Ўзбекистон-Россия: таълим соҳаси янги босқичда! | | Karakalpak state university

Ўзбекистон-Россия: таълим соҳаси янги босқичда!

Юртимизда олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш максадида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган сайъ-ҳаракатлар мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш ҳамда аҳоли фаровон турмуш тарзини таъминлаш йўлида дастуриламал вазифасини бажаради.

2018 йилнинг 18-20-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон-Россия таълим форуми» ташкил қилинди. Мавжуд форум чорраҳасида жорий йил 8-9 апрелида Астрахан шаҳрида Россия ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида минтақавий анжуман ташкил қилинди.

Конференцияда Бердақ номидаги Қоракалпоқ давлат университети ректори А.Реймов қатнашиб, «Бердақ номидаги Қоракалпоқ давлат университетининг келажакда ривожланишининг асосий йўналишлари: дунёдаги олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик» мавзуида маъруза қилди.

Делегация аъзолари Астрахан давлат университетига ташриф буюриб, университетлараро ҳамкорлик истиқболлари, уни янги босқичга кўтариш, тегишли мутахассисликлар бўйича академик алмашинув, докторантура, кадрлар малака ошириши ҳамда тажриба алмашуви, биргаликда илмий-амалий анжуманлар ўтказиш юзасидан шартномалар имзолашди.

Аёнки, Астрахан давлат университети Россия федерациясининг энг қадимий ва нуфузли олий таълим муассасаларидан бири саналади. Айниқса, бу таълим даргоҳи рус тили ва адабиёти, тарих ва юриспруденция ихтисосликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимида жиддий юксалишга эришган. Буни ҳисобга олган ҚҚДУ расмий делегацияси факультетлар кесимида ўқув жараёни билан яқиндан танишди ва ўзаро тажриба алмашди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar