ҚҚДУда байрам тадбирлари

Хотира – бу бизнинг буюк ота-боболаримизга, дунёдан ўтган ота-оналаримизга алоҳида ҳурмат кўрсатиш бўлса, Қадрлаш – бу ўтганлар билан бир қаторда бугунги кунда ўзининг ибратли ҳаёт йўли билан ўрнак бўлаётган ёш улуғларни ардоқлаш ҳисобланади.

 Сабаби, иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларидан жабр кўрмаган оила бўлмаса керак, деб айтсак асло хатолашмаймиз. Уруш бошланганда 1,5 миллиондан ортиқ юртдошларимиз жанга отланган бўлса, шундан 500 минг нафари қонли урушда қурбон бўлган. Кўпчилиги оғир жарохатланиб, ногирон бўлиб қолишган. Бундан ташқари халқимиз фақат жанг майдонларидагина емас, балки фронт ортида куну тун меҳнат қилиб, жангчиларимизни зарур буюмлар, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб турган. Шунингдек, уруш бўлаётган худудлардан юртимизга кўчирилган минглаб оила ва болаларга уйларидан жой бериб, бир майизни қирқ бўлиб ейишган.

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”, шунингдек Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан еришилган ғалабанинг 74 йиллиги байрам тадбирлари республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Бугун эрта тонгдан бошлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети олдида Нукус шаҳрида жойлашган Шимолий-Ғарбий ҳарбий округининг ҳарбий оркестри ва университетнинг иқтидорли талаба-ёшлари томонидан уруш йилларидаги қўшиқ ва мусиқалар ижро этилди.

Тадбирда ҚҚДУ ректори А.Реймов, университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дарҳақиқат, бугунги мусаффо осмон ва фаравон турмушнинг қадрига  етиб яшаш, уни қўз қорачиғидай асраш ҳар бир фуқаронинг, шу қатори ёшларимизнинг шарафли бурчи бўлиб қолиши зарур.

Матбуот хизмати.