Жорий йилнинг май ойи – «Спорт ойлиги» деб эълон қилиниши муносабати билан 10-11 май кунлари Қорақалпоқ давлат университетининг хотин-қизлар профессор-ўқитувчилари орасида спортнинг стритбол тури бўйича университет биринчилиги ташкиллаштирилди.
Стритбол мусобақасига университетимизнинг 10 та факультетдан жами 60 нафар профессор-ўқитувчилар ўзора беллашди.
Шуни айтиб ўтиш керак, мусобақада ҳар бир профессор-ўқитувчилар аъло даражада тайёргарликга эга эканлиги куриниб турди.
Мусобақа якунида 1-ўринни Чет тиллари факультети терма жамоаси, 2-ўринни Кимё-технология факультети терма жамоаси, 3-ўринни эса Ижтимоий иқтисодиёт факультети терма жамоалари ғолиб бўлишди.
Мусобақа ғолиблар университет спорт клуби томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Н.Джанхождаев,
Жисмоний маданият факультетининг Ёшлар билан
ишлаш бўйича декан муовини.