slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ОРГАНИК ВА НООРГАНИК КИМЁ КАФЕДРАСИ | Karakalpak state university

ОРГАНИК ВА НООРГАНИК КИМЁ КАФЕДРАСИ

«

«Органик ва ноорганик кимё» кафедраси 2015 йилнинг март ойида янгидан шакллангани билан ўзоқ тарихий бошқишларни босиб ўтган. Дастлаб 1944-1948 йилларда  Қорақалпоқ давлат педагогика институтида «Кимё ва биология» кафедраси фаоллик кўрсатти, кафедрани доцент С.Османов бошқариб борган. Кафедра 1948-1950 йилларда «Кимё ва география» кафедраси деб қайта номланиб, кафедра мудири Г.А.Ворошилова бўлган. 1950-1958 йилларда профессор П.З.Фишер «Кимё» кафедрасининг мудири ловозимида фаолият юритган. Кейинчалик «Кимё» кафедрасига 1958-1962 йилларда Ф.А.Кондрарь, 1962-1964 йилларда З.Аметова, 1964-1968 йилларда А.Булешов, 1968-1971 йилларда И.Жиемуратов, 1971-1976 йилларда Ж.Алламуратовлар мудирлик қилган.

1976 йилда Қорақолпоқ давлат университети ташкил топган кунидан бошлаб «Кимё» кафедрасини Қ.Утениязов бошқариб келган. 1982 йилда кафедра иккига бўлиниб, бири «Органик кимё» кафедраси бўлиб янгидан ташкиллаштирилди. 1987-1991 йиллар оралигидаа «Органик кимё» кафедрасини доцент Ж.Қурбанов бошқарди. 1991-2010 йилгача кафедра профессор Қ.Утениязов бошчилигида ўз фаолиятин олиб борган.

Кимё фанларининг доктори, профессор Қ.Утениязов томонидан Европа жамиатининг INTAS дастури бўйича 1997-2000 йиллар учун 80 минг экю миқдоридаги маблағ билан «Катализдаги ковалент боғланган кислоталар» мавзусидаги чет эл гранти ютиб олинди.

2000-2004 йилларда кимё фанларининг доктори, профессор Қ.Утениязов NАТО ва Япония Давлатларининг халқ оралиқ JICA ташкилоти томонидан берилган чет эл грантларининг асосий бажарувчиси сифатида илмий ишларни бажарди.

1997-1999 йилларда «Органик кимё» кафедрасида «Доривор ўсимликларнинг таркибий қисмларин кимёвий йул билан аниқлаш, индивидуал бирикмаларни ажратиш, кимёвий структураси ва биологик фаоллигини аниқлаш» мавзусидаги илмий-тадқиқот иши бажарилди (шифр 14.4.4. илмий раҳбар кимё фанларининг доктори, профессор Қ.Утениязов, илмий тадқиқотчи кимё фанларининг номзоди, доцент Б.Бектурсынов).

Ўзбекистон Республикаси Давлат Фан ва техника бошқормаси томонидан жами 311400 сўм миқдорда иш ҳисобидан доривор ўсимликларнинг (қизил мия, ёнтоқ, исириқ) физиологик фаол моддалар (алкалоидлар, липидлар, углеводлар, мой кислоталари) ўрганилди.

1999-йили 25-26 ноябрь кунлари «Химические и технологические проблемы использования природных ресурсов Приаралья» номидаги Республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

2004-йили 22-23 апрель кунлари «Қорақолпоқстонда кимё талими, илим ва технологиясининг замонавий масалалари» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

2008-йилнинг 5-6 сентябрь кунлари «Физиологически активные соединения на основе растительных ресурсов и технология неорганических веществ» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

2011-йилнинг 16-17 март кунлари «Актуальные проблемы развития химической науки, технологии и образования в Республике Каракалпакстан» мавзусидаги кимё фанларининг доктори, профессор Қ.Утениязовнинг 70 йиллик юбилейига боғишланган илмий конференция ўтказилди.

Кафедра профессор-ўқувтувчиларидан 2011 йили к.ф.н., доцент К.Қ.Утениязов ва 2013 йили ассистент Б.М.Бекполатовалар Украина Миллий университетида ОЗХО (Организация по запрещению химического оружия) томонидан ўтказилган семинар-тренинг курсларига қатнашиб сертификатлар олиб келди.

2017 йили к.ф.н., доцент К.Қ.Утениязов Германия давлатида лаборатория асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш бўйича стажировкада бўлиб келди.

2018 йили кафедра профессор-ўқитувчи к.ф.н., доцент М.К. Алланиязованинг раҳбарлигида ПЗ-2017092765 «Ширинмия илдизпоясидан ажратилган глицирризин кислотаси асосида буғдойнинг ўсишини мувофиқлаштирувчи, фунгицидлик ҳусусиятга эга бўлган препарат яратиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари (100 млн. сум) олиб борилмоқта.

2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб кафедра профессор-ўқитувчиси к.ф.н., доцент А.Г.Ешимбетов CSIR-TWAS грантини ютиб олиб Индия давлатида постдокторантурада таълим олмоқда.

Ҳозирги вақтта кафедра мудири лавозимида к.ф.н., доцент К.Қ.Утениязов фаолият олиб бормоқда.

