slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
ҚҚДУ битирувчилари ишлаб чиқаришга йўлланма олди | | Karakalpak state university

ҚҚДУ битирувчилари ишлаб чиқаришга йўлланма олди

Жорий кунда юртбошимиз сайъ-ҳаракатлари билан ёшларни юксак Ватанпарварлик ҳамда инсонийлик руҳида тарбиялаш, миллий анъана ҳамда қадриятларга янгича муносабатни шакллантириш, маънавий етук ва жисмонан баркамол авлодни босқичма-босқич вояга етказиш борасида мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таълим жабҳасида фаолиятни тартибга солиш ва сифат жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 5 июнда «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллигини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланиб, унда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш кўзда тутилган эди. Белгиланган бир қатор вазифалар орасида олий таълим муассасаларини тугатган кадрлар салоҳиятини ошириш асосий ўрин тутади. Бинобарин, назарий билимлар ҳажми қисқартирилиб, ўқув-ишлаб чиқариш амалиётига жиддий эътибор қаратилди. Жорий ҳолатдан кўзланган асосий мақсад мутахассисларда меҳнат фаолияти кўникмасини шакллантириш ҳамда иш юритиш малакасини янада такомиллаштиришдан иборат.

Жорий йил 9 июлида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети маданият саройида 2018-2019-ўқув йили битирувчиларига тантанали диплом топшириш кечаси бўлиб ўтди. Тадбирни университет ректори А.Реймов кириш нутқи билан очиб берди.

 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раиси У.Ташкенбаев, Қорақалпоғистон Республикаси маънавий-маърифий марказ раиси Қ.Юсупов, университет Нуронийлар кенгаши раиси Б.Абдикамалов, битирувчилар ота-онаси номидан Б.Аллабергенов, битирувчи-магистр, Президент стипендианти З.Айимбетова ва бошқалар музокарага чиқиб, битирувчиларга келгусида мамлакатимиз равнақи ҳамда истиқболи учун хизмат қиладиган малакали мутахассислар бўлиб етишувига ишонч билдиришди.

 Жорий ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини 42 бакалавр таълим йўналиши бўйича жами 2013 талаба, 22 мутахассислик бўйича 86 магистрант тугатди. Ҳозирги пайтда, қалдирғочлар минтақадаги 950 дан ортиқ иш берувчи ташкилот, муассаса ва идоралар билан “Ёш мутахассисни иш билан таъминлашга кўмаклашадиган” уч тарафлама шартнома расмийлаштирган бўлиб, бугун уларга тузилган шартномаларга асосан йўлланмалар бериш назарда тутилган, -дейди университет буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни иш ўринларига тақсимлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи Сабит Габбаров.

Тадбир ниҳоясида иштирокчиларга таниқли эстрада қўшиқчилари ва университет “Ҳүрлиман” халқ ансамбли тайёрлаған концерт дастури тақдим этилди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar