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Улардан 1 нафари педагогика фанлари номзоди, 2 нафари доцент, 5 нафари катта ўкитувчи, 7 нафари ассистент , 1 нафари стажёр-ўқитувчи, икки нафари фан номзодидир.

2006 йили Б.Ж.Мамбетов Ўзбекистон Республикаси тарих, археология ва этнография институти Қорақалпоғистон филиалида «Традиции физической культуры и спорта Каракалпакстана и проблемы возрождения, ХХ век» мавзусидаги номзодлик дессертациясини муаффақиятли ҳимоя қилиб, тарих фанлари номзоди илмий даражасига эришди. 2011 йилда Н.Кайпов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида «Оптимизация тренировочных воздействии в системе подготовки юных футболистов на этапе начальной подготовки» мавзусидаги номзодлик дессертациясини муаффақиятли ҳимоя қилди.

Шунинг билан кафедрада доцент Ю.И.Кулаков Қороқалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими, доцент А.Р.Казаков,   Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган муррабий, О.Ниязовалар илмий педагогик ишларини олиб бормоқдалар. Профессор-ўқитувчилар томонидан чет давлатларда ва республикамизда ўтказилаётган илмий конференцияларда тезисларини эьлон қилиб маърузалари билан қатнашиб келмоқдалар.

Ҳозирги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги хулосалар бўйича илмий мақолалар, қўлланмалар яратилмоқда, 2013 йил 27 май куни Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида «Республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тарихи», номли илмий-амалий конференция ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 22 январдаги «Ўзбекистон Республикасида халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий конференцияларнинг режаси»га асосланиб 2013 йил 12 декабрь куни «Мустақиллик йилларида спортни ривожлантириш тарихи» мавзусида илмий-амалий конфереция ташкил қилинди ва тўплам нашрдан чиқди.

2015 йили Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг 16 февлалдаги 51 сонли буйруғига асосланиб 2015 йил 5 май куни  «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда болалар спортининг аҳамияти» мавзусида Республика илмий-амалий конфереция юқори савияда ўтказилди.

2016 йил Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг 29 январь куни 42 сонли буйруғи асосида 7 май куни «жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари» мавзусида  Республика илмий-амалий конфереция юқори савияда ўтказилди.

2017 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг жорий йилнинг 13 февраль 86-сонли буйруғига биноан 27 апрель куни «Ўзбекистонда миллий ҳаракатли ўйинлар ва миллий спорт турларини ривожлантиришнинг илмий асослари» мавзусида  Республика илмий-амалий конфереция юқори савияда ўтказилди.

 2018 йил  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг шу йили  6-март 178 Ф сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг жорий йил 18 март 233 сонли буйруғига асосан 20 апрель куни «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари» мавзусида  Республика илмий-амалий конфереция юқори савияда ўтказилади.

Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва методикаси» Фани бўйича Олимпиада ва Мусобақаларда 2013 йили Разбек Бекмуратов нуфузли ўринни, 2017-йилда Қурбанбаев Шерзод Маҳмуд ўғли 4 ўринга сазовор бўлди. Илмий раҳбари Б.Ж.Мамбетов.   .

 

Кафедрада фаолият юритаётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

 

 

       Мамбетов Байрам Жақсымуратович, тарих фанлари номзоди, доцент. 1970 йил 7 ноябрда Нукус шаҳрида туғилган, 1992 йили Нукус давлат педагогика институтини тугатган. 2006 йили «Традиции физической культуры и спорта Каракалпакстана и проблемы возрождения, XX век» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, 3 услубий қўлланмалари нашрдан чиқди. 2016 йилдан бошлаб кафедра мудири.

 

Кулаков Юрий Иванович, доцент. 1936 йил 25 февралда Туркманистон Республикасида туғилган. 1954-59 йилларда Тошкент давлат педагогика  институтида таҳсил олган. Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Жисмоний тарбия ва спорт ходими мукофати билан тақдирланган. 10 дан ортиқ илмий мақолалари нашрдан чиққан. Жумладан 7 услубий қўлланма, 1 монографияси нашрдан чиққан. 2007 йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

Казаков Аллаяр Раджапович, доцент. 1950 йил 16 июлда Тўрткул шаҳрида туғилган. 1971 йили Нукус давлат педагогика институтини тугатган, Ўзбекистон валейбол жамоаси таркибида бир неча марта (Иордания, Бангладеш, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардаги) халқаро мусабоқаларда қатнашиб ғолиб бўлди.

1991 йили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгашининг мақтов ёрлиғи билан тақдирланган.

1994 йили Қорақалпоғистон Республикаси халқ таьлими аьлочиси.

1995 йили Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.

2004 йили Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган муррабий унвони билан тақдирланган.

2007 йили  доцент илимий даражаси берилди. Қорақалпоғистон Республикасида волейбол спорт тури бўйича биринчи спорт устаси, Республика даражасидаги ҳакам. Қорақалпоғистон Республикаси ва университетнинг волейбол йигитлар терма жамоаси муррабийи. Унинг 50 дан ортиқ илмий мақоласи 20 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмаси нашрдан чиқди. Ҳозирда кафедра доценти.

 

 

Қайыпов Нийетбай Айтбаевич, педагогика фанлари номзоди. 1979 йил 11 октябрда Кегайли туманида туғилган. 2005 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. 2011 йили «Оптимизация тренировочных воздействии в системе подготовки юных футболистов на этапе начальной подготовки» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 3 ўқув қўлланма, 5 услубий қўлланмаси ва бир нечта мақолалари нашрдан чиқди. 2015 йилдан бошлаб жисмоний тарбия факультетининг декани лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, кафедрада катта ўқитувчилар Ж.Турдымуратов, О.Ниязова, Н.Акимов, И.Нажимов, М.Солохин, ассистентлер Т.Сайекеев, Р.Бердимуратов, Қ.Жуманиязов, Т.Сейтмуратов, Б.Қойлыбаев, А.Султансуйнов, Ж.Утегенов, шундан стажёр ўқитувчи А.Юсуповалар иш олиб бормоқдалар.

 

 

 

 

Foydali havolalar