Талабалар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 8 июль кунги “Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича ҳужжатларни жойларда қабул қилишни ташкил этиш тўғрисида”ги 609-сонли буйруғи ижроси юзасидан Қорақалпоқ давлат университетида ишчи гуруҳ тузилган.

 Ишчи гуруҳ “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) ҳақидаги  аризаларни жорий йилнинг 15 июлидан 5 август кунига қадар қабул қилишини маълум қилади.

Қўшимча маълумотларни университетнинг Ўқув-услубий бошқармасидан олишингиз мумкин.

Мурожаат учун тел:     +99861 223-60-95.