slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси билан учрашув | | Karakalpak state university

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси билан учрашув

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг июл ойи давомида (жадвал асосида) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлис Сенатининг 20 ялпи мажлисида йўналтирган топшириқлари ҳамда Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини оддий, содда ва халқчил бўлишини таъминлаш, тизимнинг низомий вазифаларини бажаришдаги, аҳоли, хусусан хотин-қизлар турмуш тарзини яхшилашдаги таъсирини кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мана шундай тадбирларнинг бири бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ташкиллаштирилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Э.Боситхонова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси З.Ибрагимова, ҚҚДУ ректори А.Реймов ва бошқалар бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларнинг амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Корақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туман хотин-қизлар ташкилоти раҳбарлари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, барча ўқув юртларининг фаол қизлари иштирок этган мазкур тадбирда Беш ташаббуснинг 5-йўналиши – аёлларни иш билан таъминлаш ва уларга кредитлар бериш ҳолатлари билан танишиш, кўрсатма ва тавсиялар бериш, ҳудуддаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан юзма-юз суҳбатлар ўтказиш, уларни ижтимоий-сиёсий фаолликка чақириш, масъулиятини кучайтириш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, шунингдек, совриндорларни, мукофотга даъвогарлик қилган номзодларни, ҳудуддаги ижтимоий ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган, фаол бўлмаган  ёш қизларни “Қизларжон” клуби атрофида бирлаштириш, улар ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатларни ўрнатиш сингари вазифалар муҳокама қилинди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar