Қирғизистонлик етук мутахассис Электр энергетика кафедрасида дарс бермоқда | | Karakalpak state university

Қирғизистонлик етук мутахассис Электр энергетика кафедрасида дарс бермоқда

Жорий йилнинг 10-17 апрель кунлари  Қирғизистоннинг “Ўзбек-Қирғиз университети”нинг доценти, техника фанлари номзоди Расаходжаев Бахрамжан Қорақалпоқ давлат университети Физика-математика факультетининг “Электр энергетика” кафедрасиниинг халқаро хамкорлик режалари асосида талабаларга “Гидроэнергетик қурилмалар” фани бўйича дарс бермоқда.

Талабаларга дарс бериш билан бир қаторда Расаходжаев Бахрамжан кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишди ва “Электр энергетика” кафедраси билан икки томонлама ўқув ва илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш бўйича истиқболли режалар тузиб олинди.

Шундан сўнг, Расаходжаев Бахрамжан 12 апрель куни кафедра талабалари учун “Энергетика тизимида муқобил энергия манбаларини қўллаш тараққиёти” мавзусидаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Мавзу юзасидан талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.  

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Расаходжаев Бахрамжан каби хорижий мутахассисларнинг дарс жараёнида иштирок этиши электр энергетика сохасида таҳсил олаётган талабаларнинг етук кадр бўлиб чиқишида ва мутахассислик фанларига қизиқишини янада ортишига пухта замин яратади десак муболаға бўлмайди.

Рамзат Толегенов,

Физика-математика факультети “Электр энергетика”

таълим йўналиши талабаси.

Foydali havolalar