slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
Глобаллашув жараёнида оммавий ахборот воситаларининг роли | | Karakalpak state university

Глобаллашув жараёнида оммавий ахборот воситаларининг роли

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда журналистиканинг эркинлиги таъминланадиган, демократик талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб берадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Оммавий ахборот воситаларининг сони борган сари кўпайиб, имкониятлари янада кенгаймоқда. Бу ҳодиса, албатта, юртимиз медиа бозорининг фаол ривожланаётганлигидан дарак беради. Шу сабабли бугунги кунда бўлажак журналист кадрларнинг янги авлодини, ўз касбининг етук мутахассисларини тайёрлаш масаласи катта аҳамиятга эга.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ташкил этилган “Глобаллашув жараёнида оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида ҳам мана шундай масалалар айтилди.

Дастлаб, анжуманга келган Украина, Қирғизистон давлатларидан ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган меҳмонлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорининг қабулида бўлиб, учрашувда университетлар орасидаги алоқаларни янада ривожлантиришни йўлга қўйиш ҳақида фикр алмашишди.

Халқаро илмий-амалий анжуманни университет ректори А.Реймов бошқариб борди.

Анжуманда “Қорақалпоқ адабиёти” газетасининг Бош муҳаррири, сенатор Г.Аннақличева, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошлиғи К.Каримов, Киев давлат маданият ва санъат университети доценти А.Полисученко, Ўш давлат университети доценти З.Маматжанова, филология фанлари доктори, профессор Ф.Муминов, Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университети профессори Ф.Муминова ва бошқалар чиқиб гапирдилар.

Маърузачиларнинг таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳбарлигида ишлаб чиқилган ва мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясининг самараси ва давлатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситаларида намоён бўлади. Шу сабабли журналистларнинг бажарадиган вазифалари жуда ҳам кўп ва масъулиятлидир. Энг аввало, улар доимо ҳаётий ҳақиқатни тасвирлаши лозимлигини ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Бу – журналистиканинг ҳеч қачон ўзгармас шартларидан бири.

Куннинг иккинчи ярмида конференция ўз ишини секцияларга бўлинган ҳолда давом эттиради.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar