slot demo gratisslot gacor gampang menangSLOT DEMOslot pulsahttps://e-learning.iainponorogo.ac.id/thai/https://organisasi.palembang.go.id/userfiles/images/https://lms.binawan.ac.id/terbaik/slot gacor maxwinslot gacor 2024slot gacor terbaikslot gacor hari inihttp://ti.lab.gunadarma.ac.id/jobe/runguard/https://satudata.kemenpora.go.id/uploads/demo/
#Double_degree Ҳурматли абитуриентлар! | | Karakalpak state university

#Double_degree Ҳурматли абитуриентлар!

2019/2020 ўқув йилида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Россия ва Беларуснинг нуфузли ОТМлари билан ҳамкорликда бакалавриатнинг 3 та йўналиши ва магистратуранинг 8 та мутахассислигида қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади.

Россия Федерациясининг Москва давлат қурилиш миллий тадқиқот университети (МДҚУ) билан биргаликда бакалавр таълим йўналиши бўйича:

✅ Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш – 10 та;

✅ Инженерлик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (турлари бўйича) – 10 та;

✅ Архитектура (турлар бўйича) – 10 та;

Россия Федерациясининг Москва давлат қурилиш миллий тадқиқот университети (МДҚУ) билан биргаликда магистратура мутахассисликлари бўйича:

✅ Бинолар ва иншоатлар қурилиши (турлари бўйича) – 4 та;

✅ Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш – 4 та;

✅ Сув таъминоти, канализация, сув ресурсларини ҳимоя қилиш ва улардан натижали фойдаланиш – 4 та;

✅ Бино ва иморатлар архитектураси – 4 та;

Астрахань мәмлекетлик университети менен биргеликте Россия Федерациясининг Астрахань давлат университети билан биргаликда магистратура мутахассисликлари бўйича:

✅ Тарих (йўналишлар бўйича) – 4 та;

✅ Адабиётшунослик: рус адабиёти – 4 та;

Белорусь Республикасининг Белорусь давлат технология университети билан биргаликда магистратура мутахассисликлари бўйича:

✅ Ноорганик буюмлар кимёвий технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича) – 4 та;

✅ Кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари (ишлаб чиқариш турлари бўйича) – 4 та;

Қабул комиссиясига 2019 йилнинг 1 августидан 15 августигача қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз керак:

Бакалавр таълим йўналишига:

  • Ректор номига ариза – 2 нусхада;
  • Умумий ўрта таълимни (11-синф асосида) тугатганлиги ҳақида ҳужжат ёки ўрта махсус, касбий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат ва унинг иловасининг асл нусхаси ва уларнинг нотариус тасдиғидан ўтган рус тилидаги таржимаси – 2 нусхада;
  • Паспортнинг асл нусхаси кўрсатилиб, 2 дона кўчирмаси ва нотариус тасдиғидан ўтган рус тилидаги таржимаси – 2 нусхада;
  • 3,5×4,5 ўлчамдаги 8 дона рангли фотосурат;
  • ОИВ йўқ эканлиги ҳақидаги “ОИТСга қарши курашиш маркази”дан маълумотнома (рус тилида)

Магистратура мутахассисликларига:

  • Ректор номига ариза; – 2 нусхада;
  • Тегишли мутахассислик бўйича бакалавр дипломи (баҳолар иловаси билан) асл нусхаси ва уларнинг нотариус тасдиғидан ўтган рус тилидаги таржимаси – 2 нусхада;
  • Паспорт асл нусхаси, 2 дона кўчирмаси ва паспортнинг нотариус тасдиғидан ўтган рус тилидаги таржимаси – 2нусхада
  • 3,5×4,5 ўлчамдаги 8 дона рангли фотосурат;
  • ОИВ йўқ эканлиги ҳақидаги “ОИТСга қарши курашиш маркази”дан маълумотнома (рус тилида)

Ҳужжатлар шу йилнинг 15 августигача қабул қилинади. 

Веб-сайт: www.karsu.uz

Телефонлар: (61) 223-60-19, (61) 223-66-55

Foydali havolalar