Эълон!

Хитой давлатининг «Ёш иқтидорли олимлар» Дастури

Хитой Халқ Республикасининг «Ёш иқтидорли олимлар» Дастури ўзбекистонли ёш олимлар ва илмий-тадқиқотчиларни Хитой давлатида 6 ойдан 1 йилгача муддатда тўлиқ штатда ишлаш учун танлов эълон қилади. Аризалар йил давомида http://tysp.cstec.org.cn/en веб-сайти орқали қабул қилинади.

Номзодларга қуйиладиган талаблар:

-ўз давлатида тўлиқ штатда ишлаши, илмий-тадқиқот билан шуғилланаётган бўлиши;

-беш йиллик илмий стажга ёки докторлик даражага эга бўлиши;

-ёши 45 дан ошмаган бўлиши;

-инглиз ёки хитой тилида эркин сўзлай олиши;

-Хитой давлатида тўлиқ штат кесимида ишлаш ниятида бўлиши;

-Хитой давлатида яшаш ва ишлашга доир низом ва қарорларни, тартиб-қоидаларига амал қилиши талаб қилинади.

Халқаро ҳамкорлик бўлими.