 

Кимё фанларининг номзоди, доцент Утениязов Каримбай Қуанышбаевич 1972 йили 24 январьда Қанликўл туманида туғилган. 1994 йили Қорақолпоқ давлат  университетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Мутақасислиги кимёгар, кимё ўқитувчиси. 2000 йили «Циклоартановые гликозиды из растения Astragalus globiceps» мавзусида 02.00.10 – Биоорганик кимё, табиий ва физиологик фаол моддалар кимёси мутахассислиги бўйича ЎзР ФА Биоорганик кимё институти қошидаги Мувофиқлаштирилгин Кенгашида номзодлик диссертациясини химоя қилди. Бевосита раҳбарлигида иккита номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. 80 тан ортиқ илмий меҳнатлари чоп этилган. Шундан 6 ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. Қорақолпоқ давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Кимё фанларининг номзоди, доцент Танирбергенов Базарбай 1943 йили 12 мартта Нукус туманида таваллуд топган. 1965 йили Ташкент давлат университетини тамомлаган. Мутақассислиги кимёгар, кимё ўқитувчиси. 1982 йили «Ниобаты серебра и некоторых двухвалентных 3d-металлов» мавзусида 02.00.01 – Ноорганик кимё мутақасислиги буйича Киев давлат университети қошидаги Мувофиқлаштирилгин Кенгашда  номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий меҳнатлари чоп этилган. Шундан 5 ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. Қорақалпоқ давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Кимё фанлари номзоди, доцент Турениязова Даметкен Айниязовна 1962 йили 15 февральда Кегайли туманида тўғилган. 1986 йили Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, кимё ўқитувчиси. 1996 йили «Синтез и антиаритмическая активность производных аминолупинина» мавзусида 02.00.10 – Биоорганик кимё, табиий ва физиологик фаол моддалар кимёси мутахассислиги бўйича ЎзР ФА Биоорганик кимё институти қошидаги мувофиқлаштирилган Кенгашда номзодлик диссертациясин ҳимоя қилган. 40 дан ортиқ илмий мақолалари ва тезислари чоп этилган. Шундан 4 ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. Қорақалпоқ давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Кимё фанларининг номзоди Генжемуратова Гулхан Пердебаевна 1973 йили 13 октябрьда Нукус шаҳрида туғилган. 1997 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, кимё ўқитувчиси. 2010 йили «Соли 2,3-замещенных хиназолонов-4 в реакциях C-, N-, O-ацилирования» мавзусида 02.00.03 – Органик кимё мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Миллий университети қошидаги мувофиқлаштирилган Кенгашда номзодлик диссертациясин ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий мақолалари ва тезислари чоп этилган. Шундан, 1 ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. Қорақалпоқ давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Кимё фанлари номзоди, доцент Алланиязова Мапруза Кдырбаевна 1966 йили 17 ноябрьда Кегайли туманида туғилган. 1988 йилт Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, кимё ўқитувчиси. 1995 йили «Синтез и взаимодействие с холинэстеразами производных алколоидов и различных аминоспиртов» мавзусида 02.00.10 – Биоорганик кимё, табиий ва физиологик фаол моддалар кимёси мутахассислиги бўйича ЎзР ФА Биоорганик кимё институти қошидаги мувофиқлаштирилган Кенгашда номзодлик диссертациясин ҳимоя қилган. 40 дан ортиқ илмий мақолалари ва тезислари чоп этилган. Шундан 4 ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. Қорақалпоқ давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

 

Кимё фанлари номзоди, доцент Ешимбетов Алишер Гулумбаевич 1973 йили 8 декабрьда Беруний туманида туғилган. 1997 йили Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, кимё ўқитувчиси. 2012 йили «Электронная структура и спектральная свойства производных дезоксивазицинона и 1-(хинонилин)-b-карболина» мавзусида 02.00.10 – Биоорганик кимё, табиий ва физиологик фаол моддалар кимёси мутахассислиги бўйича ЎзР ФА Биоорганик кимё институти қошидаги мувофиқлаштирилган Кенгашда номзодлик диссертациясин ҳимоя қилган. 70 дан ортиқ илмий меҳнатлари чоп этилган. Шундан 4 ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. Қорақалпоқ давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

 

 

Техника фанлари номзоди Абдикамалова Азиза Бахтияровна 1984 йили 18 октябрьда Нукус шаҳрида туғилган. 2007 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги Биоорганик кимё, табиий ва физиологик фаол моддалар кимёси магистри. 2018 йили «Разработка полифункциональных буровых растворов на основе глинистых минералов и отхода содового производства Каракалпакстана» мавзусида 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси мутахассислиги бўйича ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти қошидаги мувофиқлаштирилган Кенгашда номзодлик диссертациясин ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий меҳнатлари чоп этилган. Шундан 2 ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. Қорақалпоқ давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Кимё фанлари номзоди Джуманазарова Зулфия Кожабоевна 1986 йил 29 майда Беруний шаҳрида туғилган. 2008 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетини тамомлаган мутахасислиги кимёгар.  магистратура органик кимё йўналишини тугатган. 2018 йили “Магний ва кальций нитратларининг бир турли ва аралаш лигандли координацион бирикмаларнинг синтези, тузилиши ва хоссалари”  мавзусида 02.00.01- Ноорганик кимё мутахасислиги бўйича Ўзбекистон Миллий Университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи  DSc27.06.2017.K.01.03 рақамли илмий Кенгашда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий меҳнатлари чоп этилган. Шундан 1 ўқув- услубий қўлланмалари чоп этилган. Қорақалпоқ давлат университети “Органик ва ноорганик кимё” кафедраси ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Кафедрада ассистентлардан А.А.Султанов, Қ.Б.Абдиреймов, Б.М.Бекполатова, З.К.Жуманазарова, Б.М.Исмаилов, Ш.С.Ажиниязова, А.Д.Қудиярова, Г.М.Досанова, Г.Н.Артикова, Қ.Қ.Қосназаров, К.Р.Алламбергенова ва А.П.Бектурсыновалар ишлаб келмоқда.

 

 

 

Foydali havolalar