Байрам тадбирига фаол қатнашди

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Бола бу – дунё, бола бу – ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Жорий йилнинг 31-май куни байрам муносабати билан Чет тиллари факультети хотин-қизлар бошланғич ташкилоти етакчиси Мухаббат Аметова факультетнинг фаол талабалари Ходжабаева Шахсанем, Сабиров Рахматжон,  Реимбаев Отаджон, Матьякубов Шерзод, техника факультети талабаси Каримбаев Расуллар билан биргаликда Нукус шахри 27-сонли мактабгача таълим мусассасасида «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш» кунига бағишланган  байрам тадбирига фаол қатнашди.

Байрамда мактабгача таълим муассаси тарбияланувчилари ва талабалар томонидан тайёрланган ҳар хил ўйин томошалар, концерт дастурлари куйиб берилди.

Шунингдек, Чет тиллари факультети хотин-қизлар бошланғич ташкилоти етакчиси ушбу мактабгача таълим мусассасасига ўз номидан 30 китоб (турли эртак китоблар) совға қилди.

Мухаббат Аметова ,

Факультетнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилоти етакчиси.