slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ЖУРНАЛИСТИКА КАФЕДРАСИ | Karakalpak state university

ЖУРНАЛИСТИКА КАФЕДРАСИ

Қорақалпоқ давлат университетида «Журналистика»кафедраси 1983йили филология факультети таркибида ташкил этилди. 1989 йили «Адабиёт назарияси ва журналистика»кафедраси бўлиб, кафедрага профессор К.Мамбетов раҳбарлик этди. 1992 йили «Журналистика»кафедраси ташкил этилиб, унга доцент М.Жумамуратова 1992-1999 йиллар мобайнида раҳбарлик қилди. Кафедрадақорақалпоқжурналистикасини ўрганиш ва илмий кадрларни етиштириш йўлга қўйилди. Ушбу мақсатдаА.Абдимуратов, Д.Бекбаўлиев, З.Қожиқбаева номзодлик ишларини ҳимоя қилдилар. Кафедрага 2000-2002 йиллари З.Қожиқбаева, 2002-2006 йиллари Б.Палўанов, 2006-2009 йилларда профессор Ю.Пахратдинов, 2009-2014 йилларда Д.Бекбаўлиев раҳбарлик қилди 2014 йилдан ҳозирга қадар ф.ф.н.,  доцент З.Оразимбетова кафедра мудири.

Илк й илларда журналист кадрларни тайёрлашда профессор-ўқитувчилар К.Мамбетов, С.Ахметов, С.Садықов, К.Алламбергенов, Г.Есемуратов, А.Нажимов, И.Утеулиев ва журналист мутаҳассислар М.Жумамуратова, Ш.Аяпов, К.Реймов ва бошқалар фаолият юритдилар.Сўнги йилларда кафедрадажурналистлардан Ш.Уснатдинов, Р.Дәўлетмуратов, К.Реймов, Ө.Есбергеновларўқитувчилик қилди.

ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маккамасининг 1999 йил 26февраль кунги «Журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомллаштириштуғрисида»ги қарорга мувофиқ 1999 йилнинг апрель ойиданжурналистика кафедрасыалоҳидабўлимибўлиб қайта ташкил этилди. Бўлимга 1999-2000 йилларда профессор Б.Абдикамалов, 2000-2002 йилларда Ш.Абдиназимов, 2002-2004 йилларда Б.Генжемуратов, 2004-2005-йилларда Б.Палуановраҳбарлик қилди.

Ҳозирги кунда кафедрада 12 профессор-ўқитувчи (улардан саккизта фан номзодлари ва доцентлар) фаолият юритмоқта. Кафедранинг илмий даражасисалкам 70 % ни ташкил этади.

Бугинга қадар 20 дан зиёд ўқув ва ўқув услубий қулланмалар, монографияларчопэтилган. Ҳар йили «3-май – умумжаҳан матбуот эрикинлиги куни» мунасибати билан журналистика кафедраси тамонидан «Глобаллашув жарёни ва оммовий ахборот воситалари фаолияти» мавзусида аньанавий Республика илмий-амалий конференция халқаро ва республика миқиёсида ўтказилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари чет эл ва Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари марказлари билан хамкорликда илмий ишлар бармоқда.Ўзбекистон давлат Жаҳонтиллариуниверситетихалқаро журналистика факультети билан ўқув дастурлари, илмийконференциялар ўтказиш бўйича беш йилга (2015-2020 йиллар) шартнома тўзилган.Ушбу шартнома асосида ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. Илмий-амалий конференцияларТошкент ва Нукуста бўлиб ўтмоқта. Мирзо Улуғбек номидаги ЎзбекистонЖурналистика ва ахборот коммуникациялар университетипрофессориФ.И.Мўминов ва Ўзбекистон дипломатия университети профессори Ф.А.Мўминоваҳар йили талабаларга маърузалар  ўқийдилар.

Кафедра доцентиМ.Жумамуратова 2007 йили Малазия, 2017 йили Грузия, 2018 йили Россия (Казань университети) давлатларидаги илмий-амалий конференцияларга, доцент Б.Палўанов 2006 йили Россия, 2008 йил Швеция, 2011 йил Бельгия, Қозоқистон, 2018 йилИталия давлатларида илмий сафарда бўлди. Доцент Б.Палўанов 544061-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEEMPUS JPCR HIGHVEC «Разработка учебных программ по инженерному   строительству автомагистралей и транспортному машиностроению» мавзусидаги лойҳа координатори бўлиб фаолият олиб бармоқда.

