slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://uptdlkk.kaltimprov.go.id/img/product/https://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://ditkapel.dephub.go.id/petikemas/tests/https://pmb.universitaspertamina.ac.id/popup/hari-ini/https://jdih.komnasham.go.id/img/banner/https://file.disdikbud.kaltimprov.go.id:8443/user/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor maxwinslot gacor hari inislot gacor terbaikslot gacor maxwinslot gacor 2024
#Спорт_ойлиги Талаба ёшлар – соғлом турмуш тарзи тарафдори | | Karakalpak state university

#Спорт_ойлиги Талаба ёшлар – соғлом турмуш тарзи тарафдори

Аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини камол топтириш мақсадида ўтказилаётган оммавий спорт тадбирларининг аҳамияти жуда муҳим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳридаги XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паролимпиада ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ва ушбу Фармон ва қарорлардаги белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 апрелдаги Баённомаси асосида 2019 йил май ойи “Спорт ойлиги” деб белгиланган эди.

Бу ойликни ташкиллаштиришдан мақсад – халқ орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни уларнинг қалбига  сингдириш ҳисобланади. Бу жуда катта лойиҳа бўлиб, у юртимиздаги миллионлаб ёшларни бирлаштиради.

Жорий йилнинг 14-май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Ижтимоий иқтисодиёт факультети биноси олдидан «Югуриш марафони»га старт берилди.

Тадбирда университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Дуйсенбаев  ва республикамиздаги таниқли спортчилар, атоқли мураббийлар талаба-ёшлар чиқиб, тадбирнинг аҳамияти жуда катта эканлигини айтиб ўтишди.

Ёшларнинг  барча қатламини оммавий спорт турларига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтиши ва турли ёд ғоялардан асраш, она Ватанга меҳр-муҳаббатли бўлиш, қолаверса, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва спортни одамлар ҳаётининг бир бўлагига айлантириш мақсад қилинган ушбу спорт марафонида университетда таълим олаётган  барча фаол талабалар иштирок этишди.

Марафонда иштирок этиш истагини билдирган барча иштирокчилар Бердақ миллий музейигача бўлган масофани  югуриб ўтишди.

Университет талаба-ёшлари орасида ўтказилган марафонда ўғил болалар орасида Жисмоний маданият факультети талабалари Ж.Қайпназаров 1-ўринни, Ш.Каримбаев 2-ўринни, Г.Хожанов 3-ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида Жисмоний маданият факультети талабалари М.Лемзиякова 1-ўринни, А.Абдуллаева 2-ўринни, Ж.Турдыбаева 3-ўринни эгаллади.  Маррага биринчилардан бўлиб етиб келган атлетлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

Отабек Рахимбаев,

Табиатшунослик факултетининг Ёшлар иттифоқи гуруҳ етакчиси.

Foydali havolalar