slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
ИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ | Karakalpak state university

ИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ

Иқтисодиёт кафедраси Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қарорларига асосланган ҳолда, шунингдек, университет ректори буйруғи ҳамда Илмий Кенгаш қарорлари асосида ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Иқтисодиёт кафедраси ўтган 20 йил ичида бир қатор натижаларга эришди. Кафедрамиз 1992 йилгача «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» кафедраси бўлиб фаолият юритган бўлса, 1992 йили кафедранинг номи «Микроиқтисодиёт» деб қайта номланган. Бу даврда кафедра мудири этиб доц.Қ.Убайдуллаев тайинланган ва 1996 йили кафедранинг номи «Иқтисодиёт ва менежмент» бўлиб ўзгартирилган. 1999 йилдан бошлаб эса бу кафедрага и.ф.н., доцент Ж.Ережепова раҳбарлик қилган.

Кафедранинг номи 2000 йили сентябрь ойидан бошлаб «Иқтисодиёт ва иқтисодий назария» бўлиб қайта ташкиллаштирилди ва кафедрага и.ф.н., доцент О.Назарбаев раҳбарлик қилди.

2002 йили «Иқтисодиёт ва иқтисодий назария» кафедраси «Тармоқлар иқтисодиёти» кафедраси бўлиб қайта ташкиллаштирилди ва унинг раҳбари этиб доцент Ж.Ережепова тайинланди. «Тармоқлар иқтисодиёти» кафедраси 2003 йили «Иқтисодиёт» ва «Иқтисодий назария» кафедралари бўлиб иккига ажралди. «Иқтисодиёт» кафедрасининг мудири этиб доцент П.Хожаниязов тайинланди. 2005-2006 йилларда «Иқтисодиёт, бизнес ва ахборот тизимлари» кафедрасига доцент О.Назарбаев раҳбарлик қилди. 2006-2008 йилларда кафедра «Иқтисодиёт» деп номланиб, ушбу даврда доцент А.Инятов, 2008-2013 йилларда профессор Қ.Убайдуллаев раҳбарлик қилди. Бу кафедрага 2013-2018 йиллари и.ф.н. З.Балташева раҳбарлик қилиб келди ва 2018 йили сентябрь ойидан бошлаб и.ф.н., доцент Р.Адильчаев раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра 5230100- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар, реал сектор бўйича), 5610300 Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) бакалавр йўналишлари ва 5А340102 Тармоқлар иқтисодиёти (тармоқлар ва соҳалар, реал сектор бўйича) магистра­тура мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлайди. Кафедрада Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида 08.00.13-Менежмент мутахассислиги бўйича таянч докторантура, мустақил ва эркин тадқиқотчиларни тайёрламоқда.

Иқтисодиёт кафедрасида ҳозирги кунда 16 профессор-ўқитувчи асосий штатда фаолият юритмоқда. Кафедрада бакалавр йўналиши бўйича 30 та фан ва магистратура мутахассислиги бўйича 7 та фандан дарслар ўтилади, бу фанлар бўйича соат кўлами 17658 ни ташкил этади. Бу фанлардаги соатлар кафедра профессор-ўқитувчиларига тақсимланган.

Кафедрамизда 1 та фан доктори, профессор, 6 та иқтисод фанлари номзоди, доцент, 6 та катта  ўқитувчи ва 6 та ассистент ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.

Кафедрада профессор-ўқитувчилар томонидан қорақалпоқ тилида кирилл ва лотин алифбосида 50 дан зиёд ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий қўлланмалар ва услубий кўрсатмалар босмадан чиқарилди. Кейинги йилларда кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан 6 монография, 300 дан зиёд илмий мақолалар ва илмий тезислар босмадан чиқарилди.

Халқаро алоқалар ва малакасини ошириш бўйича ҳам кафедрада ишлар олиб борилмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари мунтазам равишда малакасини ошириб келмоқда. Кафедра доценти Р.Адильчаев ва А.Инятов М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетларида малакасини оширган, шунингдек, Қозоғистон Ре­спубликасида EdNet томонидан ташкиллаштирилган семинар тренингда, Куала-Лампур шаҳрининг ИНТАН илмий марказида катта ўқитувчи Р.Каражанова қатнашган, ди­плом ва сертификатларга эга.