Талабаларнинг илмий-ижодий ишларида ҳам янгиланишлар бор. Кафедра тамонидан ташкил этилган «Ёш журналистларни тайёрлаш клуби» республика миқиёсидаги танловларнинг ғолибларини тайёрланмоқда

Кафедрадаги илмий даражали профессор-ўқитувчилари

Бекбаулиев Даулетбай Ускинбаевич, тарих фанлари номзоди, доцент. 1964 йили Ходжайли туманида туғилган. 1989 йил Нукус давлат университетини тугатган. Мутаҳассислиги журналист. 1997 йилда «Қорақалпоқстон матбуоти мустақиллик йилларида» (1991-1995йиллари мисолида)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 тан ортиқ илмий мақолалари, 2та ўқув қўлланма муаллифи. 2009-2014 йилларда журналистика кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2014 йилдан кафедра доценти. 2019 йилдан буён журналистика кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Оразимбетова Злиха Кидирбаевна,филология фанлари номзоди, доцент. 1972 йили Ходжайли туманида туғилган. 1994 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. Мутаҳассислиги журналист. 2006 йил «Қорақалпоқ даврий матбуоти тилининг шакиллаши» (1924-1940 йиллар) мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди.50 дан ортиқ илмий мақолалар, 4таўқув қулланмаси чоп этилган. 

 

Жумамуратова Малика Тилеубергеновна, филология фанлари номзоди, доцент. 1956 йили Нукус шаҳрида туғилган 1978 йил Тошкент давлат университетини тугатган.Мутаҳассислиги журналист. 1992 йили «Халқшаирлари ижодидамиллийваумимий инсонилик масалалари» мавзусида номзодлик  диссертациясини ҳимоя қилди. 100 дан ортиқ илмий мақолалари, 1та монографияси, 3таўқув қулланмаси, 5таўқув-услубий қўлланмаси чоп этилган. 1999 йилдан журналистика кафедраси доценти.

.

 

ҚожиқбаеваЗиядаАдилбаевна, филология фанлари номзоди, доцент. 1964 йили Нукус шаҳрида туғилган. 1988 йил Нукус давлат университетини тугатган. Мутаҳассислиги журналист. 1998 йили «Ҳозиргиқорақалпоқ адабиётида баъдиий очерк (1980-1990 йиллар)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 50 тан ортиқ илмий мақолари, 1таўқув қулланмаси, 6та методик қулланмаси нашрдан чоп этилди. 2008 йилдан журналистика кафедраси доценти.

 

Палуанов Бахитбай Нурлибаевич, филология фанлари номзоди, доцент. 1974 йилЧимбой туманида туғилган. 1996 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган.Мутаҳассислиги журналист. 2007 йили «Ҳозирги қорақалпоқ адабиётида эссе жанри» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. 2008 йилдан журналистика кафедраси доценти.

 

 

 

 

Абдимуратов Апсамет Узақбергенович, филология фанлари номзоди, доцент. 1962 йили Нукус шаҳрида туғилган. 1989 йилиНукус давлат университетини тугатган.Мутаҳассислиги журналист. 1997 йили«Т.Қаипбергенов публицистикаси: тематика, хусусияти ва махорат масалалари»мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 та илмий мақолари, 2таўқув қўлланмаси чоп этилган. 2018 йил журналистика кафедраси доцентилавозимида ишлайди.

 

Атажанов Ҳурмет Абдимуратович,филология фанлари номзоди, доцент. 1977 йили Нукус шаҳрида туғилган.Мутаҳассислиги журналист. 2000 йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. 2012 йили «Қорақалпоқ матбуотида маънавият масалалари талқини» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 25 тан ортиқ илмий мақолари ва тезислари чоп этилган. 2015 йилдан журналистика кафедраси катта ўқитувчиси.

 

 

Машарипова Тамара Жолдасбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 1967йилиШуманай туманида туғилган.Мутаҳассислиги журналист. 1989 йилиНукус давлат университетини тугатган. 2017 йили «Публицистика теориясининг бир бутун концепцияси» мавзусида диссертациясини ҳимоя қилган.40тан ортиқ илмий мақолалари ва тезислари, 1та монографияси, 1та ўқув қўлланма муаллифи. 2018 йилдан буён журналистика кафедраси катта ўқитувчиси.

Шунингдек, кафедрада Ж.Марзияев, Е.Жәримбетов, М.Қудайбергенов, Қ.Бегниязова ассистент –ўқитувчи лавозимида ишлайди.

 

 

Foydali havolalar