Диқкат, эълон!!! | | Karakalpak state university

Диқкат, эълон!!!

Университет талабалари ўртасида «Жаҳолатга қарши маърифат», «Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?» мавзуларида мақолалар танлови ўтказилади. Танловнинг факультетлараро босқичи жорий йил 16-24-апрель кунлари оралиғида ўтказилади. Танловнинг иккита йўналиши бўйича факультетлараро босқичида иштирок этган талабалар ўз мақолаларин юқорида кўрсатилган муддатда ўзлари таҳсил олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт.

Танлов мезонлари:

Танловга тақдим этиладиган мақолалар қўйидаги мезонларда баҳоланади:

– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

– ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

– мазмун ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва маҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирганлиги;

– мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;

– мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;

– мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

Танловнинг иккита йўналиши бўйича университет босқичида ғолиб бўлган талабалар қўйидагича тақдирланади:

1-ўрин уч юз эллик минг (350000) сўм ва 1-даражали диплом,

2-ўрин уч юз минг (300000) сўм ва 2-даражали диплом,

3-ўрин икки юз минг (200000) сўм ва 3-даражали диплом.

Шунингдек, танловнинг университет босқичида ғолиб бўлган 1-2-ўринни эгаллаган талабаларнинг  мақолалари танловнинг Республика босқичига тавсия этилади.

 

 

 

Foydali havolalar