Иқтисодиёт кафедрасида 2012-2017 йиллар оралиғида «Қуйи Амударё иқтисодий минтақасида Шимолий-Ғарбий Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни такомиллаштиришни минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш» мавзусида проф.Қ.Убайдуллаев раҳбарлигида давлат гранти, 5 та инновацион ва 1 та  инициативалик мавзуларда лойиҳалар олиб борилмоқда. Лойиҳалар асосида, ҳар йили ўтказиладиган «Инновацион ғоялар ва лойиҳалар» атамасидаги республика миқёсидаги кўргазмалар ярмаркаси ва танловларга қатнашиб келмоқда. Уларнинг натижаси бўйича сўнгги уч йилда ишлаб чиқарилган электрон ўқув қўлланмалардан З.Балташева, Р.Каражановаларнинг «Иқтисодиётда ахборот техноло­гиялар» номли қўлланмаси ZiyoNet таълим порталида жойлаштирилди, «Макроиқтисодиёт» ўқув қўлланмаси (2015 йили), Б.Қалмуратов, Т.Жиемуратов «Иқтисодиёт асослари» ўқув қўлланмаси (2014 йили), З.А.Балташева, Л.М. Уразбаева, А.А.Ембергенова., Р.Ж.Каражанова, А.К.Алымов «Иқтисодиёт ва менежмент» (2014 йили) ўқув қўлланмаси, Ж.Сауханов, Д.Мендалиев, Л.Уразбаева «Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар» (2015 йили) ўқув қўлланмаси, Х.Убайдуллаев ва Г.Х.Қайпназарова «Бизнес режа» (2015 йили) ўқув қўлланмаси, Инятов А.Р., Тлеўов Н.Р. томонидан «Стратегия развития пищевой промышленности в Республике Каракалпакстан» (2016 йили) монографияси, Убайдуллаев К., Умаров Е. К., Умарова А. «Региональные проблемы социально-экономического развития северо-западного Узбекистана с учетом экологической ситуации южного Приаралья» (2016 йили) монографияси, Назарбаев О., Сейтова Л., Отеев У. «Иқтисодий таълимотлар тарихи» (2016 йили) ўқув қўлланмаси, ЖиемуратовТ., Қалмуратов Б., Бегленов Н., Қалимбетов Х. «Ишлаб чиқариш менежменти» (2016 йили) ўқув қўлланмаси, О. Назарбаев, А. Қудайбергенов, Б. Қалмуратов «Менежмент ва маркетинг асослари» (2016 йили) ўқув қўлланмалари босмадан чиқди. Ушбу ўқув қўлланмаларнинг (қорақалпоқ тилида) 60 дан ортиғи университет кутубхонаси фондига берилди ва талаба ёшлар фойдаланиб келмоқда.

Кафедрада профессор-ўқитувчилар ва таянч докторантлар, магистрант­лар ва талабалар халқаро ва республика миқёсида ўтказилган илмий-назарий ва амалий конференцияларга ўзларининг илмий мақола, тезис ва баёнатлари билан қатнашиб келмоқда.

Дастур асосида ҳар йили ўтказилиб келинаётган илмий-назарий ва амалий анжуманлардан  2015 йилги «Орол бўйи зона­сида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик муаммолари» номидаги халқаро илмий-амалий анжумани, 2016 йилги «Демографик ривожланишнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ва республикада миграцион сиёсат» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси, 2017 йилги «Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий районларнинг ишлаб чиқариш тузулмасини оптималлаштириш муаммолари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси, 2018 йилги «Минтақа аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлиги яхшилаш: ҳозирги аҳволи, муаммолари ва тараққиёт стратегияси» мавзусидаги илмий-амалий конференциясига фаол қатнашиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда кафедрада катта ўқитувчилар У.Отеев, Н.Тлеуов Ө.Жуманазаров, Р.Каражанова, Б.Калмуратов, Қ.Бердимуратов, ассистентлар А.Айтбаев, С.Сейтниязов, Л.Уразбаева, Э.Маденова, Г.Кайыпназарова ва А.Алымовлар фаолият юритмоқда.

