slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
Қорақалпоқ адабиёти кафедраси | Karakalpak state university

Қорақалпоқ адабиёти кафедраси

Кафедра тарихи Қорақалпоқ давлат педагогика институтида 1936-йили ташкил этилган қорақалпоқ тили ва адабиёти кафедрасидан бошланади. Кафедранинг дастлабки ташкилотчиси ва мудири таниқли филолог олим, қорақалпоқ филология илмининг асосчиси Нажим Давқораев бўлди.

1950-йиллари кафедрага ёш адабиётшунос олимлар келиб қўшилди. Улар С.Ахметов, Қ.Мақсетов, Б.Исмайлов, И.Юсуповлар эди. Ушбу йилларда қорақалпоқ тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича кафедра битта бўлганлиги сабаб, таниқли олимлардан А.Есемуратов, Қ.Мақсетов, К.Бердимуратовлар 1964-йилгача раҳбарлик қилди. Шу йилдан буён кафедра қорақалпоқ тили ва қорақалпоқ адабиёти кафедраси бўлиб иккига бўлинди. 1965-йилдан қорақалпоқ адабиёти кафедрасига филология фанлари доктори, профессор Қ.Айимбетов, 1974-йилдан доцент Ж.Наримбетов, 1976-йилдан доцент К.Мамбетов, 1983-йилдан профессор С.Ахметов, 1992-йилдан профессор А.Пахратдинов раҳбарлик қилди. 1992-йили қорақалпоқ адабиёти кафедраси қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори кафедраси, яна ҳозирги замон қорақалпоқ адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси бўлиб иккига бўлинди. 1994-йилдан буён қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори кафедрасига филология фанлари доктори Ю.Пахратдинов, ҳозирги замон қорақалпоқ адабиёти ва адабиёт назарияси кафедрасига профессор К.Мамбетов раҳбарлик қилди.

Кафедрада 1978-йилдан аспирантура, 1994-йилдан докторантура, 2013-йилдан буён катта илмий-ходим тадқиқотчи институти, 2017 йилдан таянч докторантура фаолият кўрсатмоқда.

2005-йилдан буён юқорида номлари келтирилган адабиёт кафедралари бирлаштирилиб, қорақалпоқ адабиёти кафедраси бўлиб қайта ташкил этилди. Кафедрага филология фанлари доктори, профессор Қ.Жаримбетов раҳбарлик этди. 2008-йили қорақалпоқ адабиёти кафедраси қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори яна адабиёт назарияси ва ўқитиш методикаси кафедраси бўлиб иккига ажратилди. 2012-2017-йилларда қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори кафедрасига доцент Ж.Низаматдинов раҳбарлик қилди. Адабиёт назарияси ва ўқитиш методикаси кафедрасига 2008 -2010-йилларда профессор Қ.Оразимбетов, 2010-2012-йилларда филология фанлари номзоди А.Досимбетова, 2012-2017-йилларда доцент Қ.Юсупов раҳбарлик қилди. 2015-2016-ўқув йилида адабиёт назарияси ва ўқитиш методикаси кафедраси қорақалпоқ тили ва адабиёти кафедраси бўлиб қайта ташкиллаштирилди. Унинг қурамига ўқув бошқа тилларда олиб бориладиган гуруҳларда ўтиладиган қорақалпоқ тили фани ва ушбу фан ўқитувчилари киритилди. 2017-йилдан юқорида кўрсатилган 2 кафедра бирлаштирилиб, қорақалпоқ адабиёти кафедраси бўлиб қайта тузилди. Кафедрага 2017-йил декабрьгача доцент Қ.Юсупов, 2017-йил декабрьдан ф.ф.н. А.Досимбетова раҳбарлик этиб келмоқда.

Кафедрада жамаотлик муаллифликда «Қорақалпоқ адабиёти тарихи» (1983), К.Мамбетовнингг «Қадимги қорақалпоқ адабиёти» (1976), «Қадимий давр қорақалпоқ адабиёти», С.Ахметовнинг «Қорақалпоқ адабий танқиди» (1994), А.Пахратдиновнинг «ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошидаги қорақалпоқ адабиёти» (1995) ва бошқа да монографик йирик тадқиқотлар ишланди.

2005-йили кафедрада, шунингдек қорақалпоқ адабиётшунослик тарихида мувофаққиятли йил бўлди. Шу йили икки докторлик диссертациянинг кетма-кет ҳимоя қилиниши кафедра жамаати учун қуванорли ҳодиса бўлди. Натижада Қ.Жаримбетов ва Қ.Оразимбетовлар филология фанлари доктори илмий даражасига эга бўлиб, ҳар бири қорақалпоқ адабиётшунослигида алоҳида илмий-тадқиқот йўналишига асос яратди.

Ҳозирги вақтда кафедрада 2 фан доктори ва профессорлар, 8 фан номзоди ва доцентлар, 2 филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва 4 ассистент-ўқитувчи фаолият юритмоқда. Илмий салоҳият 75 %. Кафедрада таянч докторантлар илмий тадқиқот ишларини  олиб бормоқда.

Қорақалпоқ адабиёти кафедрасида «Қорақалпоқ фольклори поэтикаси», «Қорақалпоқ классик адабиёти поэтикаси» ва «XX аср қорақалпоқ адабиёти поэтикаси» йўналишларида тадқиқотлар юритилмоқда. Кафедрада дарсликлар, ўқув қўлланмалари тайёрланиб, юқори ва ўрта махсус билим юртлари, мактаблер учун яратилмоқда. Профессор Қ.Жаримбетов муаллифлигида умумий таълим мактаблари учун «Қорақалпоқ адабиёти» дарслиги (С.Ахметов, К.Мамбетовлар билан бирга), Қ.Оразимбетов билан ҳаммуаллифликда касб-ҳўнар коллежлари учун «Қорақалпоқ адабиёти» дасрлиги ва касб-ҳўнар коллежларининг ўқиш бошқа тилларда олиб бориладиган гуруҳлари учун «Қорақалпоқ адабиёти» дарслиги, олий таълим ўқув юртлари учун «Адабиётшуносликдан сабоқлар» ўқув қўлланмаси, профессор Қ.Оразимбетов томонидан олий  ўқув юртлари учун «Шеър назарияси» ўқув қўлланмаси чоп этилди. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари республика ва халқаро илмий-назарий конференцияларда маърузалари билан иштирок этиб келмоқда.

Кафедра ташаббуси билан қорақалпоқ адабиётшунослигининг долзарб масалалари, таниқли ёзувчи-шоир ва олимларнинг таваллуд саналарига бағишлаб илмий-назарий ва илмий- амалий конференциялар ўтказилади. Масалан, қорақалпоқ адабиётининг буюк сиймолари Бердақ  ва Ажиниёз (ХIХ аср), И.Юсупов ва Т.Қайпбергеновларнинг (ХХ аср), таниқли адабиётшунос олимлар академик М.Нурмухамедовнинг, профессор С.Ахметовнинг, К.Мамбетовнинг в.ҳ. таваллуд саналарига бағишланиб илмий-назарий конференциялар, адабий анжуманлар ўтказилди. Шу каби конференция материаллари асосида 2008-йили «Бердақ дунёси», 2014-йили «Қорақалпоқ адабиётининг ёрқин юлдузлари», 2017-йили «Мумтоз адабиётимизнинг юксак чўққиси»  илмий мақолалар тўпламлари чоп этилди. Ҳар йили республика миқёсида «Бердақ кунлари» (ноябр ойида) ва «И.Юсупов ва Т.Қайпберганов кунлари» (май ойида) ўтказилишида кафедра аъзолари фаол иштирок этади..

Кафедра қошида «Ёш филолог», «И.Юсупов ва қорақалпоқ адабиёти» фан тўгараклари фаолият кўрсатиб, илмий ва бадиий ижодга қобилиятли ёшларни жалб этиб келмоқда.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлашиш тизими яхши йўлга қўйилган ва бу ўз натижаларини бермоқда. Масалан, 2016-2017-ўқув йилида профессор Қ.Жаримбетовнинг илмий раҳбарлигида адабиётшунослик (қорақалпоқ адабиёти) мутахассислиги магистранти М.Палимбетова, 2018-2019 ўқув йилида доцент П.Нуржановнинг илмий раҳбарлигида адабиётшунослик (қорақалпоқ адабиёти) мутахассислиги магистранти З.Айимбетовалар Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендианти бўлди.

Кафедрада халқаро бирга ишлаш тизимида натижали ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, кафедра доценти Б.Генжемуратов 2014-2015-ўқув йилида Польшанинг Адам Мицкевич номидаги университетида бир йиллик стажировкада бўлди. Кафедра профессори Қ.Жаримбетов Туркманистон Республикасда Мақтумқули ижодига бағишланган, профессор Қ.Оразимбетов Қирғизистон Республикасида Ш.Айтматов ижодига бағишланган халқаро илмий-назарий конференцияларда  иштирок этди.

Қорақалпоқ адабиёти кафедрасида ишлаётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

 

Юсупов Қонисбай Абилович, филология илимлериниң номзоди, доцент. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси. 1964-йили Чимбойда тўғилган. 1986-йили Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2002-йили «Қорақалпоқ адабиятида Айдос бий образи» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 70 дан ортиқ илмий ишлари, шу жумладан, 4 та  ўқув қўлланмаси  чоп этилди. Қорақалпағистон Республикаси  Жўқарғи Кенгашининг «Фахрий ярлиғи» (1992,1997) билан тақдирланган. 2012-2017-йилларда кафедра мудири лавозимида ишлади. 2017-йилдан қорақалпоқ адабиёти кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор. 1948-йили Кегайли туманида туғилган. 1970-йили Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тугатган. Ихтисослиги филолог, рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1985-йили «Улуғ Ватан  уруши йилларидаги қарақалпоқ поэзияси (1941-1945-йиллар)» мавзусида номзодлик, 2005-йили «XIX аср қорақалпоқ лирикасининг жанр хусусиятлари ва ривожланиш тарихи» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1998-йили доцент, 2010-йили профессор илмий унвонларини олган. Унинг муаллифлигида 2 та монография, 2 та илмий очерк, 3 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма чоп этилган. 100 дан ортиқ илмий мақолалари мавжуд. Профессор Қ.Жаримбетовнинг илмий раҳбарлигида 4 та номзодлик, 2 докторлик диссертация, 2 (PhD) докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди. «Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган фан арбоби» унвони (2011) билан тақдирланган. 2012-йилдан кафедра профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Оразимбетов Қуўанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор. 1962-йили Тахтакўпир туманида туғилган. 1989-йили Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1992-йили «Ҳозирги қорақалпоқ лирикасида бадиий изланишлар (1980-йиллар)» мавзусида номзодлик, 2005-йили «Ҳозирги қорақалпоқ лирикасида бадиий шаклларнинг тадрижи ва типологияси» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 150 тан ортиқ илмий мақолалар, 4 та монография, 4 та  дарслик ва бир нечта ўқув қўлланмаларнинг муаллифи. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгашининг «Фахрий ёрлиғи» (2000) билан тақдирланган. 1995-йили доцент, 2008-йили профессор илмий унвонларини олган. Профессор Қ.Оразимбетовнинг раҳбарлигида 4 та номзодлик диссертация иши ҳимоя қилинди. 2018-йилдан кафедра профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Турдибаев Қонақбай Кеўлимжаевич,  филология фанлари номзоди, доцент. 1972-йили Тахтакўпир туманида туғилган. 1998-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2005-йили «ХIХ аср қорақалпоқ адабиётида дидактик лирика (жанрий ва ғоявий-тематик хусусиятлари)» мавзусида номзодлик диссертация ишини ҳимоя қилган. 1 монография, 1 ўқув қўлланма, 5 методик қўлланма, 30 дан ортиқ илмий мақолаларнинг муаллифи. 2008-йилдан қорақалпоқ филологияси факультетининг декани лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Генжемуратов Бахтияр Алламбергенович, филология фанлари номзоди, доцент. 1959-йили Тахтакўпир туманида туғилган. 1985-йили Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1997-йили «Ажиниёз лирикасининг поэтикаси» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 тан ортиқ илмий мақолалари, 1 монография, 1 ўқув қўлланмаси чоп этилди. Шунингдек, 5 шеърий тўпламнинг муаллифи. Шеърлари «ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси» китабига киритилган. «Шуҳрат» медали (2002), «Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони (2017) билан тақдирланган. 2009-йилдан кафедра доценти.

 

Нуржанов Пердебай Ержанович, филология илимлериниң номзоди, доцент. 1963-йили Чимбой туманида туғилган. 1985-йили Нукус давлат университетини тамамлаған. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1994-йили «Дастан о каракалпаках Т.Қайыпбергенова – первая историческая трилогия в каракалпакской литературе» мавзусида номзодлик диссертациясын ҳимоя қилди. 200 дан ортиқ илмий мақолалари жәрияланды. Унинг 6 та монографияси, 2 та дарслик, 2 та ўқув қўлланмаси чоп этилди. 2010-йилдан кафедра доценти.

 

Низаматдинов Жеңисбай Минажатдинович, филология фанлари номзоди, доцент. 1969-йили Нукус шаҳрида тўғилган. 1993-йили Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2000 -йили «Қорақалпоқ халқ дастони – «Ер шора» мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилди. 2012-2017-йилларда «қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори» кафедраси мудири лавозимида ишлади. 30 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи. 2017-йилдан қорақалпоқ адабиёти кафедрасининг доценти.

 

Алламбергенова Патима Жолдасбаевна, филология фанлари номзоди, доцент. 1969-йили Ходжайли туманида туғилган. 1991-йили Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1999-йили «Қорақалпоқ адабиётида Мақтимқули дастурлари (XIX аср қорақалпоқ адабиёти материаллари асосида)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1 ўқув қўлланмаси ва 30 дан ортиқ илмий мақолалари баспада чоп этилди. 2010-йилдан кафедра доценти.

 

Досимбетова Абадан Алиевна, филология фанлари номзоди. 1978-йили Қораўзак туманида туғилган. 2001-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги қорақалпоқ тили ва адабиёти магистри. 2008-йили «Ш.Сейтов лирикасида бадиий шакл» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий мақолалари, 2 ўқув қўлланмаси чоп этилган. 2006-йилдан кафедра ассистенти, 2017-йилдан кафедра доценти ва шу йилдан кафедра  мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Сагидуллаева Жамила Нуриллаевна, филология фанлари номзоды. 1981-йили Нукус шаҳрида туғилган. 2002-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги адабиётшунослик (қорақалпоқ адабиёти) магистри. 2010-йили «Қорақалпоқ повестьларида услубий изланишлар (1980-йиллар повестьлари мисолида)» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий мақолалари, 1 ўқув-методик қўлланмаси чоп этилди. 2013-йилдан кафедра доценти.

 

 

Каниязова Жупаргуль Орынбаевна  филология фанлари бўйича фалсафа доктори. 1980-йили Чимбай туманида туғилган. 2003-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги адабиётшунослик (қорақалпоқ адабиёти) магистри. 2018-йили «Ш.Сейитов романларида характер яратиш маҳорати» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 30 дан ортиқ илмий мақолалари мавжуд. 2 та методик қўлланмаси чоп этилган. 2006-йилдан кафедра ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Шунингдек, кафедрада ассистентлер М.Оразимбетова, И.Алламбергенова, А.Жаримбетов, И.Мамбетов, Г.Тоқимбетовалар фаолият юритмоқда.

 

Foydali havolalar