slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Ахборот ресурс маркази | Karakalpak state university

Ахборот ресурс маркази

 

 

 

Ахборот ресурс маркази:

 в.в.б Калмурзаева Раӯшан Алламуратовна

 (99890)7093073
kkdu-arm@mail.ru

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ахборот ресурс маркази дастлаб 1934 йили Тўрткўлдаги Қорақалпоқ ўқитувчилар институти қошида ташкиллаштирилиб кутубхона фондида 3000 нусхага яқин адабиётлар бўлиб у ерда иккита ходим фаолият юритган. 1976 йили Қорақалпоқ давлат университети ташкиллаштирилган вақтда фундаментал кутубхона фондида 240 минг нусха китоб бўлган ва 24та ходим иш олиб борган. Ўзбекистон Республикаси президенти И.А. Каримовнинг 2006 йили 26 июнда Республика халқини ахборот – кутубхона билан таъминлашни ташкиллаштириш ҳақидаги норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Шу қарорга мувофиқ Қорақалпоқ давлат университетидаги кутубхона хизмати 1-2-сонли ахборот-ресурс маркази бўлиб қайта ташкиллаштирилди.

Ахборот – ресурс марказининг таркиби қўйидаги 6та бўлимдан иборат:

  1. Илмий методик бўлим;
  2. Адабиётларни қабул қилиш, тўплаш ва каталоглаштириш бўлими;
  3. Маркетинг ва информацион хизмат кўрсатиш бўлими;
  4. Адабиётлар ва электрон ахборот ресурслар бўлими;
  5. Китоб сақлаш бўлими;
  6. Информацион техника бўлими.

Бу ерда талабалар, магистрантлар, докторлар ва профессор ўқитувчиларнинг ҳамда зарур адабиётлар билан танишиб чиқиш учун ихтисослаштирилган 650 одамга мўлжалланган 10 та ўқув зали хизмат кўрсатмоқда. Ахборот ресурс марказининг китоблар фонди 552252 нусха бўлиб, шундан 361591 дарслик ўқув қўлланма, 98563 илмий адабиётлар, 40607 га яқин чет эл адабиётлар ва 50743 дона бошқа да адабиётлар сақланмоқда.

Ҳар йили китоб фондига 3-4 минг атрофида янги ўқув адабиётлари, газета журналлар келтирилиб китоб фонди тўлдирилмоқда.

Бугунги кунда ахборот – ресурс марказида ўқувчиларнинг қизиқишини ва информацияга бўлган талабини қаноатлантириш учун электрон фонди бор. АРМАД автоматлаштирилган тизимда 45274 нусха китобларнинг биолографик малумотлари киритилган. 14325 адабиётларнинг тўлиқ матнлари локал тармоққа қойилган. Профессор – ўқитувчи ва талаба ёшларнинг янги адабиётлар билан яқиндан таништириб бориш мақсадида ҳар хил номдаги китоб ва кўргазмалари, китоблар тақдимоти, библиографияли шарҳ, семинарлар, илмий конференция ва бошқа имкониятлар ташкил этилиб келинмоқда.

Электрон кутубхонанинг ўқув залида 67550 нусха элеcтрон ресурслари, университет – профессор ўқитувчилари томонидан тайёрланган электрон маъруза матнлари, шунингдек, электрон ўқув қўлланмалари яхши сақланиши учун CД компакт дискларга ёзиб олинган.

Ҳар ойда «ЗиёНет»  ахборот марказида  университет профессор ўқитувчиларининг тайёрлаган дарслари,  ўқув-методик қўлланмалари, маъруза матнларини жойлаштириб бориш йўлга қўйилди.

Ахборот ресурс марказининг  китоб фондини бойитишда ва ўз ўқувчиларига  сифатли хизмат кўрсатишда Олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлар ахборот ресурслари марказига семинар-тренинг, методика ва амалий ёрдам кўрсатишда  фаоллик кўрсатиб келаётган ходимлардан: Қ.Наўризбаева Т.Мәмбетназарова, Г.Абдреймова, Г.Матакова, Р.Қалмурзаева, Е.Турғанов, Д.Есенгелдиев, А.Алучиевларни таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Ахборот ресурс маркази 61 компьютер, принтер, нусха кўчирувчи ускуналар, видео  магнитофон,  мусиқа  маркази  ва  телевизорлар  билан таъминланиб менен  интернет тармоғига уланган таъминланиб, интернет тармоғида уланган.

Ахборот ресурслар маркази ходимларининг таркиби:

Жами ходимлар сони-58

Шундан:

Олий маълумотли-30

Юқори махсус -9

Ўрта-28

Ўрта махсус-23 ходим

Foydali havolalar