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 4-14.png


Адильчаев Рустем Турсынбаевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1958 йили 10 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида туғилган. 1986 йили Тошкент халқ хўжалиги ин­ститутини, 1991 йили Ленинград Сиёсатчилар инсти­тутини тамомлаган. Мутахассислиги меҳнат иқтисодиёти, сиёсатчи. 2009 йили “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 100 дан зиёд илмий-услубий меҳнатлари босмадан чоп этилган. Жумладан 1 монография, 3 ўқув қўлланма, 6 ўқув-услубий қўлланмалар босмадан чиқди. Касб-ҳунар коллежлари учун бир қатор ўқув қўлланмаларни ўзбекчадан қорақалпоқ тилига таржима қилган. 2010-2018 йиллари кафедра доценти, 2018 йили сентябрь ойидан бошлаб Иқтисодиёт кафедраси мудири бўлиб ишлаб келмоқда.

 

 


Убайдуллаев Қайрулла, иқтисод фанлари доктори, профессор. 1954 йили 25 майда Тахтакўпир туманида туғилган. 1976 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги математик. 2005 йили «Орол бўйи экологик шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурсларини фойдаланишни моделлаштириш ва самарадорлигини ошириш йўллари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 100 дан зиёд илмий услубий меҳнатлари босмадан чоп этилган. Жумладан 4 монография, 2 брошюра, 4 ўқув-услубий қўлланма босмадан чиқди. 1979 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида ишлаб келмоқда. 1992-1997 йиллари «Иқтисодиёт ва менежмент» кафедраси  мудири, 2007 йилдан буён «Иқтисодиёт» кафедраси профессори бўлиб ишлаб  келмоқда.

 

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 2-15.png


Назарбаев Орынбай, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1956 йили 5 июльда Нукус туманида туғилган. 1978 йили Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. 1992 йили “Қорақалпоғистон Республика­си озиқ-овқат саноатида асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 130 дан зиёд илмий услубий меҳнатлари босмадан чоп этилган. Жумладан 2 монография, 1 дарслик, 30 ўқув-услубий қўлланмаси босмадан чиқди. 1978 йилдан буён Қорақалпоқ давлат университетида доцент бўлиб ишлаб келмоқда. 2015 йилдан Халқ депутатлари Нукус тумани кенгаши  депутати.

 

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 1-19.png

Балташева Зухра Аденбаевна, иқтисод фанлари номзоди. 1971 йили 1 сентябрда Нукус шаҳрида туғилган. 1995 йили Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ахборотни қайта ишлаш ва бошқаришни автоматлаштирилган тизимлари. 2012 йили “Қорақалпоғистон Республи­касида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 64 дан зиёд илмий-услубий меҳнатлари босмадан чоп этилган. Жумладан 4 дарслик, 11 ўқув-услубий қўлланма босмадан чиқди. 1995 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида ишлаб келмоқда. 2013-2018 йиллари Иқтисодиёт кафедраси мудири, 2018 йили сентябрь ойидан бошлаб кафедра доценти бўлиб ишлаб келмоқда.

 
 

Кудайбергенов Азамат Шамуратович, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1979 йили 4 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. 2001 йили Қорақалпоқ давлат университетини иқтисодиётда ахборот тизимлар (бакалавр) йўналишини, 2003 йилда иқтисодиётда ахборот тизимлари мутахассислигини (магистратура) тамомлаган. 2006 йили “Корхоналарда ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш самарадорлиги” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 60 дан зиёд илмий-услубий меҳнатлари босмадан чоп этилган.

 

 
 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 5-13.png

Инятов Алмаз Рейимбаевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1966 йили 1 январда Беруний шаҳрида туғилган. 1991 йили Олма-ота Халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-иқтисодчи. 2004 йили “Уй-жой қурилишининг самарали вариантларини танлаш ва оптималлаштириш (ҚР Чимбой тумани мисолида)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 65 дан зиёд илмий услубий меҳнатлари босмадан чоп этилган. Жумладан, 1 монография, 2 дарслик, 5 ўқув-услубий қўлланмаси босмадан чиқди. 2006 йилдан буён Қорақалпоқ давлат уни­верситетида доцент бўлиб ишламоқда.

 

 

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - photo_2019-03-01_11-04-24-2.jpg

Ережепова Жиенгүл Тажетовна, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1968 йили 16 августда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган. 1990 йили Нукус давлат университетини математика мутахассислигини тамомлаган. 1995 йили «Хўжаликлараро алоқаларни иқтисодий-математик моделлаштириш (ҚР агросаноат комплекси мисолида)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50 дан зиёд илмий услубий меҳнатлари босмадан чоп этилган. Жумладан 1 та монография, 4 ўкув-услубий қўлланма босмадан чиқди.

 

 

 

 

Алымов Атабек Керимбергенович – иқтисодиёт фанлари бўйича PhD. 1987 йил 16 мартда Хўжайли шаҳрида туғилган. 2009 йили Қорақалпоқ давлат университетининг Тармоқлар иқтисодиёти магистратура мутахассислигини битирган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2010 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетида ишлаб келмоқда. 2015-2017 йиллари Қорақалпоқ давлат университетида таянч докторантурада ўқиб, 2018 йил «Қорақалпоғистон Республикасида экологик туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари» мавзусидаги PhD докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2017 йилдан бошлаб ПЗ-2017-09-2718 – «Қорақалпоғистон Республикасида экологик туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишнинг илмий асослари» мавзусидаги амалий лойиҳада катта илмий ходими. 2 та ўқув-методик қўлланмаси нашрдан чиқди. 50 дан ортиқ илмий мақолалари мавжуд. Ҳозирги вақтда Иқтисодиёт кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Қалмуратов Бахтияр иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 1977 йил 27 январда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида туғилган. 1999 йилда Қорақалпоқ давлат университетининг “Иқтисодиёт ахборот тизимлари” таълим йўналишини имтиёзли диплом билан тугатган, 2001 йилда шу университетнинг “Иқтисодиётда ҳисоб-китобларни автоматлаштириш” мутахассислиги бўйича магистратурасини тугатган. Мутахасислиги иқтисодчи.  2019 йили  “«Инновацион бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантириш стратегияси (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)» номли иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)” мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясин химоя қилди. 30 дан зиёд илмий методик ишлари нашр қилинган.  30 дан аслам илимий методикалық мийнетлери баспада жәриялады. 2001 йилда “Қорақалпоқ давлат университетининг «Иқтисодий кибернетика ва информатика» кафедрасида стажер ўқитувчи 2001-2004 йилларда «Менежмент» мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган. 2004-2013 йилларда «Иқтисодиёт» кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган; 2013 йилдан буён «Иқтисодиёт» кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Тлеуов Ниетулла иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 1970 йил 25 июнда Нукус шаҳрида туғилган. 1993 йилда Қорақалпоқ давлат университетининг “Иқтисодиёт ва ижтимоий режалаштириш” таълим йўналишини тугатган, 1993 йилда шу университетнинг “Иқтисодиёт ва ижтимоий режалаштириш” мутахассислиги бўйича тугатган. Мутахасислиги иқтисодчи.  2019 йили  “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида озиқ-овқат саноатининг иқтисодий таркибий тузимларини такомиллаштириш” мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясин химоя қилди. 40 дан зиёд илмий методик ишлари нашр қилинган.  2007-2015 йилларда Қорақалпоқ давлат университетининг Иқтисодиёт факультети декани муовини лавозимида ишлаган. 1993 йилдан университетнинг иқтисодиёт кафедрасида ассистент, катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган. Ҳозирги вақтта иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

 

Маденова Эльмира Нзаматдиновна иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 1978 йил 18 декабрда Нукус шаҳрида туғилган. 1999 йилда Қорақалпоқ давлат университетининг “Молия” таълим йўналишини тугатган, 2002 йилда шу университетнинг “Тармоқлар иқтисодиёти” мутахассислиги бўйича магистратурасини тугатган. Мутахасислиги молиячи иқтисодчи.  2019 йили  “Қорақалпоғистон Республикасин комплекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси” мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясин химоя қилди. 30 дан зиёд илмий методик ишлари нашр қилинган.  2002-2006 йилларда университетнинг аспирантура булимида ўқиди. 2016 йилдан  Қорақалпоқ давлат университетининг Иқтисодиёт факультети хотин-қизлар қумитасининг етакчиси лавозимида ишлаяпти. 2007 йилдан буён иқтисодиёт кафедраси ассистент ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Foydali havolalar