ЭЪЛОН!

2019 йил 28 июнь куни соат 10 00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгаш асосида 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (туркман тили) ихтисослиги  бўйича бир марталик Илмий кенгаш мажлиси университетнинг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мажлисда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Филология (қозоқ тили, туркман тили) кафедрасининг доценти, мустақил тадқиқотчи Гайлыева Огулбай Курбанмурадовнанинг «Мустақиллик даври туркий халқлар лирикасида шаклий изланишлар ва уларнинг типологияси (ўзбек, қорақалпоқ, туркман лирикаси мисолида)» мавзусида филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг ҳимояси бўлиб ўтади.