slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Ўзбекистон – умумий уйимиз | | Karakalpak state university

Ўзбекистон – умумий уйимиз

Жорий кунда мамлакатимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар билан ҳамкорликни босқичма-босқич янада такомиллаштиришга йўғрилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айни паллада, юртимизда турли миллат вакиллари аҳиллик ҳамда ҳамжиҳатликда  истиқомат қилади. Айниқса, Ўзбекистонда истиклол даври кўп миллатли ҳалкимизнинг ягона максад, ғоя ва маслак йўлида жипслашуви, она Ватан равнақи йўлида фидокорона  меҳнат қилиши ҳамда жиддий муваффақиятларга эришувига мустаҳкам замин ҳозирлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Миллатлараро муносабатлар ҳамда хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 26 апрелдаги тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жорий йил  2 майдаги мажлис баённомасига асосан,  2019 йил 16 майида Бердақ номидаги Корақалпоқ давлат университетида «Ўзбекистон – умумий уйимиз» шиори остида Республика маданият ва дўстлик фестивали ташкил қилинди.

  Фестивал юртимиз ёшлари ўртасида миллатлараро аҳиллик ва диний бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ тантаналари ҳисобланади.

Фестивал арафасида даставвал «Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда аҳилликни мустаҳкамлашда тутган ўрни ва аҳамияти» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Уни ҚҚДУ ректори А.Реймов бошқариб борди.

Тадбирда Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М.Жуманов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Миллатлараро муносабатлар ҳамда хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг бўлим бошлиғи У.Турсунов, Маънавият ва маърифат маркази Корақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи К.Юсупов ва бошқалар музокарага чиқиб, ҳозирги кунда мамлакатимизда 16 конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритаётгани, давлат таълим соҳасида ўқитиш етти тилда олиб борилаётганини алоҳида таъкидлашди.

Давра суҳбатидан сўнг, университет фойесида «Ўзбекистон – бағрикенг диёр»  мавзусида фото кўргазма ташкил қилинди.

Тадбир давомида университет маданият саройида «Ўзбекистон – умумий уйимиз» мавзусида республика миллий маданий марказларнинг байрам концерти бўлиб ўтди. Тадбирда минтақадаги барча миллий маданий марказлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Дарҳақиқат, юртимизда ёшлар орасида миллий истиқлол ғоялари, халқимиз бой маданий мероси ва азалий анъаналари, миллатлараро аҳиллик, диний бағрикенглик ҳиссини кенг тарғиб қилиш, диёнат ва инсонийлик туйғуларини юксалтиришга қаратилган «Ўзбекистон – умумий уйимиз» республика фестивали ёш авлод дунёқарашига кучли таъсир ўтказади.

Матбуот хизмати.

 

Foydali havolalar