Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди

Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди.

Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA